Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Енгил атлетикада масофалар неччига бўлинади?


Download 398 Kb.
bet28/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

258. С: Енгил атлетикада масофалар неччига бўлинади?
Ж: Енгил атлетика: югуриш масофалари учга бўлинади. Қисқа, ўрта, узоқ.
259. С: Югуриш деб нимага айтилади.
Ж: Инсон организмини чиниқтирадиган, чидамлиликни оширадиган иродани тоблайдиган ҳаракат воситасига югуриш деб айтилади.
260. С: “Старт” командаси ҳақида айтинг.
Ж: Барча енгил атлетика (югуриш) турларида “Старт” диққат командалари берилган, пистолет отилиши билан мусобақа иштирокчиси югуришни бошлайди. Шуни эсдан чиқармаслик керак-ки, берилаётган команда ўша мамлакат тилида жаранглайди.
261. С: “Фальстарт” сўзининг маъносини айтиб беринг.
Ж: Пистолет отилгунга қадар мусобақа иштирокчисини қўли, ёки оёғи белгиланган чизиқдан чиқиб кетган бўлса ўша қоида бузган иштирокчи огоҳлантирилади. Агарда яна ўша иштирокчи яна бир марта қоидани бузса ўша ўйин иштирокчиси ўйиндан чиқарилади.
Кўпкурш спорт турида эса иштирокчи уч марта қоида бузса, ўйиндан чиқарилади.
262. С: Финиш (ёки марра) нима?
Ж: Ўйин иштирокчиси бадани белгиланган чизиқни босиб ўтса мусобақани тугатган ҳисобланади. Агар бир хил натижа бўладиган бўлса “фото” финиш буни аниқлаб беради.
263. С: Эстафета таёқчасини ўлчами қанча?
Ж: Юмалоқ, узунлиги 28-30 см, йўғонлиги 120 мм, оғирлиги 50 гр.
264. С: “Узунликка сакраш” майдони ҳақида маълумот беринг.
Ж: Югуриш йўлакчаси 40 м, эни 1 м 22 см. Сакраш тахтаси эни 20 см, брусок билан сакраш чуқурчаси масофаси энг кам 1 метр. Сакраш чуқурчасидан қум тепа сирт билан бир хилда бўлиши лозим. Чуқурчасини эни ками 2,75 см, брусокдан чуқурчаси масофа 10 м дан кам бўлмаслиги керак. (халқаро мусобақалар учун)
265. С: “Уч хатлаб сакраш” ҳақида қандай тушунчага эгасиз?
Ж: Уч хатлаб сакраш югуриш ҳамда уч марта навбатма-навбат оёқни сакраш холатига айтилади. Уч хатлаб сакраш спорт тури XVIII асрларда Ирландияда машхур бўлган. Биринчи қадам қўйилса, “хоп” иккинчи қадам “хоп” учинчиси жами сакраш ўнг оёқдан ўнг оёққа тушиб сакралади.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling