Мунтазам барқарорлик тизими. Бу тизим хар қандай барқарорликни олиш учун ишлаб чиқарилган махсус сенсорлар ёрдамида мунтазам хабар юбориб туриш тизими хисобланади. Бу тизим асосан насослар компрессорлар ва конларда ўрнатилади.
Таркибий тахлил тизими. Бу тизим ёрдамида махсус болға ишлатилади. Махсус болға ёрдамида диогностика қилиш вақтида ускунанинг частоталари қолаверса унинг резонаслари ўрганилади.
Мувозанатлаш тизими. Динамик мувозанатлаш мувозанатлаш хозирда юртимизда хам кенг имкониятлар билан ишланмоқда , бу тизим насоснинг керакли қисмларини мувозанатлаш имкониятини яритиб беради. Бу тизимни замонавий насосларнинг ички қисмларига ўрнатиб уни қисмларга ажратмасдан (бутун ҳолида) ичидаги жараёнлар холатини билиш имкониятини беради.
Марказлаштирувчи тизим. Бу тизим лазер нури орқали ишлаб уни жуда хам мукаммал ишлашини таъминлайди. Насос компрессорини лазер нури орқали марказлаштирилади.
Мотор Виеw тизими. Бу тизим магнит халқа ёрдамида насос моторини текширишга мўлжалланган. Тизим ёрдамида диогностика қилиб бўлгач қуйидаги холатларни билиш катта ахамиятга эга:
Ўзбекистон Республикасида 1999 йил 20 августда қабул қилинган “Гидротехник иншоотларнинг хавфсизлиги” тўғрисидаги қонунида суғориш тизими насос станцияларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш юқори даражадаги аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, бу вазифани бажариш тизимга кирадиган хар бир гидромеханик жиҳоздан фойдаланиш жараёнида бузилмасдан ишлашини таъминлашга боғлиқдир. “Давсувхўжназорат” давлат инспекцияси томонидан шу қонундан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш учун республикамиздаги насос станцияларида хафсизлик декларацияси бўйича текширув назорат ишлари олиб борилади. Хар бир насос станциясидаги насос агрегатлари ҳолати ўрганилиб хулосалар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |