Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Жисмоний машқларни ўргатиш неча босқичда кечади?


Download 398 Kb.
bet13/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

120. С: Жисмоний машқларни ўргатиш неча босқичда кечади?
Ж: Уч босқичда. Биринчиси – дастлабки ўрганиш – жисмоний машқ, ҳаракатлар тўғрисида назарий тушунчага эга бўлиш, амалда бажариб кўриш.
Иккинчи босқич. Чуқурроқ ўрганиш – ҳаракат ва машқни қисмларга бўлиб, сўнг яхши ўрганиш.
Учинчи босқич. Такомиллаштириш – машқ ва ҳаракатни қийинчиликлар туғдириб бажариш, шеригини ва рақибини қаршилигини енгиб бажариш.
121. С: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишда тарбия тамойилларини сўзлаб беринг.
Ж: - Онглилик тамойили – жисмоний машқ ва ҳаракатларни мақсади ва вазифасини тушуниб етган ҳолда бажариш.

  • фаоллик тамойили – организмни машғулотларда етарли даражада жисмоний юк омили учун фаол шуғулланиши.

  • кўрсатмалилик тамойили – жисмоний машқ ва ҳаракатларни амалда бажариб, хатоларни тузатиб бориш.

  • кўргазмалилик тамойили – жисмоний машқлар ва ҳаракатларга ўргатишда кўргазмали қуроллар, видео-кино фильмлар, макетлар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланишлар.

  • бажара билиш тамойили – жисмоний машқлар ва ҳаракатларни ўрганишда оддийдан бошлаб, мураккаблаштириб бориш, ўрганилган ҳаракатларни самарали бажара олингандан сўнг кейинги машқ ҳаракатига ўтиш.

  • Алоҳидалик (индивидуаллаштриш) тамойили – шахсий, жисмоний қобилият, жисмоний тайёргарлик, жинс ва ёш хусусиятларини ҳисобга олиб, жисмоний машқ ҳаракатларини бажаришга ўргатиш.

  • Мунтазамийлик тамойили – ўрганилган машқ ва ҳаракатларни мускулларда рефлекс қолдиришини таъминлаш учун доимий мунтазам шуғулланиш.

122. С: Велоспорт (шоссе) велосипеднинг оғирлиги қанча?
Ж: 8,5 кг.
123. Велотрекдаги велосипеднинг оғирлиги қанча?
Ж: 6 кгни ташкил этади.


124. Енгил атлетика спорт тури неча турга бўлинади?
Ж: 5 та турга (юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, кўп кураш).
125. С: Халқаро енгил атлетика федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро енгил атлетика “Ҳаваскорлар” жамияти 1912 йили ташкил топган.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling