Аҳоли ва ҳудудларни фавКулодда вазиятлардан муХофаза


ФавКулодда вазиятлардан муХофаза Килиш


Download 136.5 Kb.
bet5/7
Sana23.12.2022
Hajmi136.5 Kb.
#1048453
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
01-лекция -01

ФавКулодда вазиятлардан муХофаза Килиш соХасидаги раХбар ва меъёрий хужжатлар
Ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш ва фукаро мухофазасини самарали ташкил этиш учун мухофазанинг конуний, ташкилий, иктисодий, ижтимоий, мухандислик-техник асосларига эга булишимиз зарур.
Ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш хамда фукаро мухофазасининг конуний асосини Узбекистон Республикаси Конституцияси, Узбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Узбекистон Республикаси конунлари, Вазирлар Махкамасининг карорлари ва фавкулодда вазиятлар вазирининг курсатма ва буйруклари ташкил этади. Республикамиз хукумати томонидан Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кундан эътиборан ахоли хавфсизлигини кафолатловчи, фукаролар масъулияти ва жамият тараккиётининг хукукий заминини белгиловчи бир канча рахбар ва меъёрий хужжатлар кабул килиндики, улар уз навбатида фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги фаолиятни ойдинлаштириб беришга каратилгандир. Бу хужжатлар жумласига Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари ва Фавкулодда вазиятлар вазирининг 1999-2000 укув йилига кабул килган ташкилий курсатмалари хам киради. Куйида шу хужжатлар билан кискача танишиб чикамиз. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 11 апрелдаги 143-сонли «Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тугрисида»ги карори. Ушбу карорда Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги тугрисидаги Низом ва унинг тузилмаси тугрисида суз юритилган. Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги фукаро мухофазаси, авариялар, халокатлар ва табиий офатлар туфайли вужудга келган фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг окибатларини бартараф этиш сохасидаги ишларга рахбарликни хамда уларни мувофиклаштириб бориш ишларини амалга оширувчи давлат бошкаруви органи хисобланади. Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигини Узбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод килинадиган Бош вазирнинг биринчи уринбосари - Вазир бошкаради. Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигида таркибида Вазир (хайъат раиси), лавозими буйича вазир уринбосарлари, Вазирликнинг хамда унга карашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек, бошка вазирликлар ва идораларнинг рахбар ходимлари булган 9 кишидан иборат хайъат тузилади. Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ваколатига киритилган мухим муаммоларга оид тавсияномаларни куриб чикиш ва тайёрлаш учун Узбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги хузурида илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Фавкулодда вазиятлар вазирлигига куйидаги хукуклар берилган: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шахарлар ва туманлар хокимликлари, мулкчилик шаклларидан катъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фукаролар бажариши мажбурий булган фукаро мухофазаси, фавкулодда вазиятлар, авариялар ва халокатларнинг олдини олиш ва уларнинг окибатларини бартараф этиш буйича ишларни ташкил килиш ва мувофиклаштириб бориш учун зарур булган карорларни белгиланган тартибда, уз ваколати доирасида кабул килиш ва уларнинг бажарилишини назорат килиш; вазирликлар, идоралар, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва хокимликлардан, мулкчилик шаклларидан катъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур булган ахборот ва маълумотларни белгиланган тартибда талаб килиш ва олиш; вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва объектларни уз ваколатига тааллукли масалалар буйича текширишларни белгиланган тартибда утказиш; мамлакатимиз ва чет эл мутахассисларини худудларни, хавф-хатар мавжуд булган объектлар ва ишлаб чикаришларни давлат экспертизасидан утказишга жалб этиш; авария-куткарув техникасини яратиш, авария ва халокатлардан зарар курган ахолини ва худудларни согломлаштириш ва тиклашга доир ишларни амалга ошириш юзасидан иш бажарувчилар (фирмалар) билан, шу жумладан, хорижлик иш бажарувчилар (фирмалар) билан белгиланган тартибда контракт (шартнома)лар тузиш; Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, хокимликлар билан келишилган холда, бошка сохалардаги фавкулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини амалга ошириш учун доимий тайёргарликнинг зарур худудий кучлари ва воситаларини жалб этиш тугрисида карорлар кабул килиш.
Фавкулодда вазиятлар вазирлиги тизимини маблаг билан таъминлаш харажатлари Узбекистон Республикаси давлат бюджети маблаглари хисобига амалга оширилади. Ушбу карор билан фукаро мудофааси ва фавкулодда вазиятлар буйича рахбар ходимлар тайёрлаш республика маркази Узбекистон Республикаси Фукаро мухофазаси институтига айлантирилди. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 23 декабрдаги 558-сонли «Узбекистон Республикаси фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизими (ФВДТ) тугрисида»ги карори. ФВДТ бошкарув органлари, республика ва махаллий хокимият органларини, ахолини ва худудларни фавкулодда вазиятлардан химоя килиш масалаларини хал этиш ваколатига кирадиган корхоналар ва муассасаларнинг куч ва воситаларини бирлаштиради хамда фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш сохасидаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар юзага келганда ахоли хавфсизлигини, атроф-табиий мухитни мухофаза килиш хамда тинчлик ва харбий даврда давлат иктисодиётига зарарни камайтиришни таъминлашга мулжалланган. Карорда ФВДТнинг вазифалари, таркибий тузилмаси, ФВДТ рахбар ва кундалик бошкарув органлари, куч ва воситалари, молиявий ва моддий ресурслар захиралари, хабар бериш, алока, бошкарув тизимлари, фаолият режимлари кенг, аник ва равшан ёритиб берилган. ФВДТ бошкарув органларининг республика, махаллий ва объектлар даражасидаги вазифалари белгиланган. карорга ФВДТ функционал куйи тизимини ташкил этувчи вазирлик ва идоралар руйхати илова килинган булиб, улардан хар бирининг фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги вазифалари келтирилган. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 455-сонли «Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавкулодда вазиятларнинг таснифи тугрисида»ги карори.
Карорда Узбекистон Республикаси худудида содир булиши мумкин булган барча фавкулодда вазиятлар келиб чикиш характерига ва улчамларига кура таснифлаб берилган. Фавкулодда вазиятлар характерига кура уч турга - табиий, техноген ва экологик фавкулодда вазиятлар ва улчамига кура туртга - локал, махаллий, республика ва трансчегара фавкулодда вазиятларга булинади. Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш тизимида кадрлар тайёргарлиги масаласи мухим урин тутади. Ахолини ва рахбарлар таркибини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишга тайёрлаш масалалари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 7 октябрда кабул килинган «Узбекистон Республикаси ахолисини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишга тайёрлаш тартиби тугрисида»ги 427-сонли карорида ва Фавкулодда вазиятлар вазирининг 1999-2000 укув йилларига кабул килинган ташкилий курсатмаларида баён килиб берилган. Карорда белгиланишича, Узбекистон Республикаси фукароларини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишга тайёрлаш мулкчилик шаклларидан катъий назар корхоналарда муассасаларда ва ташкилотларда, шунингдек яшаш жойида уларнинг ёшлари ва ижтимоий гурухлари буйича утказилиши лозим. Фавкулодда вазиятларда харакат килиш буйича тайёргарликдан утган фукароларимиз мухофазаланишнинг коидалари ва асосий усулларини, биринчи тиббий ёрдам курсатиш усулларини, жамоа ва якка тартибдаги химоя воситаларидан фойдаланиш коидаларини билишлари зарур.
Рахбар ходимлар эса фавкулодда вазиятлардан ахолини мухофаза килиш буйича харакат килишга тайёргарликдан ва кайта тайёргарликдан утишлари лозим. Ахолини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килишга тайёрлаш сохасида Фавкулодда вазиятлар вазирлиги бир нечта вазирликлар - Халк таълими вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Согликни саклаш вазирлиги билан биргаликда фаолият курсатиши лозим. Фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасидаги билимлар ахоли уртасида кенг ташвикот килиниши лозим. Укув дастурлари ишлаб чикилиши, укув кулланмалари, дарсликлар тайёрланиши талаб этилади. Тайёргарлик ишларини олиб боришни самарали ташкил этиш максадида хар бир укув йилига Фавкулодда вазиятлар вазирининг ташкилий курсатмалари кабул килинади. Жумладан, «Ахолини фавкулодда вазиятлардан мухофаза килиш сохасида тайёрлаш юзасидан 1999-2000 укув йилига мулжалланган ташкилий курсатмалар»да шундай белгиланган: Ахолини, рахбарлар таркибини, харбийлашмаган тузилмаларни Узбекистон Республикаси худудида табиий ва техноген тусдаги фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш хамда уларни тугатиш ишларига тайёрлаш савиясини ошириш, шунингдек фавкулодда вазиятларни профилактика килиш, олдини олиш ва тугатишга рахбарлик килиш усулларини такомиллаштириш хамда уларни утказиш тайёрлашнинг асосий максади хисобланади. Шунинг билан бирга ишчи ва хизматчиларнинг билим даражаси ва амалий тайёргарлиги замон талабларига жавоб бермайди.
Асосий вазифалар деб куйидагилар хисобланади:
ахолига фавкулодда вазиятдан мухофаза килиш хатти-харакатлари коидаларини ва асосий усулларини, жабрланганларга биринчи ёрдам курсатиш йулларини, жамоа ва шахсий мухофаза воситаларидан фойдаланиш коидаларини ургатиш; бошкарувнинг барча даражаларидаги рахбарларни фавкулодда вазиятлардан ахолини мухофаза килиш харакатларига тайёрлаш ва кайта тайёрлаш; корхона, ташкилот ва муассасаларнинг рахбарларида ва бош мутахассисларида куткарув ва бошка шошилинч ишларни утказиш кучлари ва воситаларини тайёрлаш ва бошкариш куникмалари хосил килиш; фавкулодда вазиятлардаги уз функционал вазифаларини ходимлар амалда узлаштириб олишлари. Бу вазифаларни амалга ошириш учун умумий урта таълим муассасалари, касб-хунар коллежлари, академик лицейлар, олий укув юртлари, корхона, ташкилот ва муасссасаларда, шунингдек ахоли манзилгохларида алохида дастур асосида тайёргарлик ишлари олиб борилиши зарурлиги таъкидланиб, урганилиши лозим булган мавзуларнинг тахминий руйхатлари келтириб утилган.
Саволлар: Кандай рахбар хужжатларни биласиз, улар качон кабул килинган? Фавкулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти кайси хужжатда ёритиб берилган? Фавкулодда вазиятларда ахолининг харакати кайси хужжат билан тартибга солинади? Узбекистон худудида руй бериши мумкин булган фавкулодда вазиятлар таснифи келтирилган хужжат качон кабул килинган?

Download 136.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling