Макроиқтисодий таҳлил объектлари
Иқтисодий ўсиш – бу миллий ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсишини тақоза қилади;
Нархнинг барқарор даражаси.- Бу нархнинг доимийлигини билдирмайди, фақат меёрида фаолият қилувчи иқтисодиётда нархларнинг сезиларли тез ўсиши мумкин эмас.
Меёридаги бандлик-ишлашни хохлаган ва унга лаёқатли бўлган барчанинг иш билан таъминланишини англатади.
Иқтисодий таъминланганлик- миллий хўжаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нафақат меҳнатга лаёқатлилар, балки ўзларининг ёши ёки соғлиғига кўра ишлаш имкониятига эга бўлмаганларни ҳам таъминлаши зарурлигини билдиради.
Иқтисодий самарадорлик-миллий хўжаликда фойдаланишдаги чекланган ишлаб чиқариш ресурсларининг энг кам ҳаражат қилиб юқори самара билан фаолият қилиш лаёқатидир.
Оқилона савдо баланси. Ички бозорнинг самарали фаолият қилиши учун мамлакат оқилона савдо балансини, яъни экспорт ва импорт битимлари нисбатини ушлаб туриш зарур.
Макроиқтисодий моделлар
Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда иқтисодий моделлардан ҳам фойдаланилади. Макроиқтисодий моделлар-иқтисодиётда рўй берадиган реал воқеликнинг мантиқий (назарий), миқдорий (математик) ва график ўлчамларда абстракт тасвирланишидир.
Асосий макроиқтисодий моделлар қуйидагилар:
доиравий оқимлар (айланишлар) модели
ялпи талаб ва ялпи таклиф (AD-AS) модели
товарлар миқдори ва пул массаси IS-LM) модели
Филлипс, Лаффер эгри чизиқлари
2. Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ва унинг ҳаракат шакллари
ЯММ- (ЯММ) мамлакатнинг ресурслари (ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик) қаерда жойлаштирилишидан қатъи назар, улар эвазига миллий ишлоб чиқарувчилар томонидан яратилган пировард маҳсулот қиймати (олинган даромад)дан иборат.
ЯИМ –ресурслар манбаидан қатъи назар мамлакат ҳудудида барча субъектлар (миллий ва чет эллик) томонидан йил давомида яратилган пировард маҳсулот қийматидир.
ЯММ (ЯИМ) - йиллик ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати ҳисобланиб, у таркибига жорий йилда сотилган товарлар (хизматлар) ва заҳирада бўлган барча маҳсулотларни олади.
ЯИМ (ЯММ) ҳажмини ҳисоблаб чиқишда фақат пировард маҳсулотлар бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар қиймати эса ҳисобга олинмайди.
Пировард маҳсулот- бу унумлолинадигани ва шахсий истеъмол учун тайёр бўлган ҳамда шу мақсадда сотиб товарлардан иборат бўлади.
Ялпи ички маҳсулот (ЯММ) ҳажмида оралиқ маҳсулотлар ва ушлаб турилган товарларни сотиш (қайта сотиш) қиймати ҳамда унумсиз ва соф молиявий битимлар суммаси ҳисобга олинмайди.
Оралиқ маҳсулот - қайта ишлаш ва қайта сотиш мақсадида сотиб олинган моддий қимматликлар (хом-ашё, материал ва хаказо) ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган қисми.
ЯИМ (ЯММ) ҳажмини аниқлашда унумсиз битимлар ҳисобга олинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |