Миллий стандарти [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 484]


Download 29.99 Kb.
bet1/8
Sana09.06.2023
Hajmi29.99 Kb.
#1475969
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-sonli BXMS


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ 3-СОНЛИ БҲМС«МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ»
МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 484]
Умумий қоидалар
1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Стандартнинг мақсади
2. Мазкур стандартнинг мақсади бўлиб барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда баён қилинган умумий қоидаларга мувофиқ равишда ҳисоботни тузиш ва тақдим этишлари учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаларини ҳамда унинг таснифини баён қилиб бериш ҳисобланади. Бу эса турли даврларга доир ҳисобот маълумотларини ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг айнан шундай ҳисоботлари билан қиёслашни таъминлайди.
3. Шунингдек, стандарт умумхўжалик (одатий) фаолиятдан ва фавқулодда вазиятлардан, тўхтатилган фаолиятдан олинган даромадлар ва зарарлар моддаларини, ҳамда ҳисоб баҳосидаги ўзгаришларни, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботдаги муҳим жиддий хатоларни тузатишларни ҳам ёритиб бериш тартибини белгилайди.
Амал қилиш соҳаси
4. Мазкур БҲМС мулк шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тайёрлашда қўлланилади.
Атамалар
5. Ушбу стандартда фойдаланиладиган атамалар:
Фавқулоддаги даромад (зарар) — хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолиятидан аниқ фарқ қиладиган, яъни тез-тез ёки мунтазам содир бўлмайдиган ҳодисалар ёки битимлар натижасида юзага келган даромадлар ёки харажатларни намоён этади.
Умумхўжалик фаолияти — одатий фаолият ҳисобланган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида ривожлантиришга, иқтисодий нафини оширишга ва мустаҳкамлашга йўналтирилган фаолиятидир.
Тугатилган фаолият бу хўжалик юритувчи субъектнинг активлари, соф даромад ёки зарари ва фаолиятни, шу жумладан молиявий ҳисоботларни ажратиб олиниши мумкин бўлган ушбу хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг алоҳида, асосий йўналишини намоён этувчи операцияни сотиш ёки бошқа шахсга бериш натижаси бўлиб ҳисобланади.
Жиддий (муҳим) хатолар — жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, ўтган даврлар молиявий ҳисоботлари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Ҳисоб сиёсати — бу хўжалик юритувчи субъект томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қўллайдиган усуллари, уларнинг принцип ва асослари билан биргаликдаги жамламасидир.
Ёритиб бериш
6. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни ёритиб бериш зарур:
6.1. Реализациядан соф тушум;
6.2. Реализациядан ялпи молиявий натижа;
6.3. Асосий фаолиятдан бошқа операцион даромадлар ва харажатлар;
6.4. Асосий хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари (фойда ёки зарар);
6.5. Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар ва харажатлар;
6.6. Умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаси;
6.7. Фавқулоддаги фойда ва зарарлар;
6.8. Даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар умумий молиявий натижа (фойда ёки зарар);
6.9. Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари).

Download 29.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling