Рентали даромад (кўчмас мулк эгаларига ижара ҳақи тўловлари билан);
Соф фоиз (давлат қарзлари бўйича фоиз тўловлари чиқарилади);
Меъёрли фойда;
Майда мулкдорлар даромадлари (дукон эгалари, фермерлар, ширкатлар ва ҳ.к.);
Амортизация ажратмалари;
Бизнесга соф эгри солиқлар (солиқлар, субсидия);
Ялпи миллий маҳсулот (ялпи ички маҳсулот)ни ишлаб чиқариш усули бўйича ҳисоблашда пировард маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида қўшилган (янгидан вужудга келтирилган) қийматлар суммаси қўшиб чиқилади.
Бутун иқтисодиёт учун барча қўшилган қий-матлар суммаси пировард товарлар ва хизматлар қий-матига тенг келиши зарур.
Қўшилган қиймат – бу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қиймати билан сотиб олинган хом-ашё, материаллар яъни оралиқ маҳсулот қиймати ўртасидаги фарқ.
Ялпи миллий маҳсулот (ялпи ички маҳсулот)ни ҳисоблашнинг бу усули ҳар-хил корхона ва тармоқларнинг уни ишлаб чиқаришга қўшган хиссасини аниқлаш имконини беради. Ялпи миллий маҳсулотни ҳисоблашда оралиқ маҳсулотлар қийматини чиқариб ташлаш, уларнинг бир неча марта қайта ҳисобланишини бартараф қилади.
5. Номинал ва реал ЯММ (ЯИМ). Нарх индекси
Номинал ялпи миллий маҳсулот жорий йил нархларда, реал ялпи миллий маҳсулот эса солиштирма (доимий) яъни базис даврдаги нархларда ёки қатъий валюталарда ҳисобланади. Реал ялпи миллий маҳсулот кўрсаткичи маълум вақт оралиғида маҳсулот ишлаб чиқариш жисмоний ҳажмининг ўзгаришини баҳолаш имкониятини беради.
Номинал ялпи миллий маҳсулот ҳажмига таъсир кўрсатувчи омиллар:
ишлаб чиқариш
реал ҳажмининг ўзгариши;
нарх даражасининг ўзгариши.
Реал ялпи миллий маҳсулот номинал ялпи миллий маҳсулотни нарх индексига бўлиш йўли билан аниқланади.
Агар нарх индекси миқдори 1,0 бирликдан кам бўлса номинал ялпи миллий маҳсулот кўпайиши, 1,0 бирликдан кўп бўлса камайиш томонга ўзгаради.
Нарх индексини аниқлаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
Pi-нарх индекси
Р1-жорий йилдаги нарх
Р0-базис даврдаги нарх.
Жорий йилда базис йилга нисбатан нарх даражасининг ўсиши инфляцияни, пасайиши эса дефляцияни кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |