Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


илдизларининг қадимги давр ва ўрта асрлар адабий меросида намоён


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

илдизларининг қадимги давр ва ўрта асрлар адабий меросида намоён
бўлиши” деб номланган. Мазкур бобнинг “Халқ оғзаки ижоди, «Авесто» ва
илк ёзма ёдгорликларда миллий ғоя маънавий илдизларининг илк
шаклланиши»
деб
номланган
биринчи
параграфида
қаҳрамонлик
эпосларида, халқ мақолларида акс этган миллий жипслик, эл ва ватан
манфаатлари йўлида жонни ҳам аямаслик тўғрисидаги ғоялар миллий
ғоямизнинг илк куртаклари эканлиги, уларнинг миллий онг ва ижтимоий
фикр тараққиётидаги аҳамияти ўрганилди. Ўзбек халқининг қаҳрамонлик
эпослари вужудга келиши маълум тарихий даврда уруғ ва қабилаларнинг
бирлашуви жараёнида ўзлигини, ўз манфаатларини англаш даражаси ўсиши
ва умумий ёвга қарши курашда бирлашиши билан боғлиқ. Шу сабабдан
миллий
ғоянинг илк маънавий илдизлари аввало ўзбек халқининг
қаҳрамонлик эпосларида акс этган.
Ўрхун битигтошларида илгари сурилган эрк, мустақилликни асраб
қолиш ғояларира аждодларимизнинг ижтимоий идеаллари, қарашлари
муҳрланиб қолган. Шу боис тадқиқотда битигтошларга аждодларимизнинг
улуғвор интилиш ва мақсадларини ифода этган адабий ёдгорлик сифатида
бугун миллий ғоямизнинг маънавий илдизларидан бири сифатида қаралди.
Мазкур бобнинг “Девону луғотит турк”ва “Қутадғу- билиг”да
миллий жипслик, миллий тараққиёт ғоялари” деб номланган иккинчи
параграфида ХI асрга оид йирик адабий ёдгорлик Юсуф Хос Ҳожибнинг
«Қутадғу билиг» асарида қудратли давлат қуришнинг маънавий асослари,
йўл-йўриқлари ва комил инсон ғоясининг қўйилиши ўрганилди. Асарда олға
сурилган комил инсон ғояси миллат маънавиятининг ажралмас қисми бўлиб
келганлиги, билимнинг бахтга етакловчи омил сифатида кўрсатилиши
бугунги кун учун ҳам асло эскирмай, аксинча, мамлакатимиз тараққиёти
олдида турган энг муҳим вазифалар билан боғланиб кетиши очиб берилди.
Тадқиқотнинг ушбу параграфида тадқиқ этилган яна бир ёдгорлик ХI
асрнинг йирик адабий-қомусий манбаларидан бири Маҳмуд Қошғарийнинг
«Девону луғотит турк» асарида аждодларимиз томонидан миллий жипсликни
энг долзарб масала сифатида талқин қилинганига гувоҳ бўламиз. Ўзида
миллий 
тараққиёт 
талабларини 
ифодалайдиган
ғоялар
миллатнинг
тараққийпарвар зиёлиларини тарихнинг турли босқич ва даврларида доимо
бирлаштириб турган. Уларнинг ифода шакли, конкрет вазифалари ўзгариб,
теран маъно ва мазмун билан бойиб борган. Қорахонийлар давлати
шаклланган даврда катта ҳудудларни эгаллаган туркий қабилалар сўзлашув
тилларини «пухта бир асосда тартибга солиш»ни ва бу орқали миллий


14
консолидацияни
кучайтиришни
ўзига мақсад
қилиб
қўйган Маҳмуд
Қошғарий девондаги мақолларни фақатгана туркий тилимиз имкониятларини
очиб беришда бир мисол сифатида қўлламаган. Аллома мақолларнинг
мазмунини шарҳлаш жараёнида уларга ўз даври учун энг муҳим бўлган ва
айни пайтда бугунги кунда мустақилликни мустаҳкамлашда ҳам зарур бўлган
теран ижтимоий маъно – миллий жипслик, бирлашиш ғоясини юклаганлиги
тадқиқотда кўрсатилди.
И
Иккинчи бобнинг “Миллий ғоя ривожланишида Алишер Навоий

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling