Минерал боғловчи моддалар


Download 126.5 Kb.
bet5/6
Sana07.11.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1753390
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
minerallar boglovchi moddalar

Гипснинг қотиши унинг гидротацияланиши билан бошланади, яъни бунда ярим молекулали сувли гипс қайтадан кристалл ҳолатдаги икки сувли гипсга айланади:
СаSО40,5Н2О + 1,5Н2О = СаSО42Н2О.
Аслида гипснинг қотиши учун кам сув талаб қилинсада, гипс қоришмасини жойланувчан қилиш учун кўп солинади. Буюмнинг мустаҳкамлигини ошириш учун ундаги ортиқча сув қуритиш йўли билан йўқотилади. Академик А.А.Байковнинг назарияси бўйича, гипснинг қотишида асосан, қуйидаги физик-кимёвий жараёнлар рўй беради. Ярим молекула сувли, гипс сувда қисман эриб, икки молекула сувли, қийин эрувчан гипс ҳосил қилади. Гипс заррачалари гел деб аталувчи елимсимон ҳолатга киради, бу эса унинг гидратацияланиши деб аталади.
Юқори мустаҳкам гипс. Икки молекула сувли табиий гипс тошини 750–800°С ҳароратда пиширилгандан кейин туйилади ва унга натрий сульфати, алюминий ва бошқа тузлар қўшиб юқори мустаҳкам гипс олинади. Бундай гипс секин қотувчан, аммо сиқилишдаги мустаҳкамлиги 30 МПа гача бўлиши мумкин. Уларнинг ранги оқ бўлади.
Юқори мустаҳкам гипс олишнинг иккинчи усули эса гипс тошини юқори босимли буғда 125°С ҳароратда пишириб олишга асосланган. Профессорлар Б.Г.Скрамтаев ва Г.Г.Буличевларнинг бу усули бўйича гипс тоши герметик ёпиқ қозонга солинади ва тўйинган буғ воситасида 1,3 атм. босимда куйдирилади ва кукун қилиб туйилади. Олинган гипсни қотириш учун сув миқдори 60 % эмас, балки 40–50 % олинади. Бундай гипснинг 7 кундан кейинги мустаҳкамлиги 15–40 МПа га тенг бўлади, Юқори мустаҳкам гипс жуда муҳим иншоотлар қуришда, шунингдек, металлургия саноатида қолиплар тайёрлашда ишлатилади.
Пардозбоп гипс (цемент). Зарарли аралашмалардан тозалан­ган гипс тошини 550-700°С да пишириб, кейин туйиш жараё­нида унга алюмин аччиқтоши қўшиб пардозбоп гипс олинади. Уларнинг ранги оқ бўлиб, нур қайтариш коэффициенти 90 %дан кам бўлмаслиги керак. Қуюқланишининг бошланиши 1 соатдан кейин, охири 12 соатгача давом этади. Оқ цемент 100-400 маркаларда чиқарилади
Юқори ҳароратда пиширилган гипс - табиий гипс тошини ёки ангидридни 800–1100°С ҳароратда пишириб, кейин майда қилиб туйилган боғловчидйр. Гипс тошини пишириш жараёнида СаSО42Н2О ўз таркибидаги барча сувни йўқотиб, ундаги СаSО4 қисман парчаланади ва гипсда фаол СаО ҳосил бўлади. Бу эса боғловчига катализаторларсиз қотиш хусусиятини беради.
2СаSО4=2СаО+2sО22.
Юқори ҳароратда пиширилган гипс 100, 150 ва 220 маркаларда чиқарилади. Унинг зичлиги 2,8–2,9 г/см3, ҳажмий оғирлиги 900– 1100 кг/м3 га тенг. Юқори ҳароратда пиширилган гипс секин қуюқланувчан бўлиб, бошқаларига нисбатан сувга чидамлидир. Улар қурилишда ғишт тэришда, сувоқчиликда, бетон буюмлари ҳамда сунъий мармар тошлари тайёрлашда ишлатилади.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling