МҲТ ғоясининг вужудга келиши, ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиш босқичлари
Миллий ҳисобларнинг дастлабки услубий асослари Ф.Кенэ томонидан ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг натурал ва қиймат кўрсаткичлари ўртасидаги нисбатлар нуқтаи назаридан илгари сурилган.
МҲТнинг назарий асосларини яратиш ва уни ишлаб чиқишга Ж.Кейнс, А.Боули, Ж.Кларк, С.Кузнец, Р.Стоун, Р.Фриш каби иқтисодчилар катта хисса қўшган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика бюроси «Миллий даромадни аниқлаш ва Миллий ҳисобни ташкил қилиш» тўғрисидаги маърузасини эълон қилган (1947й.) ҳамда шу асосда Р.Стоун раҳбарлигида ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳисобга олиниб МҲТ ишлаб чиқилган.
Миллий ҳисоблар стандарт тизими БМТ статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқилиб, 1953 йилдан бошлаб қўлланила бошлаган.
1968 йилда МҲТнинг анча такомиллашган андозаси киритилган. Унда ҳаражатлар ва ишлаб чиқариш жадвали, молиявий ҳисобот, бозор ва нобозор секторлар ажратиб кўрсатилган.
1993 йилда БМТ МҲТнинг такомиллашган янги стандартини тасдиқлаган. Унда иқтисодиёт секторлари, стандарт ҳисоблар ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг номланиши бирмунча ўзгартирилган.
МҲТнинг асосий камчилиги- бу миллий ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси ҳисобланган ЯИМ (ЯММ) реал ҳажми ошиши ёки камайишини тақазо қилувчи бир қатор омилларнинг оқибатларини ҳисобга олмайди. Булар:
Бозордан ташқарида амалга ошириладиган операциялар. Масалан, уй бекаси ва шахсий уй таъмири билан шуғулланувчи дурадгор меҳнатининг натижалари;
Бўш вақтнинг кўпайиши ҳисобига фарованлик даражаси ортиши. Жумладан, ҳақ тўланадиган таътил ва байрам қунлари кўпайиши оқибатида;
Алоҳида шахс ва оилалар турмуш даражасидаги ўзгаришлар;
Сув, ҳаво ва атроф муҳитнинг ифлосланиши;
Яширин (хуфёна) иқтисодиёт ва фаолиятнинг натижалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |