Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Теннис ракеткасининг резина қалинлиги қанча?


Download 398 Kb.
bet17/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

163. С: Теннис ракеткасининг резина қалинлиги қанча?
Ж: 4 мм дан ошмаслиги керак.
164. С: Стол теннисида столнинг ўлчами қанча?
Ж: Узунаси 274, 3 см, эни 152, 5 см.
165. С: Стол тенниси ўйинчисининг кийими қандай бўлиши лозим.
Ж: Оёқда кета ёки кросовка, аёлларда калта юбка ва шўртик, эркакларда шортик ҳамда пайпоқ. Шуни эсдан чиқармаслик керак-ки, стол тенниси ўйинчиларининг футболкалари оқ ёки сариқ бўлмаслиги лозим.
166. С: Халқаро “оғир атлетика” федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро оғир атлетика федерацияси 1920 йили ташкил топган.
167. С: Оғир атлетика спорт тури қачондан бошлаб олимпиада ўйинлари таркибига киритилган?
Ж: Оғир атлетика спорт тури 1896 йили олимпиада ўйинлари турига киритилган.
168. С: Оғир атлетика спорт турига қачондан бошлаб учкураш усули киритилган ва қандай номланган?
Ж: Жим, даст кўтариш ҳамда силтаб кўтариш (1928 йили).
169. Қачондан бошлаб, оғир атлетикада 2 кураш усули қолдирилди?
Ж: 1973 йилдан бошлаб, оғир атлетикада икки кураш мусобақаси қолдирилди. (Даст кўтариш ҳамда силтаб кўтариш) жим тури олиб ташланди.
170. С: Оғир атлетикадаги шохсупа (помост)нинг қалинлиги неча см ва умумий ўлчами қанча?
Ж: Умумий ўлчами 4х4 шохсупа тахтасининг қалинлиги 8-12 см.
171. С: Штанга грифи (дастаси)нинг оғирлиги қанча?
Ж: Грифнинг оғирлиги 20 кг.
172. С: Штанга грифидаги қулфлар оғирлиги қанча?
Ж: 2,5 кг.
173. С: Штанга грифининг йўғонлиги ва узунлиги қанча?
Ж: Йўғонлиги 4,50 см, узунлиги 2 м 20 см.
174. С: Мактабда неча кглик штанга бўлиши лозим?
Ж: Жами 200 кг гача.
175. С: Штангадаги тошларнинг оғирлиги ва сони қанча?
Ж: 1) 4 диск 20 кг – 80 кг. 2) 2 та диск 15 кг – 30 кг. 3) 2 та диск 12,5 кг – 25 кг. 4) 2 та диск 10 кг – 20 кг. 5) 2 та диск 2,5 кг – 5 кг. 6) 2 та диск 1,25 кг – 2,5 кг. 7) 4 та диск 0,1 гр – 400 гр. 8) 2 та диск 0,5 кг дан 1000 грам. 9) 2 та қулф 2,5 кг – 5 кг штанга грифи 20 кг жами 200 кг.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling