Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот,
биринчидан, ҳақиқий миллий ғояни сохта миллатчилик ғояларидан фарқлаш
лозимлиги, миллий ғояни халқнинг бой тарихий тажрибаси, жамият ҳаёти
ривожланиши билан боғлиқлигини очиб беришга ва унинг жамият ҳаётидаги
аҳамиятини кўрсатишга уринади. Иккинчидан, миллий ғоянинг асосий
тушунча ва тамойилларини назарий жиҳатдан чуқурроқ англашга, турли
қирраларини,
хусусиятларини
ва
ривожланиш
қонуниятларини
ҳар
тарафлама таҳлил қилиш ва умумлаштиришга ёрдам беради. Учинчидан,
миллий ғоянинг илмий мезонларини (критерийларини) аниқроқ тушунишда,
бу
мезонлардаги
тарихийлик
ва
замонавийлик,
миллийлик
ва
умуминсонийлик,
тараққийпарварлик
талаблари
муштараклигини
кўрсатишда муайян аҳамият касб этади.
Тадқиқот миллий ғояни назарий жиҳатдан чуқурроқ англашга ёрдам
беради. Шунингдек, миллий ғояни таълимнинг турли бўғинларида ўқитишда,
ўқув ва ўқув методик қўлланмалар яратишда, маънавият ва миллий ғоя
тарғиботида, ёшларни тарбиялашда, уларда мафкуравий иммунитетни
шакллантиришда, ҳамда оммавий маданият хуружларига қарши туришда,
соғлом миллий ғурурни мустаҳкамлашда диссертацияда акс этган конкрет
фактлар, умумлаштирилган материаллардан, илмий хулосалардан унумли
фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертация хулосалари асосида
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида, жамоат ташкилотларида, олий
ва ўрта-махсус ўқув юртлари, маънавий-маърифий тарғибот марказлари,
мактаблар, оилалар, маҳаллаларнинг таълим-тарбия борасида олиб бораётган
ишларида илмий-методологик йўриқнома сифатида, шунингдек, миллий
истиқлол
ғояси,
фалсафа,
маънавият
асослари,
диншунослик,
ахлоқшунослик, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва
10
амалиёти, социология фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланилди.
Шунингдек,
республика
миқёсида
ўтказилган
илмий-назарий
конференцияларда маърузалар қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |