Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

ижодининг аҳамияти”
деб номланган учинчи параграфида аллома
асарларида миллий тараққиётнинг янги босқичи вазифалари ўз ифодасини
топганлиги ўрганилди.
Навоий энг кўп мурожаат этган марказлашган ягона давлат ва унинг
адолатли подшоҳи ғояси миллий жипсликни таъминлаш учун феодал
тарқоқликка интилиш тенденциялари, тож-тахт талашлар барҳам топмаган
даврда етакчи омиллардан эди. Навоийнинг одил шоҳ ғоясида мамлакат
аҳлининг эркин ва фаровон турмушини таъминлашни давлат бошқарувининг
асосий вазифасига айлантириш мақсади ҳам ўз ифодасини топган.
Алишер Навоий яшаган даврдаги сиёсий ҳаёт Амир Темур тузган
марказлашган ягона давлатни қўлдан бермаслик мамлакат ва халқ тақдири
учун нечоғлик долзарблигини очиқ-ойдин кўрсатмоқда эди. Мамлакатдаги
ички парокандалик, бўлиниб кетиш ҳолатлари ички ва ташқи хавф, таҳдид
учун қулай имконият яратиб берар эди. Бундай шароитда Навоий воқеликка
ўз муносабатини фаол билдирмаслиги мумкин эмас эди.
Ҳақиқий шоҳ адолат, жипслик, муштараклик, барқарорлик тимсоли ва
кафолати, мамлакат ва фуқаролар ҳимоячисидир. Шу боис одил шоҳ ғоясида
миллий муштараклик, жипслик, юрт тинчлиги ва фуқаро фаровонлиги ғояси
акс этади. Навоий одил шоҳ ғоясига ғоят муҳим ижтимоий вазифалар
юклаган. Шоҳни адолатга ундаш «Хамса» таркибидаги барча достонларда
ҳамда Навоий умри ниҳоясида битилган кўпгина насрий асарларида ҳам
етакчи аҳамиятга эгадир. «Ҳайратул аброр»дан «Садди Искандарий»гача
барча достонларда шоҳга
қўйилган талаблар, шоҳнинг фазилатлари
тўғрисидаги мушоҳадаларда одил ҳукмдор ғояси изчил ривожлантириб
борилган.
Халқ ва давлат муносабатларининг ҳар томонлама муштараклашиб
бориши табиий йўсинда маънавий-мафкуравий бирликка заруратни юзага
чиқаради. Шундай заруратларнинг бир кўриниши Навоий “Муҳокаматул
луғатайн” асарида илгари сурган она тилини ривожлантириш ғояси эди.
Навоий асарларида етакчи ғоялар: марказлашган ягона давлат ва унинг
адолатли подшоҳи, халқнинг маъмурлиги, маънавий-мафкуравий бирлик
тушунчалари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар ўз навбатида миллий
жипсликни таъминлашга, миллий ўзликни англашга хизмат
қилади.
Навоийнинг илғор маънавий мўлжаллари бугунги миллий тараққиёт учун
ҳам маънавий пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, иккинчи бобда қуйидаги хулосалар
баён этилди:


15
1.Миллий
ғоянинг маънавий илдизларини тадқиқ
этиш адабий
меросдаги муштарак мақсад ва маънони, ворисийликни теран англаш
имконини
мп
берди.
2.Халқ оғзаки ижодида, қаҳрамонлик достонларида, ёдномаларнинг
деярли ҳар бирида боболаримизнинг ҳаёт сабоқлари, авлодларга ўгитлари,
даъватлари акс этган.
Уларда юрт мустақиллигини сақлаб
қолиш,
ҳамжиҳатликни
қўлдан бермаслик, яшаб турган заминга фарзандлик
масъулиятини эслатиш фикри ва ғояси яққол намоён бўлади. Ватан, эл-улус
озодлиги, тинчлиги ва фаровонлиги, қаҳрамоннинг эса мардлиги ва
фидойилиги, ўз бурчига, имон-эътиқодига содиқлиги эпосларнинг асосий
идеалидир. Шу боис халқ оғзаки ижодида акс этган етакчи ғояларни миллий
истиқлол ғоясининг маънавий илдизлари деб ҳисоблаш жоиз.
3.Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида бошқарувда адолат,
ҳаётга тор манфаатлар юзасидан ёндашмаслик, тараққийпарварлик,
халқпарварлик, таркидунёчиликка берилмасдан, бунёдкорлик меҳнати билан
машғул бўлиш кераклиги тўғрисидаги фикрлар билан бир қаторда инсоннинг
маънавий-руҳий камолотини белгиловчи бошқа мезонлар ҳақида ҳам баҳс
юритилади, улар улуғ мақсад – мамлакат ва халқ фаровонлиги, юксалиши
билан чамбарчас боғлиқ ҳолда очиб берилади. Шунинг учун “Қутадғу билиг”
миллий ғоямизнинг ҳамда унинг узвий қисми ҳисобланадиган комил инсон
ғоясини олға сурган илк адабий ёдгорликлардандир, деб баҳолашга тўлиқ
асосимиз бор.
4.Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида келтирилган
халқ мақоллари ва уларнинг шарҳи мустақиллик барча замонларда ҳам
аждодларимиз учун энг олий қадрият ҳисобланганини яна бир бор
тасдиқлайди. Маҳмуд Қошғарий халқимиз тарихида илк марта адабий тил
бирлиги 
масаласини
қўйган 
буюк 
мутафаккирдир.
Қорахонийлар
давлатининг вужудга келиши миллий консолидацияни мустаҳкамлашга
объектив зарурат туғдирган эди. “Девону луғотит турк” ана шу заруратга
жавобан яратилган.
5.Амир Темур ва темурийлар даврида бошланган миллий тикланиш ва
юксалиш маънавиятининг чўққиси Алишер Навоий ижодидир. Амир
Темурнинг “Куч – адолатда” ғоясини ҳамда шарқ адабиётида ўзининг буюк
ўтмишдошлари, салафлари анъаналарини Навоий давом эттириб, уларни
ўзбек элати шаклланиши ва ривожланиши зарурати билан боғлади. Алишер
Навоий асарларида илгари сурилган марказлашган ягона давлат ва унинг
адолатли подшоҳи, адабий тил бирлигига эришиш юқорида қайд этилган
заруратни, миллий жипсликни таъминловчи омиллар эди. Навоий ижодида
ҳар бир масала халқ манфаатлари нуқтаи-назаридан тадқиқ этилган. Унинг
«Одами эрсанг демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами» мисралари
масалага муаллиф ёндашувининг асосини ва пировард мақсадини ташкил
қилган.
6.Инсонпарварлик билан йўғрилган, тараққиётга хизмат қиладиган
бунёдкор ғоялар қачон, қайси даврда туғилмасин, туб моҳиятига кўра
умуминсонийлик касб этади. Ҳақиқий бунёдкор ғоялар олдига қўйган мақсад


16
ва вазифалари, ифода тили ва шакли бўйича миллий кўриниш олсада, мазмун
ва моҳияти бўйича умуминсоний ғояларга яқин туради.
Диссертациянинг
учинчи боби

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling