Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги. Диссертациянинг мавзуси Қарши муҳандислик-иқтисодиёт
институти фалсафа кафедрасининг илмий ишлари режасида акс этган ва шу
кафедра илмий тадқиқотлари доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади: адабий меросда миллий ғоя маънавий
илдизларининг намоён бўлишини тизимли, концептуал ижтимоий-фалсафий
тадқиқ этиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
- Президент И.А.Каримов томонидан миллий ғоя тушунчасининг
илмий назарий асосланганлигини кўрсатиш;
1
Қуронов М. Ўзбек характери ва миллий ғоя. -Тошкент: Маънавият, 2005 // Қуронов М. Миллий тарбия.-
Тошкент: Маънавият, 2007 // Қуронов М. Мафкуравий таҳдид ва ёшлар тарбияси. -Тошкент: Академия,
2008.
2
Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, мафкуралар, маданиятлар. -Тошкент: Шарқ, 1998 //
Қирғизбоев М.Фуқаролик жамияти: назария ва ҳорижий тажриба. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2006.
3
Туленов Ж, Юсупов К, Ғафуров З. Истиқлол ва тараққиёт мафкураси: мақсад ва йўналишлари. -Тошкент:
Ўзбекистон, 1993.


7
- миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намаён
бўлишини тадқиқ этишнинг концептуал-услубий муаммоларини аниқлаш ва
ўзликни англашда, миллий менталитетни ривожлантиришда ва халқни
умумимиллий 
мақсадлар 
теварагида 
жипслаштиришда, 
халкнинг
бунёдкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда миллий ғоянинг аҳамиятини
кўрсатиш;
- умумтуркий адабий меросда ҳамда қорахонийлар даври адабиётида
миллий ғоямизнинг туб негизий қадриятлари ҳисобланмиш миллий жипслик
ва бирлик, фидойилик ва ватанпарварлик масалалари қўйилишининг ўзига
хос жиҳатларини аниқлаш;
- Навоий асарларида юрт тинчлиги, халқ аҳиллиги, жипслиги ва
ватанпарварлик, маъмурлик ва фаровонлик, мамлакат равнақи, адолат, комил
инсон каби миллий ғоямизнинг узвий унсурлари бўлмиш қадриятлар тизими
ҳар томонлама бадиий-фалсафий талқин ва тарғиб этилганини очиб бериш;
- мустамлакачилик даври жадидлар адабий меросида миллий ғоя
илдизларининг қайта жонланишини, сифат жиҳатидан янги поғонага
кўтарилиб, ўрта асрлардаги баъзи тамойиллардан воз кечилгани ва янги
тамойиллар олға сурилгани ижтимоий зарурат сифатида акс этганини
исботлаш;
- совет даври адабий меросида халқнинг тарихий хотирасини
тиклашга, 
миллий 
ўзлигини,
қадр-қимматини 
англашга, 
озодлик,
ватанпарварлик ғоялари тарғиботига эътибор кучайганини ёритиш.

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling