Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


илдизларининг адабий меросда намоён бўлишини тадқиқ этишнинг


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

илдизларининг адабий меросда намоён бўлишини тадқиқ этишнинг
концептуал-услубий муаммолари” деб номланган.
Мазкур параграфда тадқиқотнинг концептуал-услубий ёндашувлари,
тадқиқотчининг илмий позицияси аниқлаб олинди. Биринчидан, ғоя ва
миллий ғоя тушунчалари мазмунини, уларнинг ўзаро алоқадорлигини,
муносабатларини таҳлил этилди. Иккинчидан, улкан адабий меросдаги
таҳлилга жалб этиладиган даврлар ва асарларни танлаш мезонлари,
тамойиллари аниқланди. Учинчидан, танланган материалларни тарихий-
хронологик усулда ўрганиш керакми, ёки муайян давр адабий меросининг
жалб этилган асарларини яхлит ўрганмасдан, алоҳида ғояларнинг турли
даврларда талқин этилишини ажратиб олиб таҳлил этиш лозимми, деган
масала устида тўхталди. Таъкидлаш лозимки, таҳлил объекти сифатида
олинган адабий мерос намуналари адабиётимизнинг бир-биридан фарқ
қиладиган, халқимиз ҳаётининг сифат жиҳатидан турли тарихий даврларига
мансуб, ўз даврининг асосий тенденциялари ва муаммоларини очиб
берадиган асарлардир.
Шунингдек, ғоя ва миллий истиқлол ғояси, ғоя ва тушунча ўртасидаги
фарқ таҳлил қилинди. Ғоя оддий тушунчадан фарқ қилиб, бирор ҳодисани
шунчаки ифодалаб қолмасдан, уни мақсад объектига айлантиради. Ғоя
инсоннинг ўй-фикрларига, қарашларига мақсад ва интилиш бағишлаб,
даврнинг муҳим муаммоларини ҳал этишга муайян шахсни, ижтимоий
гуруҳни, бутун жамиятни сафарбар этиши, маълум мақсадга йўналтирилиши
билан оддий тушунчадан фарқ қилади.
Тадқиқотда бузғунчи ғоялар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва
қандай муҳитда илдиз отиши мумкинлигига тўхтаб ўтилади. Бу каби ғоялар
мақсадни белгилашдаги адашишлар, жамият олдида турган объектив
вазифаларни, даврнинг мураккаб, зиддиятли талабларини чуқур англаб
етмаслик, нотўғри хулосалар қилиш туфайли вужудга келади ва амалда хато
йўлни ва мақсадни танлаб, унга даъват этади, оқибатда нотўғри ҳатти-
ҳаракатларга олиб келади.
Мазкур параграфда инсонпарварлик билан йўғрилган, тараққиётга
хизмат қиладиган бунёдкор ғоялар қачон, қайси даврда туғилмасин, туб
моҳиятига кўра, умуминсоний аҳамият касб этиши, ҳақиқий бунёдкор ғоялар
олдига қўйган мақсад ва вазифалари, ифода тили ва шакли бўйича миллий
кўриниш олса-да, мазмун-моҳияти бўйича умуминсоний ғояларга яқин
туриши адабий мерос мисолида ёритилди. Шунингдек, ғоянинг юксак
маънавий эътиқодга айланиши, ғоя ва сиёсат, сохта ғояларнинг ҳалокатли
оқибати ва унинг сабаблари муаллиф томонидан таҳлил қилинди. Бундан
ташқари, миллий ғоя тўғрисида илмий жамоатчилик томонидан билдирилган


12
назарий фикрлар маълум даражада умумлаштирилди ва уларга тадқиқотчи ўз
муносабатини билдирди.
Концептуал услубий муаммоларнинг яна бир масаласи – бу маънавий
илдизларни тизимлаштиришдир. Тизимлаштириш асосига турли мезонлар
қўйилиши мумкин. Биз маънавий илдизларнинг
ғоявий мазмунини
тизимлаштириш мезони сифатида танладик. Адабий меросда ифодаланган
миллий ғоямизнинг маънавий илдизларини шартли равишда қуйидагиларга
ажратиш мумкин:
- миллий жипсликка, бирликка, ҳамжиҳатликка ундовчи ғоялар;
- огоҳликка, тинч-тотувликка, ички барқарорликни бой бермасликка
ундовчи ғоялар;
- ватанпарварликка, эл-юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун
фидойиликка чорловчи ғоялар;
- ахлоқий комилликка, етукликка, эзгуликка, бунёдкорликка, касб-
ҳунар эгаллашга ундовчи ғоялар;
- юрт, эл-улус ватан манфаатларини шахсий ва гуруҳий манфаатлардан
.
устун қўйишга ундовчи ғоялар;
- адолатга, халқпарварликка, бағрикенгликка, ундовчи ғоялар;
- миллий ўзликни англашга, миллий уйғонишга, миллий тараққиётга,
миллий мустақилликка чорловчи ғоялар.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалар асосида биринчи боб бўйича қуйидаги
хулосалар чиқарилди:
1. И.А.Каримов мустақиллик шароитида миллий истиқлол ғояси
масаласини кун тартибига қўйган, унинг моҳиятини, мазмунини, асосий
таркибий тузилмасини (тамойиллари ва тушунчалари), ривожланиш
қонуниятларини очиб берган, таҳлил этган илк мутафаккирдир.
2. И.А.Каримов миллий истиқлол ғояси масаласини иқтисодий-
ижтимоий ва маънавий ҳаётни, халқ онгини, тафаккурини юксалтириш,
айниқса баркамол авлодни тарбиялаш масаласи билан чамбарчас боғлаган
ҳолда тадқиқ қилади.
3. Миллий истиқлол ғояси халқнинг асрий орзу-интилишлари, олий
мақсадини ифодаловчи ғоя сифатида жамиятни, барча ижтимоий қатлам ва
гуруҳларни бирлаштиради, аммо у давлат мақомига эга эмас. У ҳалқнинг
олий мақсади, келажакка интилишларини, ўзлигини, миллий манфаатларини
англаш даражасини мужассам
ҳолда ифодалайди,
қуриладиган янги
жамиятнинг, шакллантирилаётган янги инсоннинг моҳиятини очиб беради.
4. Миллий ғояни давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда яшовчи барча
миллат ва элатларни улуғ мақсадлар йўлида бирлаштирувчи омил сифатида
кўради. Унинг теран илмий ва адолатли талқинидаги миллий истиқлол ғояси
миллатчилик ва миллий маҳдудликдан мутлақо йироқ
тушунча, у
умуминсоний қадриятларга қарши қўйилмайди, аксинча, инсониятнинг барча
ижобий ютуқларига, ижобий янгиликларга очиқ.
5. Адабий меросда акс этган илғор ғоялар жамиятдаги барча
яратувчилик, бунёдкорлик ишларини, таълим-тарбия, маънавият ва маърифат
масалаларини халқнинг олий мақсадлари ва комил инсон тарбияси билан


13
боғлайди. Жамият ва шахс манфаатларини уйғунлаштиришга, ягона мақсад
йўлида жамиятдаги барча ижтимоий гуруҳлар, табақалар, этник бирликлар
жипслашувига 
хизмат
қилиши 
билан 
бугунги 
миллий
ғоямизни
озиқлантирувчи маънавий илдизларга айланади.
6. Мавзу юзасидан тадқиқотга жалб этиладиган асарлар ўз даврининг
асосий тенденциялари ва муаммоларини чуқур акс эттирган асарлар бўлиши
лозим.
Диссертациянинг иккинчи боби “Миллий ғоя адабий-маънавий

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling