Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли


-расм. Амплитуда частот характеристика ноаниқлигининг интеграллаш алгоритми


Download 1.54 Mb.
bet16/23
Sana17.06.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1519692
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
Bekzod disertatsiya 62

1.2-расм. Амплитуда частот характеристика ноаниқлигининг интеграллаш алгоритми.
Шунингдек амплитуда частотали характеристика алгоритмининг ноаниқлигини кўрсатувчи боғланиш кесишиш частотасида энг катта қийматга эга бўлади. Энг катта характеристиканинг асосий сабаби, Фурье дискрет ўзгариши идеал бўлмаганлигининг таъсири, янада аниқроғи Фурье тез ўзгартиш бирламчи фильтрларидан частот характеристикасининг четга чиқишларини таъсиридир. Шундай қилиб изланиш масаласини қуйидагича шакллантириш мумкин. Юқори аниқликни таъминловчи Фурье тез ўзгартишдан четга чиқиш сигналлари бўлганганда, чегараланган узунликдаги виброакустик сигналларни интеграл-спектралга айлантирувчи алгоритм ва моделни ишлаб чиқиш.
Мавжуд вибродиагностика усулларини тахлили шуни кўрсатадики,улар насос агрегатининг аниқ иш режимини диагностика қилишда мажбурий тебранишлар частотасини олдиндан хисоблашга асосланган[7]. Насосларнинг конструкцияси ва иш тартибидаги тезлик тўғрисидаги информациялар ва айланувчи элементларга параллел равишда ўрнатилган датчиклардан ёзиб олинган сигналларга асосланиб қабул қилинган виброакустик сигналлар тахлил қилинади.
Айланишлар датчигини алоҳида бўлиши, диагностика қилинаётган элемент ва айланишлар датчиги орасида жойлашган айланувчи узатмаларидаги тебранишларнинг дискрет ташкил этувчилар амплитудаларини аниқ ажратиш ва ўлчашга салбий таъсири, насос конструкцияси тўғрисида тўлиқ маълумот кераклиги ҳозирги вақтда мавжуд бўлган инфомацион диагностик параметрларни ажратиб олиш усулларининг асосий камчилиги ҳисобланади.
Жадвал 1.1 - Марказдан қочма насос агрегатлари асосий нуқсонларининг спектрал белгилари.


п.п

Нуқсон тури

Спектрал белгиси


Мувозанатнинг йўқолиши

1 гармоник Fr.


Марказлаштиришни бузилиши

2-3 гармоники Fr.
Максимал қиймат 2 гармоник


Қотириш жойларининг бўшаши

Паст частотали вибрация (F < Fr)


Подшипник нуқсонлари

Подшипниклар айланишидан ҳосил бўладиган тебранишлар ўрнатилган подшипник ва унинг нуқсонига боғлиқ.


Ишчи ғилдиракдаги нуқсонлар, гидродинамик жараёнларнинг бузилиши, кавитациянатижаси.

1 - 3 гармоник, лопатка частотаси
Бл = N-Fr, бу ерда N – ишчи ғилдирак лопаткалари сони.

Марказдан қочма насос агрегатларида бўладиган тебранишлар спектрини билиш ва нуқсонларини аниқлаш учун қуйидаги мълумотлар бўлиши керак:


- айланишлар сони;
- ишчи ғилдирак парраклари сони;
- подшипник тури .
Марказдан қочма насос агрегатларида спектрларни автоматик билиш учун насос валининг айланишлари сони ва ишчи ғилдирак парракларининг сони асосий параметрлар ҳисобланади.
Насос агрегатнинг конструкцияси ва ишлаш режимларига қараб билиш тизимини ишлаб чиқиш учун тебранишлар спектри бўйича параметрларни автоматик аниқлаш масаласини ечиш лозим.
Спектрларни автоматик равишда билиш учун айланишлар частотасини аниқ баҳолаш юқори даражада бўлиши керак. Юқори даражадаги айланиш гармоникларини идентификация қилиш учун частоталарни аниқлаш хатолиги шундай бўлиши керакки, айланиш частотаси биринчи ўзгарган вақтда максимал N-чи гармониканинг оғиш қамрови (dF) спектр чегараси кенглигидан ошиб кетмасин:
(1.1)
dF=2.5 Гц, Fj=50 Гц, Fb=3000 Гц қийматлар учун энг катта оғишнинг қиймати 0.047 Гц ни ташкил этади.
Насос агрегатининг айланиш частотаси аниқлиги унинг техник ҳолатини аниқловчи асосий параметрларидан бўлиб, айланишга қаршилик кучининг қийматлари ҳолатини билдиради. Асинхрон двигателлари ўрнатилган агрегатларда асосий параметрлардан бири бўлиб, харакат бериш частотаси билан насоснинг айланиш частотаси орасидаги фарқни билдирувчи сирпаниш частотаси ҳисобланади. Спектрларнинг электрик ва механик ташкил қилувчиларга ажратиш учун айланиш частоталарини юқори аниқлик билан баҳолаш талаб этилади.
Айланиш частоталарини аниқлашнинг традицион усулида махсус айланиш датчикларидан фойдаланишдир. Насос агрегатларининг стационар тизимларида назорат ва мониторинг ишларини олиб бориш учун хар бир тизимга алоҳида қўшимча каналлар ва датчиклар ўрнатилиши ҳисобига катта миқдорда моддий сарфлар қилиниши талаб этилиш бу усулнинг асосий камчилигидир. Бундан ташқари датчиклардан маълумотлар олиш учун вақтинчалик сарфлар талаб этилади.
Роторларнинг айланиш частоталарини вибрация параметрлари бўйича аниқлаш усуллари гармоник вибросигнал айлантириш частотасини ва ташкил қилувчиларини аниқлаш спектрларини амплитудасидан ажратишга асосланган. Кўпчилик саноат спектр анализаторлари ва кўчма асбоблари спектрларни айланиш частотаси бирлигининг функцияси сифатида намоён этади. Бу асбоблар ёрдамида аниқланган ва олинган маълумотлар бўйича керакли частоталарни тахлил қилиш инсон омилига–малакали диагностика қилиш бўйича мутахассис инженерга юкланади. Спектр анализаторлари билан бирга айланиш частоталарини автоматик равишда аниқлаш қурилмалари маълум.
Роторнинг айланиш частотасини маълум усул билан тескари частотани тўғридан тўғри ўлчашда абсолют ноаниқлик спектр анализаторларининг рухсат этилгани даражасига боғлиқ бўлиб қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
(1.2)
бу ерда: Ти – сигналларни ўлчаш вақти (с).
Бу усул билан (1.2) ифода бўйича частоталарни баҳолашдаги ноаниқликларни камайтириш учун ўлчашлар олиб бориш вақтининг давомийлигини ошириш талаб этилади. 0,05 Гц аниқликдаги қийматларни олиш учун сигналларни камида 20 секунд кузатиш керак. Ноаниқликларни камайтирадиган бундай усулдан насос агрегатларини кўчма асбоблар ёрдамида диагностик текширишлар ўтказиш вақтида кенг фойдаланилади. Бу усулдан кўп каналли назорат ва мониторинг тизимларида фойдаланиш уларнинг унумдорлигини пасайтиради. Шунингдек бу усулни амалиётда вибродиагностика соҳаси учун қўллаш, сигналларни тор майдонда чегараланганлигига ва шовқин таркибидаги спектрларнинг ўлчаш натижаларига таъсир этишига боғлиқ.
Олиб бoрилган [13, 25] ишларда ҳозирги вақтда вибросигнал параметрлари бўйича айланиш частотасини аниқ билиш таклиф этилган бўлиб, роторда ҳосил бўладиган энг максимал гармоник харакатларни ажратиб олишга ва уларнинг натижаларини частоталар бўйича ҳисоблашга асоcланган. Бу усулнинг юқори даражада аниқ бўлиши айланишлар частотасига каррали бўлган барча гармоник харакатларни инобатга олиши билан таъминланади. Роторнинг частотасига яқин бўлган катта амплитудаги тўлқинлар частотасининг синусоид сигналларга сезгирлиги бу усулнинг асосий камчиликларидан бўлиб ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб агрегатнинг айланиш частотасини автоматик равишда юқори аниқлик билан идетификация қилиш масаласини ечиш лозим.
Олиб борилган ишларда [12] ўрганишлар асосида рекуррент аниқлик билан механизмлар конструкциясини спектрал матрицаларини автоматик билиш алгоритми берилган. Бу алгоритм коструктив ўзгармас қийматлар доирасидаги ўзгарадиган маълумотларни филтрация қилиш асосида юқори қувватли сигналларни филтрлашга асосланган. Бу алгоритмнинг асосий камчилиги изланиш диапозонинг чегараланганлигидадир. Бундан ташқари марказдан қочма насосларга татбиқ этиш учун мос диапозон қийматларини топиш учун амалий изланиш ишларини олиб бориш талаб этилади.
Насос агрегатларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш корхоналари ўртасидаги узилишлар, эксплуатация қилишда мутахассислар томонидан хужжатларнинг тўғри олиб борилмаслиги туфайли, насос ишчи ғилдраги ва унинг парракларининг сони тўғрисидаги маълумотларни доимо тўғри ва тўлиқ олиш имконияти йўқ. Шунинг учун насос ишчи ғилдираги парракларини сонини рухсат этилган қийматлари миқдорида идентификация қилишни автоматлаштириш масаласини ечиш лозим.
Марказдан қочма насос агрегатларининг нуқсонлари частотасини инобатга олиб, маълум бўлган аналитик боғланишлар ёрдамида аниқлаш усулларини қўллаш тўғри натижалар бермайди, чунки бу деталларнинг ҳозирги ҳолати (турли даражада ейилганлиги, деталларнинг аниқ тайёрланиши) ҳисоблаш ифодалари олинган холатдан фарқ қилади.
Подшипникларнинг айланиш частотаси 600 мин бўлганда аналитик ифодалардан фойдаланиб нуқсон туфайли ҳосил бўладиган частота ҳисобланганда 39.6 Гц.ни ташкил этиши маълум бўлган. Махсус ўлчашлар ўтказилганда нуқсон туфайли ҳосил бўладиган хақийқий частота 42 Гц. Ҳисоблар натижасида ва ҳақийқий частота ўртасидаги оғиш 6%ни ташкил этади. Шунинг учун нуқсонлар туфайли пайдо бўладиган частоталарни ҳисоблашлар натижасида ва олинган хақийқий қийматлар ўртасидаги оғишнинг фарқини йўқотиш учун автоматик идентификация алгоритмини ишлаб чиқиш зарур.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling