Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


даври адабиётида миллий ўзликни англаш масалалари”


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

даври адабиётида миллий ўзликни англаш масалалари” деб номланган
иккинчи параграфида ёритилди. Даврнинг энг яхши бадиий асарларида
халқнинг тарихий хотирасини тиклаш ва бойитиш, миллий ўзлигини
англатиш, миллий ғурурни ўстириш, онги, тафаккури ва дунёқарашини
ривожлантириш мақсадида турли усулларда ифодаланилганлиги асослаб
берилди.
Диссертациянинг учинчи боб, учинчи параграфи “Миллий ғоя адабий
маънавий илдизларини ўрганишнинг назарий ва амалий аҳамияти” деб
номланди. Унда мавзуни ўрганиш миллий
ғоянинг
қайси назарий
масалаларини, ривожланиш қонуниятларини чуқурроқ англаб олинишига,
кейинги тадқиқотларда нималарга эътиборни
қаратиш лозимлигига
тўхталинди. Тадқиқотнинг амалий, ижтимоий-тарбиявий, хусусан соғлом
миллий ғурурни шакллантириш, ёш авлодда мафкуравий иммунитетни
шакллантиришдаги, оммавий маданият хуружларига қарши туришдаги,
комил инсонни тарбиялашдаги аҳамияти эътироф этилди.
Учинчи боб бўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Жадидлар меросида миллий қадриятлар тизимида муҳим ўзгариш,
баъзи тамойил ва мезонларнинг сифат жиҳатдан янгиланиши юз берганини
кузатамиз. Маориф, халқ онги ва тафаккури, илм-фан ривожи, адабиёт ва
санъат, шаклланаётган миллий матбуот, ислоҳ қилинаётган мактаб олдига
энг аввало халқни тараққиёт сари етаклаш вазифаси қўйилди.
.
2. Адабиётда анъанавий ишқий, сўфиёна ғоялар, диний мазмундаги
панду насиҳат ва баъзи одоб меъёрлари жадидлар ижодида етакчилик
мавқеини йўқотди. Энг илғор жадидлар адабиётга ижтимоий долзарб
мавзуларни, жамиятни тубдан ислоҳ қилиш, миллий тараққиёт ғояларини
олиб кирдилар. Шу сабабдан улар ҳатто мумтоз адабиётдаги аруз вазни
билан чекланиб қолмасдан, халқ ижодиётига ва эстетик идрокига яқин,
шаклан халқчил ва тушунарли бармоқ вазнига кўпроқ мойиллик кўрсатдилар,
драматургия жанрига ва театр санъатига, миллий вақтли матбуотга асос
солдилар.
3. Жадидлар ворисийлик тамойилини тўлиқ сақлаб, ривожлантирган
ҳолда, замон талабларига мос тарзда миллий онгимиз, тафаккуримизни,
халқнинг ҳаётга ва ижтимоий тараққиётга муносабатини ўзгартиришга,
янгилашга уриндилар.
Айни пайтда жадидларнинг анъанавий “одил шоҳ” ғоясидан, баъзи бир
консерватив урф-одатлар ва шу каби миллий тараққиётга тўсқинлик
қилаётган эскилик қолдиқларидан воз кечиб, замонавий илм-фан, маориф,
техника ютуқлари, жамият ҳаётини қуриш ва бошқаришнинг илғор ғояларига
даъвати
эса уларнинг туб ислоҳотларга, янгиликларга интилишидан
далолатдир.


18
Жадидлар меросида анъанавийлик ва замонавийлик, ворисийлик ва
янгиланиш тамойиллари уйғунлигини, кўплаб мураккаб ва зиддиятли
масалаларнинг оқилона ечимини кўрамиз.
4.
Шўролар 
мустамлакачилиги
даврида 
халқимизнинг 
илғор
намоёндалари қатағон этилиб, миллий онгимиз, тафаккуримиз қаттиқ
мафкуравий босим остида қолган бўлсада, янги авлодга коммунистик
мафкура талабларига мослашган, нозик ниқобланган кўринишда миллий
ўзлигимизни, биз қандай буюк зотларнинг фарзандлари ва маънавий
ворислари эканлигимизни англатишга қаратилган асарлар ҳам яратилди. Бу
жараён, айниқса, ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб кучайди. Тоталитар
мафкура ҳукмронлигининг мураккаб йилларида миллат зиёлиларининг
илғорлари халққа хизмат
қилиш ва эртанги кунга умид, ишончни
сўндирмаслик мақсадида ижод қилдилар. Зиёлилар энг қалтис даврларда ҳам
ҳеч қачон халқнинг маънавий эҳтиёжларини инкор этганлари йўқ.
5. Халқнинг тарихий хотирасини тиклашда Ойбекнинг “Навоий”
романи ўзбек адабиёти ва маданияти тарихида жадидлардан кейинги даврда
биринчи ва дадил қадам бўлди. “Навоий” романи ўзидан кейинги яратилган
тарихий романларга ва асарларга йўл очиб берди.
ХХ асрнинг 60-70 йилларида миллий ўзликни англашда А.Орипов
ижоди фавқулодда катта аҳамият касб этди ва ўзбек адабиётида ҳақиқий
миллий ватанпарварлик, халқпарварлик, эркинлик ва озодлик руҳидаги
асарлар яратилишига намуна бўлиб хизмат қилди.
Социалистик тузумнинг умуминсоний қадриятларга зид жиҳатлари
Асқад Мухторнинг “Чинор” романида усталик билан ёритилди.
60-70 йиллар зиёлилари ижодида миллий қадр-қиммат, ўзликни
англаш, она тилига ва аждодлар маданий меросига эҳтиром ва ворислик
ҳисси 
бугунги 
миллий 
истиқлол
ғоясига, 
мустақилликнинг
қўлга
киритилишига маънавий замин ҳозирлади.
6. Ўзбекистоннинг миллий мустақиллиги туфайли халқимизнинг
тўлақонли миллий ғояси ва тизимли миллий мафкураси шаклланди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов асарларида миллий истиқлол
ғоясининг тубдан янги сифат касб этган назарий асослари яратилди, миллий
ғоянинг маънавий илдизлари мавжудлиги илмий асослаб берилди.
7. Миллий ғоя адабий илдизларини ўрганиш бу соҳани янги аспект
билан бойитади. Миллий ғояни ҳам, адабий меросни ҳам тушунишнинг
тадрижий ривожланишининг янги қирраларини кўрсатади. Ёш авлодни
тарбиялашда, турли бузғунчи ғояларга, оммавий маданият хуружига қарши
туришда адабий меросга таяниш мумкин ва лозим.
ХУЛОСА
Ўтказилган тадқиқот натижасида диссертациянинг уччала бобидаги
таҳлилий натижаларни умумлаштирувчи бир қатор назарий хулосаларга
келинди.


19
1. Истиқлолга эришилгандан кейин давлатимиз раҳбари И.А.Каримов
Ўзбекистон халқини улуғ мақсадлар йўлида бирлаштирувчи ғоя – бу миллий
ғоя бўлишини асослади. Миллий
ғоя давлат мафкураси даражасига
кўтарилмайди. У тарихий зарурат туфайли юзага чиқади. Халқнинг,
жамиятнинг, миллатнинг юксак интилишларини, олий орзу- мақсадларини
ифода этади.
2. Миллий ғоя тушунчасининг мазмун-моҳиятини, шаклланиш ва
ривожланиш
қонуниятларини теран англаш, миллий
ғояни миллий
тараққиётнинг энг долзарб ва устувор йўналишлари билан боғлаб,
такомиллаштириб бориш учун унинг маънавий илдизларини билиш керак.
Миллий ғояни ташкил этувчи фундаментал тушунчалар, мезонлар,
тамойиллар – маънавий қадриятлар халқнинг кўп асрлик тарихига сингиб
кетган, адабий-бадиий меросида тадрижий ривожланиб, такомиллашиб
келган.
Адабий меросда ифодаланган миллий ғоянинг илк шакллари турли
тарихий даврларда пайдо бўла бошлаган, мазмунан бойиб борган, замон
даъватлари ва талабларига, халқимиз олдида турган ижтимоий заруратга
жавоб сифатида конкрет-тарихий мазмун касб этган.
3.
Миллий
ғоянинг
адабий 
меросда 
ифодаланган
маънавий
илдизларини тадқиқ этиш маданий меросдаги муштарак мақсад ва маънони,
ворисийликни теран англаш имконини беради. Мумтоз адабий меросдаги
илғор ғоялардан баҳраманд бўлиш халқимиз ҳар бир авлодининг миллий
онги шаклланишига, ўзлигини англашига кўмаклашади. Ватанимизнинг
буюк келажагига ишончни мустаҳкамлайди, ёт, бузғунчи
ғояларга,
мафкуравий хуружларга қарши иммунитет ҳосил қилишда улкан аҳамиятга
эга.
4. Миллий ғоянинг илк маънавий илдизлари аввало ўзбек халқининг
қаҳрамонлик эпосларида акс этган. Халқ оғзаки ижодида, қаҳрамонлик
достонларида ватанпарвар боболаримизнинг ижтимоий тажрибаси, ҳаёт
сабоқлари, авлодларга ўгитлари, даъватлари акс этган.
5. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» ва Юсуф Хос
Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарларида миллий консолидация ғояси
устувордир. Бу асарлар ислом эътиқоди негизида аждодларимизнинг қайта
шаклланган дунёқараши ва маънавиятини тараққиёт заруратига, миллий
ўзликни, мустақилликни сақлаш, мустаҳкамлаш вазифаларига мослаб ифода
этган. Мазкур асарлар мазмуни, олға сурган ғоялари бугунги миллий
истиқлол ғоямизни ҳар жиҳатдан маънан озиқлантиради.
6. Амир Темур ва темурийлар даврида бошланган миллий тикланиш ва
юксалиш маънавиятининг чўққиси Алишер Навоий ижодидир. Навоий
қарашлари, аллома илгари сурган ғоялар тизими яхлит ижтимоий таълимот
даражасига кўтарилган.
Алишер 
Навоийнинг 
инсон 
ва 
жамият,
мамлакат 
ва 
шахс
манфатларини уйғунлаштирувчи ғоялари, адолат, инсон қадри, она тилига ва
она 
ватанга 
муҳаббат, 
халқпарварлик, 
тараққийпарварлик
ғоялари


20
сингдирилган асарлари миллий ғоямизнинг қудратли маънавий адабий
манбаларидандир.
7. ХVI - ХIХ асрлар халқимиз, маънавий маданиятимиз тарихида
мураккаб, қарама-қаршиликларга, зиддиятларга бой, айирмачилик ва феодал
тарқоқликка интилиш кучайган давр эди. Оқибатда ўзбек давлатчилиги уч
хонликка бўлиниб кетди. Ғоявий-маънавий таянчларимиз заифлашиб қолди.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида эса халқимиз мустамлакачилик домига
тушди. Бундай шароитда эртами-кечми миллатнинг фидойи фарзандлари
халқни уйғотишга, онгини ўстиришга, истиқлол ғояларини илгари суришга
интилишлари 
муқаррар 
эди. 
Улар 
ўзбек 
халқи 
тарихига
жадид
маърифатчилари номи билан кириб келганлар.
8. Жадидлар адабий меросида миллий қадриятлар тизимида сезиларли
ўзгариш, баъзи тамойил ва мезонларнинг сифат жиҳатдан янгиланиши юз
берди. Буни жамият маънавий-ижтимоий ҳаётидаги аввалги ҳолатнинг
инкори, янги сифат босқичининг шаклланиши, деб баҳолаш жоиз.
9. Совет мустабид тузуми, тоталитар мафкура ҳукмронлигининг
мураккаб даврида миллат зиёлиларининг энг илғорлари халққа хизмат қилиш
ва эртанги кунга умид, ишончни, миллий ғурур ва ўзликни англаш ҳиссини
сўндирмаслик мақсадида ижод қилдилар.

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling