Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЕТТИНЧИ БОБ
Жалил ва унинг хотинлари узун столнинг атро- фида ўтириб олишганди. Мар ям қимтинибгина уларнинг рўпарасидан жой олди. Бояги малла- 36 Холид Хусайний , соч Афсун эркакнинг ўнг тарафидан жой олган, Наргис ва Хадича эса, чап тарафда ўтиришар- ди. Аёлларнинг елкаларига ҳарир қора рўмоллар ташланган эди. Афсун стол устидаги кўзадан стаканга сув қуйиб, Мар ямнинг олдига қўйди. – Ҳали баҳор тугагани йўғу, иссиқни қара! – Қалай, уйимиз сенга ёқдими? – сўради қоп-қора сочлари пешонасига тушиб турган Наргис. – Сени тушунамиз. Буям Яратганнинг бир синови, Худо сабр берсин! Бошқа хотинлар ҳам худди ҳамдардлик бил- диргандек бош ирғаб қўйишди. Мар ям боши ғувиллаб, томоғи қуриётганини ҳис этди. Стакандан бир ҳўплам сув ичди. – Демак, бундоғ, – гап бошлади Афсун. – Мен... тўғрироғи, биз, сени бу ерга бир қувончли янги- ликни етказиш учун чақирдик. Мар ям илкис бошини кўтарди. Аёллар бир-би- ри билан маъноли кўз уриштиришди. Жалил маъ- носиз нигоҳини стол устидаги кўзадан узмай ту- рарди. Бу гал Мар ямга кўринишдан аёлларнинг энг каттаси бўлган Хадича юзланди: – Сени эрга бердик. Мар ямнинг ичидан нимадир узилгандек бўлди: – Ким...га? – Рашид исмли йигитга. Отангнинг яқин ҳамкорларидан бирининг таниши. Рашид асли пуштун, Қандаҳорда туғилган, Кобулда, Деҳи Ма- занг туманида яшайди. Икки қаватли уйи бор. Афсун Хадичанинг гапини маъқуллаб, бош ирғади. – Форсчани ҳам ўзимиздек гапиради. Пуштун- чани ўрганиб ўтирмасанг ҳам бўлади. Мар ямнинг назарида бутун хона ва ундаги нарсалар чирпирак бўлиб айлана бошлади. 37 Минг куёш шуъласи , – Рашид этикдўз, – гапни яна илиб кетди Ха- дича. – Йўқ, йўқ, кўчада болғасини тақиллатиб ўтирадиган ямоқчи эмас. У Кобулдаги энг та- ниқли этикдўзлардан, ўзининг дўкони бор. Унга дип ломатлар, президентнинг оила аъзолари ҳам буюртма бериб туришади. Хуллас, ўзига тўқ, ишонч ли одам. Мар ям бир оз ўзини босиб, Жалилга синовчан назар ташлади. Унинг қалби қафасдаги қушдек потирларди. – Ростми, шу гаплар ростми? Жалил бошини кўтариб қаролмади. Лабини тишлаганча, кўзадан кўз узмай ўтираверди. – Фақат у сендан анча катта, – деди Афсун. – Ёши... қирқларга бориб қолган. Нари борса, қирқ бешдадир? Ўзинг айт, Наргис? – Ҳа, бизнинг пайтимизда тўққиз ёшли қиз- чаларни олтмишдан ошган эркакларга ҳам уза- тиб юборишарди. Бунақаларини кўп кўрганмиз. Сен нечага чиқдинг? Ўн бешгами? Айни етилган, эрга тегадиган пайтинг! Аёллар бирдан жонланиб, чувиллаб кетишди. «Опаларим Саида билан Ноҳид-чи? Ахир улар мендан катта-ку! Ҳозир «Меҳри» аёллар мактабида ўқишади. У ерни битириб, Кобул университетига ўқишга кирмоқчи. Улар ҳали етилмаганмикин?» – Айтганча, унинг ҳам бошига оғир мусибат тушган, – давом этди Наргис. – Ўн йил илгари хо- тини туғуруқ пайти дунёдан ўтган. Уч йил аввал ўғли кўлга чўкиб кетган. – Бечорага ёмон жавр бўпти-ю шу пайтгача ўзига муносиб хотин тополмагани учун уйлан- мапти бояқиш! – Керакмас, – деди Мар ям Жалилдан кўз узмай. – Мени мажбур қилманглар, мен эрга тегмайман. 38 Холид Хусайний , – Ақл билан иш тут! – Мар ям бу гапни қайси аёл айтганини англашга уринмади ҳам. У фақат Жалилнинг фикрини кутарди. – Ахир, бутун умр шу ерда қолиб кетмассан? – Нима, сен ўз оиланг бўлишини истамайсанми? – Ўз уйинг, болаларинг... – Тўғри, иложи борича сени ўзимиз тарафда турадиган, тожик қавмига узатмоқчи эдик. Ле- кин, ўйлаб қарасак, Рашид бизга ҳар тарафдан маъқул келаркан. Ўз уйи, иши бор. Энг асосий- си, шу-да! Яна нақ Кобулда, пойтахтда турасан! Ажойиб шаҳар! Бошқа бунақа имконият бўлмас- лиги мумкин. – Мулла Фатҳулланикига бораман. У менга уйи дан жой беради, – деди Мар ям ўжарлик би- лан. – У уйидан жой беради. – Уни нима қиласан? – сўради Хадича. – У бир қари чол бўлса, бунинг устига... Хадича гапини қандай давом эттиришни бил- май каловланиб қолди. «...Бунинг устига у бизга яқин жойда яшайди» дея хаёлан ўгай онасининг гапини тугатиб қўйди Мар ям. Ҳа, улар ҳам бундай имкониятни қўлдан чиқаргилари йўқ. Улар Мар ямни иложи борича ўзларидан узоқроққа жўнатиш тараддудида. – Мулланинг шарти кетиб, парти қолган, эрта- га ўлиб-нетиб қолса, кейин нима қиласан? Унинг оиласи учун бошоғриғи бўласан қоласан! «...Худди ҳозир сизлар учун бошоғриқ бўлиб турганимдек!» Мар ям олис, нотаниш Кобулни кўз олдига кел- тиришга уриниб кўрди. Жалил айтганди: Кобул Ҳиротдан 650 километр узоқликда экан. У ҳо- зиргача ўз кулбасидан нари борса икки чақирим узоқлашган, холос. Кобул қанақа жой ўзи? Ким- нинг уйига боряпти? Қанақа эркак бўлди у? Бир 39 Минг куёш шуъласи , марта Нана унга эркаклар хотин зотидан қандай расво нарсаларни талаб қилишини айтиб берган- ди. Шуни эслаб, титроққа тушди. У яна Жалилга ўгирилди: – Айтинг, айтинг, уларга мени тинч қўйишсин! – Отанг совчиларга аллақачон розилик берган, – ҳозиржавоблик қилди Афсун. – Рашид ҳозир Ҳиротда, сени деб, Кобулдек жойдан келиб ўти- рибди. Эртага эрталаб никоҳ ўқилади. Пешинда автобус Кобулга жўнаб кетади. – Ахир, гапирсангиз-чи? – қичқирди Мар ям. Аёллар ҳам жим қолганча унга қарашди. Жим- лик. Жалил қўлида никоҳ узугини айлантириб ўтирарди. Унинг юзларида ожизлик ва иложсиз- лик аломати зуҳур этарди. – Бирор нима денг, – яна хонада Мар ямнинг овози жаранглади. – Минг лаънат, – деди Жалил ингичка, тит роқ овозда. – Сен менга бунқа оҳангда гапирма! Нима? Отаси айтдими шу гапни! Мар ям кўзла- рини юмганча жим қолди. Аёллар яна алланима- ларни ошириб-тошириб мақташди. Аммо, энди Мар ямнинг қулоғига гап кирмасди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling