Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий хисоблар тизими


Download 29.85 Kb.
bet1/6
Sana04.04.2023
Hajmi29.85 Kb.
#1326101
  1   2   3   4   5   6


Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий хисоблар тизими

Режа:


  • Макроиқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари

  • Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ) ва унинг ҳаракат шакллари

  • Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ)

  • Ялпи миллий маҳсулот (ЯИМ) ни ҳисоблаш усуллари

  • Номинал ва реал ЯММ (ЯИМ).Нарх индекси








1. Макроиқтисодиёт тушунчасининг мазмуни ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари



  • Макроиқтисодиёт - бу миллий иқтисодиёт миқёсида ва унинг алоҳида секторлари кўламида ҳамда жаҳон хўжалиги даражасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган иқтисодиёт тузилмасидир.:

  • Миллий иқтисодиёт - мамлакат миқёсида мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган ҳамда меҳнат тақсимоти орқали ўзаро боғланган тармоқлар, соҳалар ва инфратузилма муассасаларидан иборат яхлит иқтисодий тузилмадир. .

  • Иқтисодиёт секторлари - Иқтисодиётнинг мулкий тавсифига кўра алоҳидалашган хусусий, давлат ва аралаш секторлардан иборат бўғинларидир

  • Жаҳон хўжалиги - Халқаро меҳнат тақсимоти орқали халқаро иқтисодий муносабатлар иштирокчисига айланган алоҳида миллий давлатлар иқтисодиётлари мажмуасидир.

  • Ҳар қандай даражадаги макроиқтисодиёт ўзининг турли хил ўлчамларига эга. Жумладан, миллий иқтисодиётнинг мулкий, ҳудудий, тармоқ, такрор ишлаб чиқариш ўлчамлари фарқланади. Миллий хўжаликнинг иқтисодий ўлчамлари макроиқтисодий кўрсаткичларда ўз ифодасини топади.

  • Макроиқтисодий кўрсаткичлар миллий (ёки жаҳон) иқтисодиётининг ҳолатини, фаолият қилиши ва унинг натижаларини ифодалайди.

  • Ялпи ички маҳсулот, (Ялпи миллий маҳсулот, Соф миллий маҳсулот), Соф ички махсулот, Миллий даромад ва уларнинг ўзгариши;

  • Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ЯИМ, (ЯММ, СММ),СИМ, МД ва уларнинг ўзгариши;

  • Ишсизлик, инфляция ва бандлик даражаси

  • Истеъмол, жамғарма ва инвестициялар даражаси;

  • Номинал ва реал иш ҳақи ҳамда даромадлар даражаси;

  • Давлат бюджети ва унинг ҳолати (тақчиллиги)

  • Нархлар даражаси ва унинг ўзгариши (индекси)

  • Савдо айланмаси ва тўлов баланси ҳолати;

  • Мамлакат миллий бойлиги, унинг таркиби ва ўзгариши.

Миллий иқтисодиётни ўрганишда макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланилади. Макроиқтисодий таҳлилда иқтисодий ҳодиса, жараён ва натижаларнинг макродаражадаги умумий ҳолати ҳамда ривожланиш қонуниятларига эътибор қаратилади.

  • Макроиқтисодий тахлил ресурсларнинг тўлиқ бандлигига эришиш, инфляцияни энг кам даражага келтириш, ишсизликни камайтириш орқали макроиқтисодий мувозанатликни ва пировард натижада иқтисодий ўсишни таъминлаш муаммолларига қаратилади.

  • Макроиқтисодий тахлилда яхлит иқтисодиётга тегишли ўртача миқдорлардан фойдаланилади. Булар нархларнинг ўртача даражаси, фоизнинг бозор ставкаси, инфляция, бандлик, ишсизликнинг ўртача даражаси ва х.к.


Download 29.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling