Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Футбол тўпининг айланаси ва оғирлиги қанча?


Download 398 Kb.
bet15/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

137. С: Футбол тўпининг айланаси ва оғирлиги қанча?
Ж: Футбол тўпининг диаметри 68-71 см, оғирлиги 362-453 гр.
138. Футбол дарвозасининг ўлчами қанча?
Ж: Тўсинлар ораси 7 м 32 см, баландлиги 2 м 44 см, тўсин йўғонлиги 10-12 см.
139. С: Футбол ўйинидаги жарима майдонининг ўлчами?
Ж: Узунаси 16,5 м эни 33 м.
140. С: Бурчакдан тўп тепиш секторининг ўлчамини айтинг?
Ж: Бурчакдан тўп тепиш сектори диаметри 1м. Бурчакдаги байроқлар ўлчами 1 м 50 см. Байроқнинг матосининг узунлиги 33 см.
141. С: Имтиёзли жисмоний тарбия ва спорт хизматлари кимларга кўрсатилади?
Ж: Ўн олти ёшга тўлмаган болаларга, етим болаларга, пенсионерларга, ногиронларга, уруш қатнашчиларига бепул имтиёзли хизмат кўрсатилади.
142. С: Камондан ўқ узиш спорт тури ҳақида нима биласиз?
Ж: Камондан ўқ узиш ассоциацияси 1931 йили тузилган. 1931 йилдан бери ушбу спорт туридан жаҳон биринчиликлари ўтказилиб келинмоқда.
143. С: Камоннинг узунлиги қанча?
Ж: Камоннинг узунлиги 1 м 20 см. Ўқлари эса асосан ёғочдан. Камондаги тортилган ип билан даста оралиғи 17 см.
144. С: Нишонларнинг катталиги қанча?
Ж: Нишонларнинг катталик диаметри 122 смни ташкил этади. Нишонда ўнта халқа чизилади. Ҳар бир халқа 3 см йўғонликда чизилади. Халқалар оралиғи 2,3 смни ташкил этади.
145. С: “Ўқ узиш” масофалари қанча?
Ж: 90, 60, 50, 30, 40 м.
146. С: Катта теннис ўйини – Уимблдон турнири ҳақида сўзлаб беринг.
Ж: Буюк Британияда 1875 йилда тенниснинг янги қоидалари ишлаб чиқилган. 1877 йили шу қоидалар асосида I Уимблдон турнири ўтказилган.
147. С: Халқаро “Девис” кубоги қачондан бошлаб ўтказила бошланди?
Ж: Халқаро “Девис” кубоги мусобақаси 1900 йилдан бошлаб ўтказила бошнди.
148. С: Халқаро теннис федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро теннис федерацияси (ИТФ) 1913 йили ташкил топган.
149. С: Катта теннис спорт тури қачондан бошлаб, Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: Катта теннис спорт тури 1896 йилдан бери биринчи Олимпиада ўйинлари дастурига киритлган.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling