Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Тадқиқот объектини адабий
мерос намуналари, хусусан халқ оғзаки ижодиёти, қаҳрамонлик эпослари ва
тошбитиклар намуналари, қорахонийлар даври адабий мероси намуналари
бўлмиш «Қутадғу билиг» ва «Девону луғотит турк», темурийлар даврининг
буюк даҳоси, ўзбек адабиётининг асосчиси
Алишер Навоий ижоди,
жадидларнинг миллий уйғониш адабиёти, шунингдек жадидлардан кейинги
давр адабиёти намуналари ташкил этади.
Миллий ғоя моҳиятининг барқарорлиги, мазмуни ва шаклининг
тадрижий ривожланиши ҳамда миллий ғоянинг халқ туб манфаатлари,
мақсадлари билан
узвий
боғлиқлигининг илмий-фалсафий
жиҳатлари
тадқиқот предметидир.
Тадқиқот методлари. Тадқиқот жараёнида таҳлил ва умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик, тизимийлик, мавҳумликдан аниқликка
кўтарилиш, тарихий-қиёсий усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқот илмий фарази. Миллий ғоя халқ орзу-интилишлари ва
тараққиёт 
талабларидан 
келиб 
чиқиб, 
бир 
томондан, 
моҳиятан
барқарорлигини, иккинчи томондан – ўзгарувчанлигини, нисбийлигини
намоён қилади. Бунда адабий мероснинг турли даврлари асарларида илгари
сурилган етакчи ғояларда тадрижий ривожланишнинг ворисийлик ва
ўзгарувчанлик, анъанавийлик ва замонавийлик тамойиллари юзага чиқади.
Адабий меросда акс этган миллий ғоянинг маънавий илдизлари уни бугун
ҳам озиқлантириб туради, улкан илмий ва амалий-тарбиявий аҳамиятга эга.


8
Тадқиқотнинг методологик асослари.
Ўзбекистон Президенти
И.А.Каримовнинг асарлари тадқиқотнинг методологик асосини ташкил
қилди. Шунингдек, тадқиқотда етакчи олимларнинг илмий-назарий
хулосалари, хусусан «Миллий истиқлол
ғояси: асосий тушунча ва
тамойиллар» рисоласидан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- миллий ғоя сунъий равишда ўйлаб топилмайди, у миллатнинг ҳаёти,
тарихи ва тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда турли ифодавий шаклларда
доимо мавжудлиги адабий меросда яққол намоён бўлади;
- миллий ғоя тор мазмундаги сиёсий-мафкуравий ёҳуд этнографик
тушунча эмас, балки ижтимоий тараққиётга эришиш йўлида халқни
бирлаштирувчи ва сафарбар этувчи конкрет-тарихий тушунчадир. У халқ
билан бирга яшайди, ривожланади, давр талабларига жавобан ўзгаради,
сайқал топиб, такомиллашиб боради;
- миллий ўзликни у ёки бу даражада англашни, миллий ўзликни ва
умумманфаатларни ифода этувчи конкрет ғоялар маданий меросда, хусусан
адабий ёдгорликларда муайян тарзда акс этиши муқаррар. Шу боис адабий
меросда халқимизнинг турли тарихий даврларда ўз орзу-ниятларини, юксак
мақсадларини, манфаатларини акс эттирган ғоялари бўлган. Бугун уларга биз
миллий ғоямизнинг теран маънавий илдизлари сифатида қарашимиз ва
ўрганишимиз керак.

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling