Аҳоли ва ҳудудларни фавКулодда вазиятлардан муХофаза


Download 136.5 Kb.
bet4/7
Sana23.12.2022
Hajmi136.5 Kb.
#1048453
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
01-лекция -01

Саволлар:Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишнинг мохияти нимада?
Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги асосий терминлар кайсилар?
Фавкулодда вазиятлар вазирлиги качон ташкил топди?
Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари нималардан иборат?
ФАВКУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУХОФАЗА КИЛИШ СОХАСИДАГИ УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНУНЛАРИ
Ватанимиз Президенти томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат туфайли инсон манфаати, инсон кадрияти энг олдинги уриндадир. Асосий Комусимиз булган Узбекистон Республикаси Конституциясининг асосини хам инсон, унинг кадр-киммати, саломатлиги ташкил этади. Инсоннинг хаёти, яшашга булган хукуки Конституция билан мухофаза килинади. Асосий Комусимизда хавфсизлик, фукаролар мухофазаси масалаларига хам урин берилган. Узбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасида шундай дейилади: Узбекистон Республикаси Президенти фавкулодда вазиятлар (реал ташки хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик халокат, табиий офат, эпидемия) юз берган такдирда фукароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кузлаб, Узбекистон Республикасининг бутун худудида ёки унинг айрим жойларида фавкулодда холат жорий этади, кабул килган карорини уч кун мобайнида Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдигига киритади. Фавкулодда холат жорий этиш шартлари ва тартиби конун билан белгиланади. Олий Мажлиснинг ваколатларига Узбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки кисман сафарбарлик эълон килиш, фавкулодда холат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тухтатиш тугрисидаги фармонларини тасдиклаш киради (78-модда). Махаллий хокимият органларининг Конституциямиз томонидан белгиланган вазифалари каторига жумладан куйидагилар киради: конунийликни, хукукий-тартиботни ва фукароларнинг хавфсизлигини таъминлаш; махаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, махаллий соликлар, йигимларни белгилаш, бюджетдан ташкари жамгармалар хосил килиш; атроф-мухитни мухофаза килиш (100-модда). Сунгги йилларда Олий Мажлис томонидан янги асрда ахолининг хавфсизлигини кафолатловчи, фукаролар масъулияти ва жамият тараккиётининг хукукий заминини белгиловчи бир нечта конунлар кабул килинди. «Йул харакати хавфсизлиги тугрисида», «Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги тугрисида», «Одамнинг иммунитет танкислиги вируси билан касалланишининг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тугрисида», «Ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тугрисида», «Фукаро мухофазаси тугрисида»ги, «Кишлок хужалик усимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона утлардан химоя килиш тугрисида», «Радиациявй хавфсизлик тугрисида»ги конунлар шулар жумласидандир. Юкорида санаб утилган конунлар ичида 1999 йил 20 августда кабул килинган «Ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тугрисида»ги конун фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги асосий хужжатлардан бири хисобланади. Ушбу конун ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади хамда фавкулодда вазиятлар руй бериши ва ривожланишининг олдини олиш, фавкулодда вазиятлар келтирадиган талофатларни камайтириш ва фавкулодда вазиятларни бартараф этишни максад килиб куяди. Конунда давлат хокимияти ва бошкарувининг барча даражадаги органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятларда мухофаза килишнинг асосий тамойиллари, максадлари, вазифалари ва усуллари аникланиб, мустахкамлаб куйилган.
Конун 5 та булим ва 27 моддадан иборат булиб, улар мантикан ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш муаммоларининг мохиятини очиб беради. I булим «Умумий коидалар» деб номланиб уз ичига 1-5-моддаларни олади. Уларда конуннинг асосий максади, фавкулодда вазиятлар буйича асосий тушунчалар, конун хужжатлари, мухофазанинг асосий принциплари ва ахборот кандай булиши лозимлиги курсатиб берилган.
Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишнинг асосий принциплари куйидагилардан иборат: инсонпарварлик, инсон хаёти ва соглигининг устуворлиги; ошкоралик; ахборотнинг уз вактида берилиши ва ишончли булиши; фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш чораларининг олдиндан курилиши.
II булим - «Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишни таъминлаш тизими» - 6-14-моддалар. Мухофаза тизимини ташкил этувчи органлар, уларнинг вазифалари хакида суз юритилади. Фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда харакат килиш давлат тизими, Вазирлар Махкамаси, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликлар, идоралар, махаллий хокимият органларининг ваколатлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мажбуриятлари белгилаб берилган, илк бор фукаролар узини узи бошкариш органлари, жамоат бирлашмаларининг иштироки курсатилган. Фавкулода вазиятлардан мухофаза килиш буйича махсус ваколатли давлат бошкаруви органи Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг вазифалари: фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай вазиятларда ахоли хаёти ва соглигини, моддий ва маданий бойликларни мухофаза килиш, шунингдек фавкулодда вазиятлар окибатларини бартараф этиш ва зарарни камайтириш юзасидан чоралар ишлаб чикади хамда амалга оширади;
ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида махсус дастурлар ишлаб чикилиши ва илмий тадкикотлар амалга оширилишини ташкил этади; уз ваколати доирасида вазирлик ва идоралар, корхона, муассаса ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фукаролар учун бажарилиши мажбурий булган карорлар кабул килади; бошкарув органларининг, ахолини ва худудларни мухофаза килиш кучлари ва воситаларининг фавкулодда вазиятлар шароитида харакат килишга тайёр булишини ташкил этади; фавкулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари бошкарувини амалга оширади, бошкарув пунктлари, хабар бериш ва алока тизимларини тузади;
фавкулодда вазиятлар шароитида авария-куткарув ишлари ва кечиктириб булмайдиган бошка ишлар утказилишини ташкил этади; ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тадбирлари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; ишлаб чикариш ва ижтимоий объектлар буйича лойихалар ва карорлар юзасидан давлат экспертизаси указилишида иштирок этади; конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади. «Фукароларнинг хукук ва мажбуриятлари» деб номланувчи III булим 15-19-моддаларни уз ичига олади ва конуннинг асосий булими хисобланади. Чунки ушбу конун умуман айни инсонни, унинг хаётини, саломатлигини ва шахсий мулкини мухофаза килишга каратилган. Бу булимда шахс, жамият ва давлат манфаатлари узвий бирликда куриб чикилган. Булимнинг 18-19-моддалари ахолини ва мутахассисларни фавкулодда вазиятларда харакат килишга тайёрлаш ва мухофаза сохасидаги билимларнинг таргиботи масалаларига багишланган. Эндиликда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-хунар коллежлари хамда олий укув юртларида, ишлаб чикариш ва турар жойларда ахолини фавкулодда вазиятлардан харакат килишга ургатиш умумий ва мажбурийдир, деб конунда белгилаб куйилди. 20-25-моддалар конуннинг IV булимини ташкил этади. Бу булим «Фавкулодда вазиятларни бартараф этиш»га багишланган булиб, фавкулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур булган куч ва воситалар, фавкулодда вазиятлар руй берган зоналар чегараси, кушимча куч ва воситалар каердан олинади каби саволларга жавоб беради. Фавкулодда вазиятларни бартараф этишга каратилган харакатлар худуди ва объектларида бундай вазият руй берган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг, вазирлик, идора ва хокимликларнинг кучлари ва воситалари билан амалга оширилади. Зарурат булганда кушимча куч ва воситалар жалб килинади. «Якунловчи коидалар» деб номланувчи V булим молиявий ва моддий ресурсларнинг захираларини барпо этиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди. Бу ерда шунингдек ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги конунни бузганлик учун ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фукаролар жавобгар булишлари таъкидлаб утилган. «Ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тугрисида»ги конуннинг кабул килиниши фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида давлат сиёсатини огишмай амалга ошириш, хакикий хавф-хатар манбаларини ва уларнинг табиатини англаб етиш хар бир кишига узини юз бериши мумкин булган авария, халокат, табиий офатлардан мухофаза килинганини сезиш имкониятини беради.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XV сессиясида кабул килинган конунлардан яна бири «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тугрисида» деб номланади. Конун 15 моддадан иборат. Ушбу конуннинг максади гидротехника иншоотларини лойихалаштириш, куриш, фойдаланишга топшириш, уларни реконструкция килиш, консервациялаш ва тугатишда хавфсизликни таъминлаш буйича фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат. Конунда гидротехника иншоотлари, фойдаланувчи ташкилот, фавкулодда вазият, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги, хавфсизлик декларацияси, хавфсизлик мезонлари, гидротехника иншооти авария хавфининг йул куйиладиган даражаси каби тушунчаларга таъриф берилган. Бундан ташкари конунда Вазирлар Махкамаси, махаллий давлат хокимияти органларининг ваколатлари курсатиб берилган, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назорати хакида суз юритилган. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Катта ва алохида мухим сув хужалиги объектларининг техник холатини хамда бехатар ишлашини назорат килиш давлат инспекцияси гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли орган хисобланади. Конуннинг 15-моддасида гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тугрисидаги конун хужжатларини бузишда айбдор булган шахслар конунда белгиланган тартибда жавобгар булишлари белгилаб куйилган. Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 26 майда кабул килинган «Фукаро мухофазаси тугрисида»ги конун «Ахолини ва худудларни табиий хамда техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тугрисида»ги конундан фаркли уларок харбий харакатлар олиб бориш даври масалаларига багишланган. Ушбу конун фукаро мухофазаси сохасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг хукукий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ваколатларини, Узбекистон Республикаси фукароларининг хукуклари ва мажбуриятларини, шунингдек фукаро мухофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди.
Конун 5 булим ва 23 моддадан иборат. I булим - «Умумий коидалар» - бешта моддани уз ичига олиб, бу моддаларда фукаро мухофазасининг асосий тушунчалари, вазифалари, конун хужжатлари, ушбу конунни бузганлик учун жавобгарлик ва халкаро хамкорлик тугрисида маълумотлар берилган. Фукаро мухофазаси - харбий харакатлар олиб бориш пайтида ёки шу харакатлар окибатида юзага келадиган хавфлардан Узбекистон Республикаси ахолисини, худудларни, моддий ва маданий бойликларини мухофаза килиш максадида утказиладиган тадбирларнинг давлат тизими. Фукаро мухофазаси хизмати - фукаро мухофазаси махсус тадбирларини бажариш, фукаро мухофазаси тузилмаларининг харакатларини таъминлаш учун кучлар ва воситаларни тайёрлаш максадида тузилган функционал булинмалар мажмуи. Химоя иншоотлари - ахолини ва ишлаб чикариш ходимларини замонавий киргин воситаларидан мухофаза килишга махсус мулжалланган мухандислик иншоотлари мажмуи. Фукаро мухофазаси кучлари - куткарув ва бошка кечиктириб булмайдиган ишларни амалга ошириш учун тузиладиган фукаро мухофазаси харбий кисмлари, умумий ва махсус худудий, функционал ва объект тузилмалари. Фукаро мухофазасининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: ахолини харбий харакатлар олиб бориш пайтида ёки шу харакатлар окибатида юзага келадиган хавфлардан химояланиш усулларига ургатиш; объектларни харбий харакатлар олиб бориш пайтида ёки шу харакатлар окибатида юзага келадиган хавфлардан химоялаш харакатлари ва усулларига тайёрлаш; бошкарув, хабар бериш ва алока тизимларини ташкил килиш, ривожлантириш ва доимий шай холатда саклаб туриш;
халк хужалиги объектларининг баркарор ишлашини таъминлаш юзасидан тадбирлар комплексини утказиш;
ахолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация килиш; фукаро мухофазаси харбий тузилмаларининг шайлигини таъминлаш; ахолини умумий ва якка мухофазаланиш воситалари билан таъминлаш тадбирларини утказиш; ахолининг харбий харакатлар олиб бориш пайтидаги ёки шу харакатлар окибатидаги хаёт фаолиятини таъминлаш; радиацион, кимёвий ва биологик вазият устидан кузатиш ва лаборатория назорати олиб бориш; куткарув ва бошка кечиктириб булмайдиган ишларни утказиш; харбий харакатлар олиб бориш пайтида ёки шу харакатлар окибатида зарар курган худудларда жамоат тартибини йулга куйиш ва саклаб туриш; ахолини ва худудларни мухофаза килиш юзасидан бошка табирларни амалга ошириш. конуннинг 4-моддаси фукаро мухофазаси конун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар жавобгар былишларини белгилаб беради.
«Фукаро мухофазасига рахбарлик килиш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фукаро мухофазаси сохасидаги ваколатлари» деб номланган II булим 7 та моддадан иборат булиб 6-12-моддаларни уз ичига олади. Булимнинг асосий максади фукаро мухофазасига рахбарликни амалга оширувчи, фукаро мухофазаси сохасидаги махсус ваколатли давлат органи, вазирликлар, идоралар, махаллий хокимият органлари, ташкилотлар, фукароларнинг узини узи бошкариш органларининг вазифалари нималардан иборат деган саволларга жавоб беришдан иборат.
6-моддадан куриниб турибдики, Узбекистон Республикасида фукаро мухофазасига умумий рахбарликни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси амалга оширади ва Узбекистон Республикаси Бош вазири мамлакат фукаро мухофазаси бошлиги хисобланади. Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туманлар ва шахарлар хокимлари, вазирлик, идоралар ва ташкилотлар рахбарлари тегишлича фукаро мухофазаси бошликлари хисобланадилар.
Фавкулодда вазиятлар вазирлиги фукаро мухофазаси сохасидаги махсус ваколатли орган хисобланади. Унинг вазифалари куйидагилардан иборат: уз ваколати доирасида давлат хокимияти ва бошкарув органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фукаролар учун бажарилиши мажбурий булган карорлар кабул килади; Узбекистон Республикаси фукаро мухофазаси режа лойихасини ишлаб чикади; харбий кисмлар ва фукаро мухофазаси тузилмалари бошкарилишини ташкил этади; фукаро мухофазаси эхтиёжларини кузлаб зарур курол-аслахалар, техника, мухофазаланиш воситалари ва бошка моддий-техника воситалари етказиб берилиши учун давлат буюртмаси лойихасини шакллантиради; хабар беришни ташкил этиш ва фукаро мухофазаси тизимини шай холатга келтириш буйича директив хужжатлар ишлаб чикади; фукаро мухофазаси кучлари ва воситаларининг жанговарлик хамда сафарбарлик тайёргарлигини таъминлайди; шахсий таркиб ва ахоли фукаро мухофазаси сохасида ургатилишини ташкил этади; фукаро мухофазаси тадбирлари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади. Фукаро мухофазаси сохасидаги фукароларнинг хукук ва мажбуриятлари III булимда келтирилган. Фукаролар уз хукук ва мажбуриятларини амалга ошириш учун фукаро мухофазаси сохасида етарли билимга эга булишлари зарур. Шу сабабли хам уларни фукаро мухофазаси сохасида ургатиш 16-модда билан умумий ва мажбурий деб белгилаб куйилган. IV булим - «Фукаро мухофазаси хизматлари ва кучлари» - фукаро мухофазаси тадбирларини амалга ошириш учун зарур хизматлар ва кучлар, тузилмаларнинг таркибини аниклаб беради. 18 ёшдан 60 ёшгача булган эркаклар, 18 ёшдан 55 ёшгача булган аёллар баъзи холларни мустасно килган холда фукаро мухофазаси тузилмалари таркибига кабул килинадилар ва кидирув ишларини олиб бориш, тиббий ёрдам курсатиш, ёнгинларнинг таркалишига йул куймаслик, жамоат тартибини саклаш каби тузилмалар таркибида харакат киладилар.
Ва нихоят, V булим «Фукаро мухофазасини молиявий таъминлаш. Фукаро мухофазаси объектлари ва мол-мулки» деб номланган. Бу булимда фукаро мухофазасини молиялаш, фукаро мухофазаси кушинларининг асосий фондлари, объектлари ва мол-мулки масаласи куриб чикилган. Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2000 йил 31 августда кабул килинган конунлар орасида «Радиациявий хавфсизлик тугрисида»ги конун алохида урин тутади. Ушбу конуннинг максади радиациявий хавфсизликни, фукаролар хаёти, соглиги ва мол-мулки, шунингдек, атроф мухитни ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан мухофаза килишни таъминлаш билан боглик муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу конун 5 булим ва 28 моддадан иборат булиб, уларда асосий тушунчаларга таъриф берилган, радиациявий хавфсизликни тартибга солиш, радиациявий хавфсизликни таъминлашга куйиладиган талаблар, радиациявий авария содир булганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш каби масалалар куриб чикилган. Конуннинг I булими «Умумий коидалар» (1-6-моддалар) деб аталиб, унда ушбу конуннинг максади, конунда кулланиладиган асосий тушунчалар, радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари, фукароларнинг радиациявий хавфсизликни таъминлашдаги хукук ва мажбуриятлари, фукароларнинг ижтимоий химояси масалаларига урин берилган: радиациявий авария - ускуна носозлиги, ходимлар (персонал)нинг хатти-харакатлари (харакатсизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлар туфайли келиб чиккан, фукароларнинг белгиланган нормалардан купрок нурланиш олишига ёки атроф мухитнинг радиоактив ифлосланишига олиб келиши мумкин булган ёхуд олиб келган ионлаштирувчи нурланиш манбаи устидан бошкарувнинг издан чикиши; радиациявий хавфсизлик - фукаролар ва атроф мухитнинг ионлаштирувчи нурланишнинг захарли таъсиридан мухофазаланганлик холати; ядровий хавфсизлик - ядровий материалдан хавфсиз холда фойдаланишни таъминловчи чора-тадбирлар мажмуи.
Иккинчи булим «Радиациявий хавфсизликни таъминлаш сохасини тартибга солиш» деб номланади ва 7-11-моддаларни уз ичига олади. Радиациявий хавфсизликни таъминлаш сохасини давлат томонидан кандай тартибга солинади, назорат кандай олиб борилади, давлат экспертизаси кандай булади каби саволларга жавоб берилган. Булимнинг 8-моддасига асосан радиациявий хавфсизликни таъминлаш сохасидаги давлат назоратини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат килиш агентлиги, Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги, Узбекистон Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси ва Узбекистон Республикаси давлат божхона кумитаси амалга оширади. «Радиациявий хавфсизликни таъминлашга доир талаблар» III булимда (12-22-моддалар) келтирилган. Булимда табиий радионуклидлар таъсир этиш чогида, озик-овкат махсулотларини ишлаб чикаришда хамда ичимлик сувидан фойдаланишда, тиббий рентгенорадиологик муолажалар утказилганда хавфсизликни таъминлаш тартиблари ёритиб берилган. «Радиациявий авария содир булганда радиациявий хавфсизликни таъминлаш»ни IV булимдаги 23-25-моддалар баён этади. Бу булимда фукаролар ва атроф мухит радиациявий авариялардан мухофаза килинишлари шартлиги (23-модда) билдирилган ва ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчининг авария содир булган пайтдаги мажбуриятлари (24-модда) келтирилган.
V булим - «Якуний коидалар» халкаро шартномалар, низоларни хал этиш ва конун хужжатларини бузганлик учун жавобгарликка багишланган.
Саволлар: Мухофаза масалаларига каратилган кандай конунлар мавжуд?
Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги асосий конунда кандай масалалар куриб чикилган?
«Фукаро мухофазаси тугрисида»ги конуннинг асосий максади нимадан иборат?



Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling