Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши
Download 205.56 Kb. Pdf ko'rish
|
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Жадидлар ижоди ва фаолиятида миллий ғоя муаммоси”
- “Шўролар мустамлакачилиги
«Россия империяси ва совет
мустамлакачилиги даври адабий меросида миллий уйғониш ғоялари ва уларнинг тадрижи» деб номланган. Учинчи боб, биринчи параграфи “Жадидлар ижоди ва фаолиятида миллий ғоя муаммоси” деб номланиб, унда жадидлар томонидан миллий манфаатларнинг англаниши ва тарғиб этилиши ҳақида сўз юритилди. Жадидчилик анча мураккаб, зиддиятли ижтимоий ҳодиса. Жадидлар бир-бирлари билан дунёқарашлари, ижтимоий- сиёсий мўлжаллари бўйича сезиларли фарқ қилган. Улар орасида фақат маърифатпарварлик позициясида турганлар, ижтимоий-сиёсий қарашлари бир мунча чекланган, мавжуд тузумга нисбатан мўътадил муносабатда бўлганлари кўпроқ. Аммо улар орасида ислоҳотларни фақат маориф билан чекланмасдан, жамиятни тўлиқ ислоҳ қилиш зарурлигини англаб етганлари ҳам бор. Диссертацияда жадидларнинг энг илғор ижтимоий тараққиёт заруратига мос вакиллари ижоди намуналари таҳлил қилинган. Жадидларнинг ислоҳотлардан кўзланган умумлаштирувчи мақсади миллий тараққиётга эришиш, «Туркистонни дунёга қўшиш» бўлган. Аммо булар ҳориждан кўр-кўрона нусха кўчиришни англатмаган. Хақнинг онгида ва маданий меросида анъанавий яшаб келаётган, қачонлардир ижтимоий тараққиётга хизмат қилган, аммо жадидлар яшаган даврда тарихан эскирган баъзи ғоялар улар томонидан ислоҳ қилинган, баъзиларидан воз кечилган (масалан адолатли подшоҳ ғоясидан). Жадидлар қарашлари дастлаб таълим ислоҳотидан бошланиб, тадрижий ривожланиб борган ва ўша давр жаҳон цивилизацияси талабларини ҳисобга олган, оқибатда замонавий илғор ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар зарурлиги тўғрисидаги хулосалар даражасигача ўсиб, ривожланиб борган. Бу эса яна бир бор миллий ғояга қотиб қолган тушунча сифатида ёндашиш мумкин эмаслигини, у миллат ва ватан тараққиёти олдида турган энг муҳим вазифаларни англаш жараёнида мазмунан кенгайиб, ривожланиб борадиган ғоя эканлигини англатади. Миллий ғоянинг тор доирадаги маънавий-маърифий масала бўлиб қолмасдан туб ислоҳотлар ва истиқлолга эришиш масаласи ҳам эканлигини англашда хх аср ўнинчи-йигирманчи йиллар жадид адабиёти намуналари муҳим аҳамият касб этади. Жадид адабиётида миллий мустақиллик, озодлик ғояси марказий ўрин эгаллайди. Ушбу ғоя жадидлар томонидан кенг халқ оммаси учун қандай қўйилганлигини очиб бериш катта илмий ва амалий қизиқиш уйғотиши тадқиқотда ёритилди. Жадидлардан кейинги даврда миллий манфаатларни фақатгина коммунистик мафкура йўл берган имкониятлар қобиғидагина ифодалаш мумкин бўлган. Мафкуравий тазйиқ тўла ҳукмронлик қилган йилларда ҳам миллий ғоянинг маълум жиҳатлари қанчалик қийинчиликлар билан бўлсада, миллат зиёлиларининг энг илғорлари, фидойилари томонидан англанган ва илгари сурилган. Мазкур давр адабиётининг энг яхши намуналарида, айрим илмий публицистик мақолаларда миллий ғоя пардаланган тарзда намоён бўлиши, сохта коммунистик мафкуранинг умуминсоний қадриятларга зид |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling