Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари. Миллий хисоблар тизими


Download 29.85 Kb.
bet2/6
Sana04.04.2023
Hajmi29.85 Kb.
#1326101
1   2   3   4   5   6
Макроиқтисодий таҳлил объектлари

  • Иқтисодий ўсиш – бу миллий ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсишини тақоза қилади;

  • Нархнинг барқарор даражаси.- Бу нархнинг доимийлигини билдирмайди, фақат меёрида фаолият қилувчи иқтисодиётда нархларнинг сезиларли тез ўсиши мумкин эмас.

  • Меёридаги бандлик-ишлашни хохлаган ва унга лаёқатли бўлган барчанинг иш билан таъминланишини англатади.

  • Иқтисодий таъминланганлик- миллий хўжаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нафақат меҳнатга лаёқатлилар, балки ўзларининг ёши ёки соғлиғига кўра ишлаш имкониятига эга бўлмаганларни ҳам таъминлаши зарурлигини билдиради.

  • Иқтисодий самарадорлик-миллий хўжаликда фойдаланишдаги чекланган ишлаб чиқариш ресурсларининг энг кам ҳаражат қилиб юқори самара билан фаолият қилиш лаёқатидир.

  • Оқилона савдо баланси. Ички бозорнинг самарали фаолият қилиши учун мамлакат оқилона савдо балансини, яъни экспорт ва импорт битимлари нисбатини ушлаб туриш зарур.

Макроиқтисодий моделлар

  • Миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда иқтисодий моделлардан ҳам фойдаланилади. Макроиқтисодий моделлар-иқтисодиётда рўй берадиган реал воқеликнинг мантиқий (назарий), миқдорий (математик) ва график ўлчамларда абстракт тасвирланишидир.

  • Асосий макроиқтисодий моделлар қуйидагилар:

  • доиравий оқимлар (айланишлар) модели

  • ялпи талаб ва ялпи таклиф (AD-AS) модели

  • товарлар миқдори ва пул массаси IS-LM) модели

  • Филлипс, Лаффер эгри чизиқлари


2. Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ва унинг ҳаракат шакллари

  • ЯММ- (ЯММ) мамлакатнинг ресурслари (ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик) қаерда жойлаштирилишидан қатъи назар, улар эвазига миллий ишлоб чиқарувчилар томонидан яратилган пировард маҳсулот қиймати (олинган даромад)дан иборат.

  • ЯИМресурслар манбаидан қатъи назар мамлакат ҳудудида барча субъектлар (миллий ва чет эллик) томонидан йил давомида яратилган пировард маҳсулот қийматидир.

  • ЯММ (ЯИМ) - йиллик ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати ҳисобланиб, у таркибига жорий йилда сотилган товарлар (хизматлар) ва заҳирада бўлган барча маҳсулотларни олади.

ЯИМ (ЯММ) ҳажмини ҳисоблаб чиқишда фақат пировард маҳсулотлар бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар қиймати эса ҳисобга олинмайди.

  • Пировард маҳсулот- бу унумлолинадигани ва шахсий истеъмол учун тайёр бўлган ҳамда шу мақсадда сотиб товарлардан иборат бўлади.

  • Ялпи ички маҳсулот (ЯММ) ҳажмида оралиқ маҳсулотлар ва ушлаб турилган товарларни сотиш (қайта сотиш) қиймати ҳамда унумсиз ва соф молиявий битимлар суммаси ҳисобга олинмайди.

  • Оралиқ маҳсулот - қайта ишлаш ва қайта сотиш мақсадида сотиб олинган моддий қимматликлар (хом-ашё, материал ва хаказо) ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий буюмлашган қисми.

ЯИМ (ЯММ) ҳажмини аниқлашда унумсиз битимлар ҳисобга олинмайди.


1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling