Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

ООО
Ишнинг илмий янгилиги:
- адабий мерос намуналари тадқиқот мавзуси, мақсад ва вазифалари
нуқтаи назаридан, яъни миллий тараққиётга таъсир кўрсатувчи ғояларни
ўзида ифодалашидан келиб чиқиб, ижтимоий фалсафа нуқтаи назаридан илк
бор таҳлил этилди;
- миллий ғоянинг куртаклари, баъзи бир тушунчалари, тамойиллари
турли даврларда халқимиз томонидан, ёки халқимизнинг энг илғор
ижодкорлари томонидан маълум даражада англаб олинганлиги ва талқин
қилингани кўрсатиб берилди. Ушбу йўналишда ва мавзуда бизнинг
тадқиқотимизгача алоҳида диссертацион ёки монографик изланиш олиб
борилмаган;
- миллий ғоянинг умуминсоний мазмунга эга бўлган эрк, озодлик,
миллий жипслик, тинч-тотувлик, элу юрт учун фидойилик ва шу каби
фундаментал, яъни пойдеворини ташкил этувчи бирламчи тушунчалари,
тамойиллари турли тарихий даврларда мазмунан ва шаклан бойиб, баъзан,
аксинча, қашшоқлашиб қолсада, моҳиятан барқарорлигини сақлаганлиги илк
бор махсус таҳлил қилинди;
- миллий ғоя фаол ижтимоий-маънавий ҳодиса сифатида ҳар бир
тарихий давр халқ олдига қўйган талабларни ифодалаган, уларга мос тарзда
баъзи бир мезонларини,
баҳоларини, тамойилларини ўзгартирганлиги
тавсифланди ва далилланди;
- миллий ғоянинг фундаментал тушунча ва тамойилларининг моҳиятан
барқарорлигида ворисийлик қонунияти юзага чиқиши асосланди;


9
-
ворисийлик билан ўзгарувчанлик миллий
ғоянинг тадрижий
ривожланиш қонунияти эканлигини мумтоз адабий мерос ҳар томонлама
тасдиқлаши очиб берилди;
- миллий ғоя мазмунини ташкил этувчи тушунчалар, баҳолар,
қарашлар ва қадриятлар тадрижий ривожланиши ўзбек халқи қаҳрамонлик
эпослари, халқ мақоллари, умумтуркий адабий мерос ва ўзбек элати
шаклланишининг муҳим босқичлари – қорахонийлар даври, темурийлар
даври, ўзбек миллати шаклланиш даври

чор
Россияси ва совет
мустамлакачилиги даврлари адабий мероси намуналарида олға сурилган
ғоялар, қадриятлар миллий ғоямизнинг маънавий илдизлари сифатида
қаралди ва тизимлаштирилди;
- илмий тадқиқотда адабий меросда Гўрўғли, Рустамхон, Алпомиш
достонларидан, Ўрхун – Энасой тошбитикларидан, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф
Хос Ҳожиб, Навоий, Фитрат, Чўлпон ва бошқа жадидлар ижоди орқали
Ойбек, Ғафур Ғулом, Асқад Мухтор, Абдулла Орипов ижодигача бўлган
улкан ягона ижодий макон ва замонда умумий фундаментал маънавий
қадриятлар, миллий ғоянинг маънавий илдизлари мавжудлиги, улар мудом
сайқал топиб, такомиллашиб келгани асосланди.

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling