Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
– Мана, Деҳи Мазангга етиб келдик, – хирилла- ди Рашид бир қўлидан жомадонни тутиб, иккин- чиси билан ёғоч дарчани очаркан. – Бу шаҳар- 43 Минг куёш шуъласи , нинг жануби-ғарбий қисми. Ёнимизда ҳайвонот боғи бор. Университет ҳам яқин. Мар ям ҳорғин бош ирғади. У эрининг пуштун- ча талаффузига кўникишга урина бошлади. Чун- ки, эрининг она шаҳрида ҳамма пуштунча га- пиради. Эри эса форсийнинг Ҳирот лаҳжасини яхши тушунадиган кўринади. Мар ям бир-бирига туташиб кетган томсувоқ уй- ларга, шаҳарнинг тақадек ўраб олган баланд тоғ тизмаларига қаради. Рашиднинг уйи икки қават- ли бўлиб, кўкка бўялган, аммо бўёқлари ҳам ўча бош лаганди. Ҳовлининг саҳни сарғая бошлаган ўт- алаф билан қопланган экан. Уйнинг ўнг томонида омборхона кўзга ташланар, чапда насос билан сув чиқариладиган қудуқ бор эди. Деворга эса, эски- роқ велосипед суяб қўйилганди. – Отангнинг айтишича, балиқ овини ёқтирар- кансан, – деди Рашид. – Шимол тарафимизда дарё оқади. Балиқ мўл. Сени бирор куни олиб борарман. Уй эшигини очиб, Мар ямни уйига таклиф қил- ди. Албатта Жалилнинг уйи бундан каттароқ ва са- ранжом эди. Аммо, онаси билан истиқомат қилган кулбага қиёсланса, бу уйни қаср дейиш мумкин эди. Рашид унга ошхонада турган идиш-товоқлар- ни кўрсатди. Меҳмонхонада чарм қопламали яшил диван, стол, яланг деворлар бўйлаб ёғоч кресло ва йиғма стуллар жойлаштирилган эди. Мар ям хонанинг ўртасида туриб ҳамма ёққа сер солиб чиқди. Бу уйдаги ҳамма нарса ҳозирча унга тамоман бегона эди. Гарчи бу хона онаси би- лан ўсган уйга қараганда анча кенг бўлса-да, ни- мадандир нафаси сиқила бошлади. Тамаки ҳиди- данми ёки юзлаб чақирим ортда қолган қадрдон кулбаси соғинчиданми, билолмади... Кўз олдидан Нана, мулла Фатҳулланинг қадр- дон сиймоси ўтиб, йиғлаб юборди. 44 Холид Хусайний , – Нима бўлди? – Рашид меҳрибонлик билан шалворининг чўнтагидан дастрўмолча олиб, Мар ямнинг қўлига тутқазди ва ундан кўз узмай, деворга суянганча сигарет тутатди. Мар ям рў- молчани кўзларига босди. – Ўтиб кетдими? Мар ям бош ирғади. Эри унинг қўлидан ушлаб меҳмонхона деразаси тарафга бошлади. – Қара, рўпарамизда Асои тоғлари ястаниб ётибди, чапда эса Алиобод тоғи. Унинг шундоқ этагида университет жойлашган. Шарқда, – бу ердан кўринмайди, – Шердарвоза тоғ тизмалари ястаниб ётади. У ерда ҳар куни пешинда тўп оти- лади.... Бўлди-да энди, йиғини бас қил... Мен кўз ёшига тоқат қилолмайман. Айниқса, аёл киши йиғлаб турса! – Уйга кетгим келяпти, – ҳиқиллади Мар ям. Рашид асабий хўрсинди. Мар ямнинг димоғига яна қуюқ тамаки ҳиди урилди. – Бу гал индамадим, лекин бундан кейин... – У хотинининг қўлидан тутиб, тепага кўтарилди. Тор, қоронғи йўлак иккита ётоқхонага олиб ки- рарди. У ердаги жиҳозлар ҳам ўртамиёна хона- донга хос эди. – Бу менинг хонам, – деди у биринчи ётоқни кўрсатиб. – Сен наригисида ётасан, майлими? Мен ёлғиз ухлашга одатланганман. Мар ям енгил нафас олди. Унга ажратилган хо- нада битта каравот, иккита катта-кичик шкаф қўйилганди. Дераза ҳовлига қараган бўлиб, де- вор оша кўчанинг бир қисми кўриниб турарди. Рашид жомадонни бурчакка қўйди. Мар ям каравотга ўтирди. – Анавиларни кўрдингми? – Рашид дераза ток- часида, саватда турган табаргулларга имо қилди. 45 Минг куёш шуъласи , – Сен учун атайин Ҳиротдан харид қилганман. Қалай, сенга ёқдими? – Ҳа, ташаккур, – деди Мар ям нечукдир овози титраб. – Сен... мендан қўрқяпсанми? Мар ям ерга қараб бош чайқади. Бу унинг ои- лавий турмушидаги илк ёлғон эди. – Унда яхши. Бу сенинг уйинг. Уйимизга электр ўтказилган. Аммо, кундузлари гоҳида токни узиб қўйишади. – Рашид яна нимадир дейиш учун оғиз жуфтлади, аммо, негадир фикридан қайтдими, хонадан индамай чиқиб кетди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling