Аҳоли ва ҳудудларни фавКулодда вазиятлардан муХофаза


Download 136.5 Kb.
bet2/7
Sana23.12.2022
Hajmi136.5 Kb.
#1048453
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
01-лекция -01

АҲолини ва Ҳудудларни фавҚулодда вазиятлардан муҲофаза Қилишнинг моҲияти ва асоси
Аҳолини ва худудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг мохияти нимадан иборат?
Бизга маълумки, ХХ асрнинг 60-йилларидан фукаро мудофааси тизими фаолият курсатиб келган. Унинг асосий вазифаси тинч даврда ва уруш шароитида мамлакат ахолисини ялпи киргин куроллари ва бошка хужум воситаларидан химоя килиш, уруш шароитида халк хужалиги объектларининг баркарор ишлашини таъминлаш хамда халокат учокларида куткариш ва тиклаш ишларини уз вактида самарали амалга оширишдан иборат эди.
Лекин ахоли хаётига факатгина оммавий киргин куроллари эмас, балки бошка хавф-хатарлар хам тахдид солиб турадики, уларни назардан четга кочириш асло мумкин эмас. Булар турли табиий офатлар, авария, халокатлардир. Содир булиб утган бир нечта табиий офатлар (мас., Чернобил атом электр станциясидаги авария, 25000 одамнинг ёстигини куритган Спитак зилзиласи ва б.) фукаро мудофаасининг урни ва вазифаларига бошкача куз билан караш керак эканлигини курсатиб берди. Фукаро мудофааси кушинлари бундай йирик куламдаги офатларга карши курашишга тайёр эмас эканлиги, фукаро мудофааси вазифалари факатгина харбий давр чегарасида колишлиги мумкин эмаслиги, улар олдига куйилган вазифалар куламини кенгайтириш лозимлиги аён булиб колди. Эндиликда фукаро мудофааси учун авария, халокат ва табиий офатларнинг окибатларини тугатиш, авария куткарув ишларини олиб бориш билан бирга содир булиши мумкин булган фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай вазиятларни башоратлаш вазифаси етакчи рол уйнаши лозим эди.
90-йилларга келиб ядро уруши хавфи камайди, биологик куроллардан фойдаланиш чеклаб куйилди, янги-янги замонавий курол турлари кашф килиндики, улар одамлар учун хавфли булмай, балки халк хужалиги объектларини ишдан чикаришга каратилган эди. Булар хаммаси фукаро мудофааси тизими урнида янги бир тизим ташкил этилиши лозимлигини исботлаб берди.
Статистика маълумотларига назар ташласак, 60-йилларда ер юзи ахолисининг 1,6% табиий офат, авария, халокатлардан жабрланганини, 90-йилларга келиб эса бу курсаткич 3,5% ни ташкил этганини курамиз. Бу эса уз навбатида юкоридаги фикрларнинг тугри эканлигини яна бир бор тасдиклайди.
Фукаро мудофааси урнини булиши мумкин булган йирик куламдаги фавкулодда вазиятларга аввалдан тайёрликни таъминловчи янги махсус давлат тизими эгаллаши, у тинчлик хамда уруш даврида ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиши лозим эди. Бу тизим ахолини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш ва куткарув ишларини утказибгина колмай, бошка мухим тадбирларни: хавфли худудларни хариталаштириш, сейсмик мустахкам бино ва иншоотларни куриш, киска, урта ва узок муддатли башоратлаш ишларини ташкил килиши ва ахоли тайёрлигини амалга ошириши лозим эди.
Шу уринда яна бир масалани ойдинлаштириб олишга тугри келади. Фавкулодда вазиятнинг узи нима, ундан ахоли ва худудларни мухофаза килиш деганда нимани кузда тутишимиз лозим?

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling