Минаварова Мусфера Идиевна миллий ғоя маънавий илдизларининг адабий меросда намоён бўлиши


Download 205.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/19
Sana07.01.2023
Hajmi205.56 Kb.
#1082495
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
millij goya manavij ildizlarining adabij merosda namoyon bolishi

Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
Фалсафа фанлари доктори, профессор
Д.Т.Норқулов


3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги. Ватанимиз мустақиллигининг дастлабки
йиллариданоқ янги жамият қуришда, шаклланаётган кўп укладли иқтисодиёт
ва мулкий табақаланиш кўппартиявийлик ва мафкурафий хилма-хиллик
шароитида умумий мақсад йўлида халқнинг барча ижтимоий гуруҳлари,
қатламларини бирлаштирувчи ғоя зарурати юзага чиқди.
Бундай ғоя фақат миллий ғоя бўлиши мумкинлигини илмий англаб
олинишида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг асарлари катта
аҳамият касб этади. Ушбу муносабат билан давлатимиз раҳбарининг қатор
асарларини,
1
миллий ғоя масаласига бағишланган чиқишларини, «Фидокор»
газетасига берган интервьюсини,
2
айниқса, 2008 йилда чоп этилган «Юксак
маънавият – енгилмас куч»
3
асарини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Уларда
миллий ғоя аҳамияти, моҳияти, асосий тушунча ва тамойиллари очиб
берилди, назарий асослари яратилди.
Ислом Каримов асарларида миллий ғоя ва мафкурани сунъий тарзда
яратиб бўлмаслиги уқдирилади. Миллий ғоя халқнинг тарихий орзуси,
аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозланиб келинаётган, шу
юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб,
унинг маънавий эҳтиёжи ва талабига айланган ғоя эканлиги эътироф этилади.
Бу хулосалар ҳамда миллий ғоянинг бўм-бўш жойда пайдо бўла олмаслиги
каби бошқа назарий хулосаси унинг теран маънавий илдизлари - халқ
хотираси ва маданий меросида мавжудлигини кўрсатади ва ушбу масалани
ўрганишнинг илмий долзарблигидан далолат беради.
Маънавий илдизлар – халқ маданий меросида ва менталитетида яшаб
келаётган, унга ўзлигини англашга, бирлашиб юксалишга ёрдам берадиган
қадриятларни ифодаловчи бадиий ва илмий тимсоллар, образлар,
тамойиллар, ғоялар ва идеаллардир. Улар бугун ҳам халқимиз маънавиятини,
қадриятлар 
тизимини, 
дунёқарашини 
озиқлантириб, 
ижтимоий
мўлжалларини, юксак мақсадларини белгилашга таъсир кўрсатиб келмоқда.
Маънавий 
илдизлар 
таркибини 
ташкил 
этувчи
идеаллар 
ва
тушунчалар, ғоялар ранг-баранг. Айни пайтда улар олдига қўйилган конкрет
мақсади ва вазифаси нуқтаи-назаридан бир-бирига яқин, диалектик
муштаракликни ташкил қилади, ўзаро бир-бирини тақозо этади.
Миллий
ғоя тушунчасининг мазмун-моҳиятини, шаклланиш ва
ривожланиш қонуниятларини теран англаш, уни миллий тараққиётнинг
устувор йўналишлари билан боғлаб, такомиллаштириб бориш ва унинг
ёрдамида халқни руҳлантириш жуда муҳим. Шу боис миллий ғоянинг
маънавий илдизларини, манбаларини билиш, тадқиқ этиш, унинг асосий
1
Каримов И.А. Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик. 1-жилд. -Тошкент: Ўзбекистон, 1996; Каримов И.А
Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. -Тошкент:
Ўзбекистон, 1999. –Б.132-154; Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат
қилишга хизмат этсин. 7- жилд. -Тошкент: Ўзбекистон, 1999.
2
Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. -Тошкент:
Ўзбекистон, 2000.
3
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. -Тошкент:. Маънавият, 2008.


4
тушунча, тамойиллари ота-боболаримиз қарашларида ҳам ўзига хос орзу-
интилишлар, қадриятлар сифатида мавжуд бўлганини ўрганиш илмий
жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам долзарбдир. Бу, биринчидан, миллий
онгимиз, 
тафаккуримиз, 
халқимиз 
ижтимоий 
фикрининг
тадрижий
ривожланиш босқичларини ўрганишга ёрдам берса, иккинчидан, миллий
жипсликни 
мустаҳкамлашга, 
олий 
мақсадлар 
йўлида 
халқнинг
сафарбарлигини кучайтиришга хизмат қилади, учинчидан, таълим-тарбия ва
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини кучайтиришдаги, жамият
аъзоларини, айниқса ёшларни аниқ ижтимоий мўлжаллар, мезонлар билан
қуроллантирадиган, ҳар хил маънавий таҳдидлар ва ғоявий хуружларга
нисбатан мафкуравий иммунитет ҳосил қилишдаги аҳамиятини теран
тушуниш ва амалда самаралироқ қўллаш имконини беради.
Миллий ғоя куртаклари турли тарихий даврларда пайдо бўла бошлаган,
мазмунан бойиб борган, баъзан эса унутилиб сўниш даражасига келган,
зўровонлик 
билан 
халқдан 
бегоналаштириш 
сиёсати 
исканжасида
хиралашган. Шунга қарамасдан, ҳар бир даврда халқ мутафаккирлари
томонидан миллий манфаатлар ҳис этилиб, англаб келинган ва улар ўз
асарларида турли усулларда, образли тимсолларда уларни ифодаловчи
ғояларни акс эттирганлар.
Мавзунинг долзарблиги миллий ғояни ҳар томонлама тадқиқ этиш,
жумладан 
унинг 
маънавий 
манбаларини 
аниқлаш, 
умумлаштириш,
тизимлаштириш зарурати билан ҳам белгиланади.
Миллий ғоя моҳиятини ва ижтимоий вазифаларини чуқурроқ англаш
учун уни озиқлантирувчи илдизларни мантиқийлик ва тарихийлик,
ворисийлик ва ўзгарувчанлик муштараклигидан келиб чиқиб ўрганиш зарур.
Миллий ғоянинг маънавий илдизлари, манбалари турли кўринишда мавжуд.
Улар илм-фан, адабиёт ва санъат, фалсафа ва дин, ахлоқ ва ҳуқуқ каби
ижтимоий онг шакллари ва ижодий-интеллектуал соҳаларда ҳамда ижтимоий
ҳаётда, амалиётда намоён бўлади.
Диссертацияда улардан фақат адабий меросда акс этган қадриятлар
намуналари алоҳида олиб ўрганилди. Чунки илмий, фалсафий, диний ва
ранг-баранг санъат турларида акс этган манбаларни ўрганиш улкан илмий
масала бўлиб, ҳар бир йўналиш махсус тадқиқотларни талаб қилади. Адабий
меросда акс этган ғояларнинг ўзи ҳам кўплаб мустақил тадқиқотлар мавзуси
бўлишга лойиқдир. Адабий мерос деганда биз, бадиий-адабий воситалар
орқали ҳодисаларни тасвирлайдиган ва уларни муҳим назарий концептуал
талқин қиладиган маънавий-маданий ёдгорликларни, хусусан бадиий адабиёт
намуналарини тушунамиз. Зеро, адабий меросимиз қадим замонлардаёқ
муҳим ижтимоий аҳамият касб этган. Рус тарихчи олими Л.Н.Гумилев
эътироф этганидек, ислом оламида ўз ўрнини топган туркий қавм исломгача
ҳам ўз қаддини мағрур тута олган. Сўз қуввати, сўз қудрати туркларда
қадрланган, у ҳақиқий қудрат ҳисобланган. Уларда ривож топган жамият
бўлган ва бу жамиятда ижтимоий фикр шаклланиб улгурган эди.
1
1
Л.Н Гумилев. Қадимги турклар. -Тошкент: Фан, 2007, -357 б.


5

Download 205.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling