Аҳоли ва ҳудудларни фавКулодда вазиятлардан муХофаза


Download 136.5 Kb.
bet1/7
Sana23.12.2022
Hajmi136.5 Kb.
#1048453
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
01-лекция -01




АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ФавКулодда вазиятлардан муХофаза Қилишнинг ҲуҚуҚий асослари
Ушбу маърузалар матни ахоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида мавжуд рахбар ва меъёрий хужжатлар хакида маълумот беради.


Мундарижа



Кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 5






Ахоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишнинг мохияти ва асоси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .20




Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги Узбекистон Республикаси Конунлари . . . . . . . . . . . . . . . . . 20




Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги рахбар ва меъёрий хужжатлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 20




Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилгунга кадар кабул килинган хужжатлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 20




Хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .5






Фойдаланилган адабиётлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .






К И Р И Ш
Ўзбекистон Республикаси мустакилликка эришган дастлабки кунларданок инсон манфаати, унинг кадр-киммати, саломатлиги энг олдинги уринга куйилди.
Президентимиз олиб бораётган доно сиёсат, хукукий демократик давлат курилиши йулидаги саъй-харакатлари туфайли республикамиз ахолисининг турмуш тарзи, маданий ва маънавий хаёти кундан-кунга ривожланиб бормокда.
Халкимиз янги минг йиллик томон кадам куймокда. Бу эса энг аввало янгича фикрлаш, янгича яшаш шароитига утиш демакдир. Бу шароитда инсон-табиат-жамият уртасидаги мувозанатни саклаш факат конунлар устуворлиги ва кенг куламли изланишлар асосида булиши мумкин.
«Жамиятда фуароларнинг хукуклари ва эркинликларини химоя килиш таъминланганда у чинакам хукукий фукаролик жамияти булади. Хар бир киши уз хукукларини аник ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши, уз хукуки ва эркинликларини химоя кила олиши лозим. Бунинг учун аввало мамлакатимиз ахолисининг хукукий маданиятини ошириш зарур». (И.Каримов. Узбекистон XXI асрга интилмокда.).
Барча фукаролар томонидан хукукий нормаларга риоя этиш, конун талабларини бажариш, конунга итоаткорлик демократик фукаролик жамияти хукукий маданияти даражасининг курсаткичидир.
Президентимиз таъбирлари билан айтганда биз уз хак-хукукларини танийдиган, уз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир булаётган вокеа-ходисаларга мустакил муносабат билан ёндошадиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халк манфаатлари билан уйгун холда курадиган эркин, хар жихатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак. Энг мухими, барча хукукий давлатлар катори конун асосида яшашни урганишимиз зарур.
Республикамиз мустакилликка эришгандан сунг ташкил этилган Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири хам фавкулодда вазиятларда ахоли хаёти ва соглигини, моддий ва маданий бойликларини мухофаза килишдан иборат.
Фавкулодда вазиятлар вазирлиги уз фаолиятини амалга оширишда Узбекистон Республикасининг Конституцияси, конунлари ва Олий Мажлиснинг бошка хужжатларига, Президентимиз фармонлари, карорлари ва фармойишлари, Вазирлар Махкамасининг карорлари ва фармойишлари, Фавкулодда вазиятлар вазирининг буйрук ва курсатмалари, шунингдек халкаро шартномаларга биноан иш юритади.
Вазирлик ташкил топган кундан эътиборан хукуматимизнинг бир канча карор ва конунлари кабул килинди. Олдимизга куйилган максад мана шу хужжатлар билан танишиб чикишдан иборат. Бу хужжатларни урганиб чиккан тингловчиларимиз хозирги шароитда фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги мавжуд хужжатларнинг талабларини; ахолини ва халк хужалик объектларини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида амалий тадбирларни ишлаб чикиш ва амалга оширишга умумдавлат микёсида ёндошиш; авария, халокат, табиий офатларнинг окибатларини тугатишда рахбарликни амалга ошириш, зарур куч ва маблагларни ташкил килиш ва тайёрлигини таъминлашни, фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш ва харбий харакатлар олиб бориш пайтида утказиладиган тадбирларда ушбу хужжатлар талабларидан фойдаланишни билиб олишлари лозим булади.
Хар кандай вазиятда хам Президентимизнинг куйидаги сузларини хеч качон эсдан чикармаслигимиз зарур:
«Биздаги баркарорлик ва хавфсизлик йулида тахдид булиб турган муаммоларни англаб етяпмизми?
Хавфсизликни кандай саклаб колиш лозим? Баркарорликни кандай таъминлаш даркор? Тараккиёт йулидан собиткадам ривожланишга нималар хисобига эришиш мумкин?»

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling