Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ЎН ТЎРТИНЧИ БОБ
Ҳар гал бостирма остида чалалигича ётган ка-
равотчага, Рашиднинг шкафида осиғлиқ турган 
камзулчага қараганда, Мар ямнинг яраси бир 
янгиланади. Кўз ўнгига чақалоқнинг типирчила-
ши келади. Қулоғи остида унинг ёқимли «инга»-
си. Сийнаси учида митти гўдакнинг ширин ду-
доқчаларини ҳис этиб, эти жунжикади. Ё тавба, 
ҳали кўзи билан кўрмаган, аммо армонга айлан-
ган боласи учун шунча эзилса...
Вақт ўтиб, қайғу оташи бир оз пасайгандек 
бўлди. Аммо оғриб, каравотга михланиб қолади-
ган одат чиқарди. Айрим пайтларда ҳатто эрига 
тушлик қилиш учун ҳам қўзғалолмай қолди. 
У уйдан чиқишга ҳам қўрқарди. Учта-тўртта-
лаб бола туққан қўшнилари билан юзма-юз ке-
лишдан чўчирди. Улар нақадар бахтли! Парвар-
дигор ҳам улардан марҳамини дариғ тутмаган. 
Унинг тирноқдеккина зурриёдини эса, мағзава 
оқизиб кетди. Вужудида бир неча кунгина меҳ-
мон бўлган гумонаси унга муваққат қувонч бахш 
этди-ку, кўп ўтмай қайғу-аламлар гирдобига 
ташлаб кетди. 
Фақат бир таскин бор. «Ҳали ёшман, болала-
рим кўп бўлади, ҳаммаси олдинда» дея ўзини ўзи 
юпатади. Балки, у онасини хўрлаб, уни ташлаб 
кетиб, Худонинг ғазабини қўзғагандир? Шунинг 
учун тақдир унга ана шу мусибатни раво кўрган-
дир? Ахир онасининг бўйнига тушган сиртмоққа 
унинг ўзи сабабкор бўлмадими? Нонкўр қиз она 
бўлишга муносибми? Кечалари босириқиб чиқар, 
онасининг елкасига миниб оладиган шайтон 
унинг ортидан қувлаб юрар, Нана эса, уни кўриб 
қаҳ-қаҳ куларди. 


62
Холид Хусайний
,
Йўқ, ҳаммасига Рашид айбдор! Элбурутдан хур-
санд бўлиб, шодмарг очишга бало бормиди? Туғил-
маган болага от қўйиб, бешик йўнишга-чи? Яна 
ҳаммомга боришни ҳам у ўйлаб топди-ку! Ифлос 
сув, иссиқлик, буғ... мана оқибати! Йўқ, Рашидда 
айб йўқ! Ўзида! Кечалари нотўғри ётган, мева-чева 
емади, кўп чой ичди. Балки шунгадир? 
Балки Яратганнинг ўзи унинг устидан кулди-
микан? Аввал бахт бериб, кейин қайтариб олди! 
Йўқ, ўзинг кечир, астағфируллоҳ! Ахир Фатҳулла 
ота айтарди-ку: «Яратганнинг каломи бор, У бан-
даларнинг қай бири яхшироқ амаллар бажари-
ши учун ўлим ва ҳаётни яратган». 
Мар ям шаккок фикрлари учун кечиришни 
сўраб, бошини саждага қўйди. 
Ҳаммомдаги нохушликдан кейин Рашид ҳам 
ўзгариб қолди. Энди ишдан қайтмас, хотинига 
чурқ этиб оғиз очмас, еб-ичар, сигарет чекар
кейин эса хонасига гум бўларди. Гоҳида кечалари 
уни қўполлик билан уйғотиб, нафсини қондирар, 
кейин эса, хотини билан иши бўлмай чиқиб ке-
тарди. Ҳамма нарсадан айб қидирар, бўлар-бўл-
масга тўнғилларди. 
Жума кунлари Кобулни айлангани чиқишган-
да ҳам шунақа тез юрарди. Мар ям унинг орти-
дан ҳарсиллаб югуришга мажбур бўларди. Эри 
энди камдан-кам ҳолларда куладиган бўлиб қол-
ди. Мар ямнинг саволлари унинг энсасини қоти-
рарди, холос.
Кунларнинг бирида кечқурун меҳмонхонада ра-
дио эшитиб ўтиришганди. Қиш оёқлаб қолганди. 
Икки ҳафта ўтиб дарахтлар ҳам куртак ёза бош-
лайди. Рашид қўшиқ оҳангига мослаб, оёғини та-
пиллатар, кўзларини қисганча сигарета чекарди. 
– Мендан хафамисиз? – сўради Мар ям. 
Рашид индамади. Қўшиқ тугаб, янгиликлар 
эшиттирила бошлади. Сухандон қиз президент 


63
Минг куёш шуъласи
,
Довуднинг Кремлдан норозилиги туфайли бир 
гуруҳ шўравий маслаҳатчилар гуруҳи Кобулдан 
чиқариб юборилганини маълум қилди. 
– Нега хафа бўларканман? 
– Билмадим. Назаримда, ўша боламиз нобуд 
бўлганидан кейин...
– Сенга бирор марта бирор нима дедимми?
– Йўқ!
– Бўлмаса, мени тинч қўй!
– Мени кечиринг, Рашид!
Эри сигарета қолдиғини кулдонга босиб ўчи-
раркан, янги сигаретани ўт олдирди. 
– Менимча...
– Яна нима дейсан? – жаҳл билан пешонасини 
артиб, радио қулоғини буради. 
– Боламизни... бирор маъракасини ҳам қил-
мадик. Ахир уям боламиз эди. Мусулмончилик, 
расм-русум. 
Мар ям бу ҳақда узоқ ўйлаган, жигарпораси-
нинг худди сувга тушган тошдек унутилиб кети-
шини истамасди. У ўз аждодлари анъаналарини 
ҳам эъзозларди. 
– Эсингни едингми? 
– Сал бўлсаям, кўнглим таскин топарди-да!
– Ҳе ўргилдим кўнглингни кўчасидан. Агар ке-
рак бўлса, расм-русумингни ўзинг қилавер. Мен 
битта боламни ерга бериб бўлдим. Яна биттасига 
мотам тутгим йўқ. Энди эса, халал берма, радио 
эшитяпман. 
У радио овозини янада баландроқ қилди.
Эртаси куни Мар ям ҳовлининг бир кунжида 
чуқур қазиб, унга эри олиб келган камзулчани 
ташлади ва тупроқ тортди:
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! Яратган эгам, 
жигарбандимдан ўз раҳматингни дариғ тутма, – 
дея пичирлади унинг лаблари. – Сен кечани кун-


64
Холид Хусайний
,
дузга, кундузни эса кечга киритгувчисан! Ўликдан 
тирикни, тирикдан эса ўликни чиқаргувчи зотсан! 
Кейин эса, ҳосил бўлган митти тепалик ёнида 
тиз чўкди:
– Поко парвардигор! Ўзинг меҳрибонсан ва 
карамлисан! 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling