1.6-расм. Кичик диагностика станцияси.
Насосларни автомат тарзда диогностика қилиш. Бу виброанлизатор "ВибВиеw Платинум" программаси орқали насос ва насос агрегатларида юз берадиган (дисбаланс, мувозанатлаш, подшипник нуқсонлари, электро двигател муаммолари, корпус юмшатиш мойларидаги нуқсонлар ва бошқалар) нуқсонлар аниқланади.
Пеак Вуе тизими. Бу тизим насос валидаги нуқсонлар ва механик кучланишларни олдиндан сезиб хабар беради.
1.8-расм. Вибродатчикни ўрнатилган ҳолати.
Юқори тезликда ишлайдиган насослар ва компрессорларни диогностика қилиш тизими. Бу ўлчов ахборотномаси 80000 грс гача бўлган частоталарда ишловчи марказдан қочма ва махсус насосларни диогностика қилиш учун мўлжалланган.
ОДС. тизими. Бу тизим насосни элементар нуқсонлари ва ичида кечаётган холатларни хам 3Д графикада кўриш имкониятини беради.
Ўтиш жараёнини ўлчовчи тизими. (айланиш тезлигини ўлчаш) Трансиент. Насос агрегатининг иш жараёнида айланишлар тезлиги ўзгариб туради. "ТРАНСИЕНТ" тизими орқали насосни диогностика қилиш янада аниқлашади ва бошқа насослар билан солиштириш янада онсонлашади.
Тез юриш тизими. Насосни ўчириш вақтида насосдаги тебранишларни ўз вақтида бехато расмга олиш ва диогностика қилиб бериш ишларини бажаради.
Кейинчалик бу спектрларни рақамли график ёрдамида алохида-алохида ташхислаш мумкин. Рақамли ўчов бирликлари аниқ ташхис учун жуда мухим ахамиятга эга.
Мустахкамлик тизими. Бу тизим ёрдамида биз насос қисмларининг қайси бири тебранишда устувор ахамиятга эга бўлаётганини билишимиз мумкин. (виброташхис қўювчида биз <<О>> ёки <<л>> ни кўришимиз мумкин) Бу хамма тажрибалар жуда осон ва қулай хисобланиб жахон миқёсида ишлаб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |