Унумсиз битимлар – бу давлат бюджетидан бериладиган трансферт тўловлари (пенсия, нафақа, стипендия), дотациялар, субсидиялар ҳамда пул ва унга тенглаштирилган молиявий активларнинг ҳаракати.
Унимсиз битимлар
Сотиб олинган (ушлаб турилган) товарларни қайта сотиш.
Соф молиявий битимлар:
-давлат бюджетидан трансферт тўловлари;
-хусусий трансферт тўловлари;
-қимматли қоғозлар (акция ва облигация) бўйича амалга оширилган битимлар;
-пул ва бошқа молиявий активлар айланиши.
Соф ички маҳсулот (СИМ) – амортизация ажратмаларидан холи қилинган ялпи миллий маҳсулотдан иборат бўлади.
Асосий кaпитaлнинг йил дaвoмидa ишлaб чиқapиш жapaёнидa иcтeъмoл қилингaн вa яpaтилaётгaн мaҳcулoтгa кўчгaн қиймaти aмopтизaция ажратмаси дeйилaди.
ЯИМ(ЯММ) –Амортизация =СИМ (СММ)
Соф ички маҳсулотдан бизнесга эгри солиқлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми Миллий даромад дейилади.
Миллий даромад янгидан вужудга келтирилган қийматни ифодалайди.
СИМ – бизнесга эгри солиқлар=миллий даромад
Бизнесга эгри солиқлар ўз ичига қўшилган қиймат солиғи, акциз йиғинлари, импорт божлари, иқтисодий фаолиятнинг монопол турларидан олинадиган солиқларни олади.
3.Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ)
Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) – икки томонлама ёзув қоидасига асосланган баланслашган жадваллар тўплами бўлиб, унда макро даражадаги бир иқтисодий битим натижалари ҳам ҳаражатлар ва ҳам даромадлар сифатида акс этади.
МҲТнинг бош кўрсаткичи - ЯИМ (ЯММ) бўлиб, унинг барча босқичларидаги ҳаракати бўйича маълумотлар МҲТ орқали ҳисобга олинади.
МҲТ БМТнинг статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқарилган стандартларни ўз ичига олиб, улар стандарт ҳисоблар ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |