Аҳоли ва ҳудудларни фавКулодда вазиятлардан муХофаза


Download 136.5 Kb.
bet3/7
Sana23.12.2022
Hajmi136.5 Kb.
#1048453
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
01-лекция -01

Фавкулодда вазият - одамлар курбон булиши, уларнинг соглиги ёки атроф табиий мухитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чикариши хамда одамлар хаёт фаолияти шароити издан чикишига олиб келиши мумкин булган ёки олиб келган авария, халокат, хавфли табиий ходиса ёки бошка табиий офат натижасида муайян худудда юзага келган вазият.
Ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш - фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй-харакатлари мажмуи.
Демак: Мудофаа = бартараф этиш. Муҳофаза = олдини олиш + бартараф (юмшатиш) этиш
Фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш - олдиндан утказилиб, фавкулодда вазиятлар руй бериши хавфини имкон кадар камайтиришга, бундай вазиятлар руй берган такдирда эса одамлар соглигини саклаш, атроф табиий мухитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар микдорини камайтиришга каратилган тадбирлар комплекси.
Фавкулодда вазиятларни бартараф этиш - фавкулодда вазиятлар руй берганда утказилиб, одамлар хаёти ва соглигини саклаш, атроф табиий мухитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар микдорини камайтиришга, шунингдек фавкулодда вазиятлар руй берган зоналарни халкага олиб, хавфли омиллар таъсирини тугатишга каратилган авария-куткарув ишлари ва кечиктириб булмайдиган бошка ишлар комплекси.
Ахоли ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида куйилган дадил кадамлардан бири - аввал Мудофаа вазирлиги кошида фукаро мухофазаси ва фавкулодда вазиятлар бошкармасининг, сунгра эса шу бошкарма негизида Узбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378 Фармони билан Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг ташкил этилиши булди.
Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгиланди: фавкулодда вазиятларни бартараф этиш, ахоли хаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий кадриятларни мухофаза килиш, шунингдек тинчлик ва харбий даврда фавкулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг окибатларини тугатиш хамда зарарларини камайтириш сохасида давлат сиёсатини ишлаб чикиш ва амалга ошириш; фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай холлардаги харакатларни бошкаришнинг давлат тизими (ФВДТ) ни ташкил этиш ва унинг фаолиятини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг фукаро мухофазасига рахбарлик килиш; вазирликлар, идоралар, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, хокимликларнинг ахолини ва миллий бойликларни мухофаза килиш, авариялар, халокатлар ва табиий офатлар туфайли вужудга келган фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир фаолиятини мувофиклаштириб бориш; фавкулодда вазиятларни бартараф этишга, ахолини, мамлакат худудини мухофаза килишга хамда улар вужудга келган такдирда халк хужалиги объектлари фаолиятининг баркарорлигини оширишга, шунингдек ахолини, мансабдор шахсларни хамда фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай холлардаги харакатларни бошкаришнинг давлат тизими тузилмаларини тайёрлашга каратилган максадли ва илмий-техник дастурларни ишлаб чикишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
фавкулодда вазиятлар окибатларини бартараф этиш учун молия, озик-овкат, тиббиёт ва моддий-техника ресурсларининг давлат фавкулодда захира фондларини ташкил этишга доир ишларни мувофиклаштириб бориш;
вазирлик ваколатига кирадиган масалалар буйича халкаро хамкорликни ташкил этиш.
Ушбу Фармон билан ахоли ва халк хужалиги объектларини мухофаза этишни таъминлашга рахбарлик килиш Узбекистон Республикасида Узбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи уринбосари Фавкулодда вазиятлар вазирига юклатилган эди. Фармоннинг ушбу бандига Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2153 Фармони билан узгартириш киритилиб Узбекистон Республикасида ахоли ва халк хужалиги объектларини мухофаза этишни таъминлашга рахбар этиб Узбекистон Республикаси Бош Вазири белгиланди.
Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, шахарлар ва туманларда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли худудларнинг хокимлари; вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда вазирлар, давлат кумиталари ва уюшмалар бошкарувлари раислари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг директор ва бошликлари ахоли ва халк хужалиги объектларини мухофаза этишга рахбар этиб тайинландилар. Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, шахарлар ва туманларда фавкулодда вазиятлар бошкармалари (булимлари)нинг ташкил этилиши ва бошкарма (булим) бошликларининг жойлардаги фукаро мухофазаси бошликларининг уринбосарлари хисобланиши ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасининг иш фаолиятини янада мустахкамлашда катта ахамиятга эга булди.

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling