Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари


Download 139.18 Kb.
bet2/7
Sana19.04.2023
Hajmi139.18 Kb.
#1363830
1   2   3   4   5   6   7

Резидентлик

Миллий иқтисодиёт ва ташқи дунё тушунчалари жўғрофий худуд, миллий валюта ва миллатга эмас, балки резидентлик критериясига қараб аниқланади.

Резидент деб, иқтисодий манфаати (қизиқиши) шу мамлакатнинг иқтисодий худудига қаратилган (ёки жойлашган) институционал бирликларга айтилади.

Бошқа мамлакатнинг резидент бирликлари биз учун норезидент бирликлар бўлиб ҳисобланади.

Мамлакатда жойлашган чет эл элчихоналари, халқаро ва дипломатик ташкилотлар, қисқа муддатга (одатда 1 йилдан кам) келган мавсумий ишчилар, артистлар, спортчилар, туристлар ва х.к.лар резидент ҳисобланмайди.

Иқтисодий қизиқиш қуйидаги белгилар мавжудлигида содир бўлади:

- доимий яшаш учун турар жойи бўлса;

- узоқ муддат давомида (одатда бир йил ва ундан ортиқ) иқтисодий фаолиятини олиб бориши учун ишлаб чиқариш жойлари бўлса.

Резидентликни аниқлаш критерияси

* Давлат бошқарув идоралари

* Товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар

* Оила хўжаликлари

* Якка тартибда иқтисодий фаолият юритувчилар

Резидент ва норезидентликни аниқлашдаги

муаммолар

* Чет эл ишчилари

* Офшор банклари ва бошқа корхоналар

* Тақдим қилувчининг қимматбаҳо қоғозлари

* Ҳалқаро ташкилотлар

* Кўпмиллатли дастурлар

Иқтисодий ҳудуд

Иқтисодий худуд - жўғрофий худуддан бирмунча фарқ қилади. Иқтисодий худуд деганда, резидент бирликларнинг шу мамлакат жўғрофий худудида ва мамлакат ташқарисида иқтисодий фаолият кўрсатиш хуқуқига эга бўлган худудлари мажмуаси тушунилади. Одатда иқтисодий худудда шахслар, товарлар ва капитал эркин харакатда бўлади ва бу жўғрофий худуд ушбу мамлакатнинг бошқарув идоралари юрисдикциясида бўлади. Унга қуйидагилар киради:

- ҳаво бўшлиғи, худудий сувлар, қитъа шельфлари;

- бошқа давлатлар худудларидаги худудий анклавалар (элчихоналар, консулликлар, ҳарбий зоналар);


Download 139.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling