Миллий истиқлол ва ўзбек адабиёти: асосий тамойиллар Адабиётлар: 1.Адабиётдаги йўл харитамиз // Жаҳон адабиёти, 2018, №1. – Б.5-32 (давра суҳбати). 2. “Муаллиф ўлими”га сиз ҳам овоз берасизми? // Шарқ юлдузи, 2014, №1-6. 3. Янги авлод овози // Шарқ юлдузи, 2013, №1-6. 4. Назарова Ш. Йўл қаердан ўтади // Жаҳон адабиёти 2017.11. – Б.197-201. 5. Норматов У. Ижод сеҳри. Т.: Шарк, 2007. 6. Rasulova U. Hozirgi adabiy jarayon. – Т.: Mumtoz so’z, 2014. 7. Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. - Т.: Шарк, 2004. Режа: - Адабий жараённинг умумий қиёфаси.
- Адабиётнинг янги модели ва унинг бўғинлари.
- Адабий жараёндаги оқсашлар.
Жараён: * 28 йил ўтди ва адабий жараёнлар борасида масофадан туриб фикрлаш имконига эга бўлдик; * бугун ва эртага қандай йўналишларда ёзиш маъқул, деган савол ўртага чиқди; * “эски” адабиётдан нима оламиз, “янги” адабиётни қандай яратамиз, деган савол туғилди; * глобал ва миллий ўзгаришлар инсон психологиясига кескин таъсир кўрсата бошлади; * адабиёт эндиликда янги замон тарихи ичига кирди. Адабиётнинг янги модели ва унинг бўғинлари - миллий ўзликни англаш ва миллий оҳангни яратишда давом этиш;
- ҳалоллик;
- эски ва янги дунё ўртасидаги тафовутлар ва боғланишларни тўғри баҳолаш;
- маҳдудликка берилмаслик;
- адабиётни ясамаслик, балки яратиш;
- инсон – бош тасвир предмети, универсал ҳодиса; эски гаплар янгиланаётганда универсал қонун-қоидаларга амал қилиш;
- адабий авлод сифатида шаклланиш, авлод сифатида тарихга кириш ва уни янгилаш;
- адабий авлод ва якрангликни фарқлаш.
Жараён муаммолари: - 70-йиллар авлодидан сўнг, истиқлол арафасида адабиётга кириб келган авлод – авлод сифатида ҳали ўз қиёфаси тўла яратиб улгурдими?
- адабиёт ҳозир кимнинг ёнида?
- ёзувчи энди ким учун ёзади?
Янги адабий авлодга хос илк хусусиятлар: - ҳайқириқлар ўрнини майинлик эгаллади;
- улар кўпроқ адабий, фалсафий, тарихий, психологик манбаларга мурожаат этмоқда;
- тезроқ ном қозониш, шов-шувга интилиш кучли;
- давр адабиёти фалсафасини яратишга уринмоқда;
- ўз мифологиясини шаклга солмоқда (Х.Д., Н.Э., И.С.)
- инфатилизмдан (болаларча) қутулиш йўлидан бормоқда;
- янги адабий шакллар билан тажрибалар ўтказмоқда;
Оқсашлар: * истибдод, сўнг глобаллашув шароитидаги маънавий таназзул таъсири сезила бошлади; * жаҳон минбаридаги нуфузи жуда секинлик билан ўсмоқда; * алломалар, тарихий шахслар ҳаётига оид асарлар яратишда архив материаллари билан етарлича ишланмади, биографик метод тўла ўзлаштирилмади; * диний ва бадиий адабиётнинг, илмий ва бадиий адабиётнинг яқинлашуви натижасида қуруқ дидиктика ва фактлар келтириш бадииятни сусайтирди; * адабий танқид сусайди ва ўз вазифасини бажармай қўйди; жараёнда иштирок этаётган адабий танқидчиларнинг аксарияти кекса авлод вакилларидир; * тасаввуфий тимсолларни пала-партиш, тушуниксиз қўллаш урфга кирди; *адабий дид сусайди, асрий эстетик меъзонлар ўзгарди; * таржима амалиётида аслиятдан ўгириш кенгайди, аммо таржима бадиияти бой берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |