8
Тадқиқотнинг методологик асослари.
Ўзбекистон
Президенти
И.А.Каримовнинг асарлари тадқиқотнинг методологик асосини ташкил
қилди. Шунингдек, тадқиқотда етакчи
олимларнинг илмий-назарий
хулосалари, хусусан «Миллий истиқлол
ғояси: асосий тушунча ва
тамойиллар» рисоласидан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
- миллий ғоя сунъий равишда ўйлаб топилмайди, у миллатнинг ҳаёти,
тарихи ва тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда турли ифодавий шаклларда
доимо мавжудлиги адабий меросда яққол намоён бўлади;
- миллий ғоя тор мазмундаги сиёсий-мафкуравий ёҳуд этнографик
тушунча эмас, балки ижтимоий тараққиётга эришиш йўлида халқни
бирлаштирувчи ва сафарбар этувчи конкрет-тарихий тушунчадир. У халқ
билан
бирга яшайди, ривожланади, давр талабларига жавобан ўзгаради,
сайқал топиб, такомиллашиб боради;
- миллий ўзликни у ёки бу даражада англашни, миллий ўзликни ва
умумманфаатларни ифода этувчи конкрет ғоялар
маданий меросда, хусусан
адабий ёдгорликларда муайян тарзда акс этиши муқаррар. Шу боис адабий
меросда халқимизнинг турли тарихий даврларда ўз
орзу-ниятларини, юксак
мақсадларини, манфаатларини акс эттирган ғоялари бўлган. Бугун уларга биз
миллий ғоямизнинг теран маънавий илдизлари сифатида қарашимиз ва
ўрганишимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: