Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ЎН БЕШИНЧИ БОБ
1978 йил, апрел. Мар ям 19 га қадам қўйган 
куни Мир Акбар Ҳайбар деган кишининг мур-
дасини топишди. Икки кун ўтиб, Кобулда катта 
намойиш бўлди. Ҳамманинг оғзида шу гап. Мар-
ям уйининг деразасидан кўчада қўшниларнинг 
транзистор карнайига қулоқ тутиб янгиликларни 
эшитишини, оғироёқ Фарибанинг нотаниш, са-
риқсоч хотин билан қўлини белига тираб гап со-
тиб ўтирганини кўриб турарди. Мар ям малласоч 
хоним қўлидан ушлаб турган рангпар болакайни 
таниди. Уни Тариқ деб чақиришарди. 
Мар ям билан Рашид кўчага чиқмай, уйларида ра-
дио тинглашарди. Хабар қилинишича, 10 минг на-
мойишчи ҳукумат уйи олдига тўпланибди. Рашид-
нинг айтишича, улар ўша, ўлдирилган коммунист 
Мир Акбар Ҳайбарнинг тарафдорлари бўлиб, улар 
бу қотилликда Довудхонни айблаётган эканлар. 
– Коммунист дегани ким? – сўради Мар ям.
– Булар Карл Марксга сиғинадиганлар, – 
тўнғиллади Рашид пешонасини тириштириб. 
– Карим Маркиз деганиз ким? 
Рашид чуқур уф тортди. Сухандон қиз Нур-
муҳаммад Тараққийнинг намойишчилар қарши-
сида туриб нутқ сўзлаганини айтаётганди. 
– Мен сўрамоқчи бўлганим...
– Бунақа нарсаларга ақлинг етмайди. Миянг 
қовоқнинг ўзгинаси. Шунинг учун овозингни 
ўчириб ўтир!


65
Минг куёш шуъласи
,
Мар ям жим қолди. У эрининг бу тахлит қўпол 
муомаласи, мазах ва истеҳзоларига аллақачон 
кўникиб бўлганди. Тўрт йиллик турмуши мобай-
нида у эрининг олдидаги эътибори қанчалик эка-
нига ишонч ҳосил қилганди. Эрига бир гап кам, 
икки гап ортиқча бўлиб қолган. 
Шу тўрт йил ичида, ҳаммомдаги нохушликдан 
сўнг умид шамчироғи бу хонадонда олти марота-
ба ёниб ўчди. Ҳар гал доктор қабулидан нохуш 
кайфиятда қайтаётганда Мар ямнинг қайғу юки 
ва Рашиднинг қаҳр халтаси бир сидра оғирла-
шарди. Эндиликда эрини ҳамма нарса асабий-
лаштирадиган бўлиб қолган. Ҳолбуки, уйи ёғ 
тушса ялагудек, кийимларига гард юқмаган, оби 
овқати ҳам ўз ўрнида бўларди. 
Бир кун эрининг келиши олдидан Мар ям янги 
сотиб олган пардоз-андоз бўёқлари билан беза-
ниб қарши олди. Аммо, эри уни кўриб, афтини 
буриштирганча ғижиниб қўйди, холос. Мар ям 
ҳам шу заҳоти юзини ювиб ташлади. 
Кеч кириши, эшик ғичирлаши билан Мар ямнинг 
юраги безиллаб қолганди. Эри келдими, демак ҳозир 
яна бир дилхиралик бошланади. Ахир шўрлик Мар-
ям нима қилсин? Рашиднинг ўғлини ортга қайта-
риш унинг инон-ихтиёрида эмас-ку! Лоақал унинг 
ўрнида бошқасини туғиб берганида эди. 
– Энди нима бўлади? – сўради у яна бир оз 
ўтиб. Эри унга ер остида бир ўқрайиб қўйди-да, 
радиони ўчириб хонасига йўл олди. 
27 апрел куни ҳамма ёқда отишмалар бош-
ланди. Мар ям ўқ овозидан чўчиб ўзини меҳмон-
хонага урди. Рашид ички кийимда дераза олди-
да турарди. Шаҳар осмонида ҳарбий самолётлар 
қузғундек чарх урарди. Узоқдан нималардир 
портлаб, ҳавога қуюқ тутун ўрларди. 
– Нима бўляпти, Рашид?


66
Холид Хусайний
,
Худо билади, – радионинг қулоғини буради 
Рашид. 
– Биз нима қиламиз?
– Кутамиз.
Куннинг ўтиши қийинлашмоқда эди. Рашид 
эса, радиоприёмник ёнидан жилмас, Мар ям ош-
хонада исмалоқ ва гуручдан овқат тайёрлашга 
уннаганди. Бу уйда қувонч шарпаси кезмаёт-
ганига ҳам анча бўлди. Эри энди фақат унинг 
овқатидан айб топадиган бўлиб қолган. 
Мар ям эрининг олдига тақсимча қўйган пай-
тида радиодан мадҳия садолари жаранг лай бош-
лаганди. 
– Сабзи (афғонча таом – таҳр.) тайёрлагандим.
– Жим! – эри қулоғини радиоприёмникка босди. 
«Ҳарбий ҳаво кучлари полковниги Абдулқодир 
гапиради», эълон қилди диктор.
Полковникнинг баёнотига кўра, уларнинг ди-
визияси аэропортни, шаҳарнинг асосий магист-
рал йўлларини, «Кобул» радиосини, бир қатор ва-
зирликларни эгаллабди. Довудхон тарафдорлари 
таслим бўлибди. 
– Қуролли кучлар инқилобий кенгаши тузил-
ди, – тантанавор эълон қилди полковник. – Энди 
бизнинг юртимизда тенгсизлик, ноҳақлик ва ис-
тибдод тузуми барҳам топди. Ҳукумат халқнинг 
қўлига ўтди. Ватандошларимиз, Ватанимиз та-
рихида янги саҳифа очилди. Бизни порлоқ кела-
жак кутаётир. 
Рашид радиони ўчирди. 
– Бу яхшими, ёмонми? – сўради Мар ям. 
– Бойларга қийин бўлади, – деди Рашид бош 
чайқаб. Кейин эса, шокосадаги гуручга имо қил-
ди, – иссиқми? 
– Ҳозир ўчоқдан олдим.
– Унда суз-чи.


67
Минг куёш шуъласи
,
...Фариба оғриқдан бадани зирқираб, тирса-
гига таяниб турар, қизил, сариқ учқунлар тун 
бағрини ёриб ўтарди. Фарибанинг сочлари пари-
шон, юзларида тер резалаганди. Кекса доя Важ-
ма, ота-бола янги туғилган чақалоқнинг сариқ 
сочларига, қизғиш юзчаларига, чимирилган лаб-
ларига, кўм-кўк кўзларига ҳайрат билан тикилиб 
туришарди. Қизалоқнинг йиғиси худди мушук 
миёвлашини ёдга соларди. Ҳамма хурсанд. Ои-
ланинг энг тақводор вакили Аҳмад чақалоқнинг 
қулоғига азон айтди. 
– Демак, исми Лайло бўлдими? – сўради Ҳаким 
қизчасини қўлига олиб. – «Лайло» – тун гўзали дегани!
...Рашид гуручни думалоқлаб соққача ясади 
ва оғзига солди. Кейин яна битта... Кейин афти-
ни буриштириб, дастурхонга тупурди. 
– Нима бўлди? – юраги ҳаприқиб кетди Мар-
ямнинг. 
– «Нима бўлди?» – хириллади Рашид. – Ҳар 
доим шу аҳвол!
– Ҳар доимгидек, ўзингиз айтгандек узоқроқ 
қайнатдим. 
– Алдама!
– Ўлай агар!
Рашид овқат тўла тақсимчани нари суриб, кў-
чага чиқиб кетди. Мар ям тиззалаб олганча, дас-
турхонга сочилган гуруч доналарини тера бошла-
ди. Унинг қўллари асабий титрарди. Чуқур-чуқур 
нафас олишга уринди. 
Яна эшик очилиб, Рашид кириб келди. 
– Эй, бу ёққа кел!
Рашид ҳовучини очганида бир сиқим майда 
тошлар сочилиб кетди. 
– Оғзингга сол!
– Нима?


68
Холид Хусайний
,
– Анави тошларни оғзингга сол, деяпман!
– Рашид, қўйсангиз-чи!
Эри куч билан унинг иягидан тутиб, жағини 
қисди ва очилган оғзига майда тошчаларни жой-
лади. Мар ям унинг қўлидан юлқиниб чиқмоқчи 
эди, бўлмади. 
– Чайна!
Мар ям чамаси шафқат сўраб, ғўлдиради. 
Аммо, тошлар орасидан бирорта сўзни илғаш-
нинг иложи йўқ эди. 
– Чайна! – бақирди эри оғзидан тамаки иси 
уфуриб. 
Мар ям ноилож чайнашга тушди. Оғзида ни-
мадир қасирлаб кетди. 
– Яхши! – пишқирди эри ёноқлари ўйнаб. – 
Пиширган овқатинг қанчалик ширин эканини 
билдингми? Мен сенга уйланиб нимага эга бўлга-
нимни энди пайқагандирсан? Ҳа, мен ҳар куни 
ана шундай овқат ейман! – Унинг қораси ўчди. 
Мар ям қонга беланган тошчаларни бирин-кетин 
тупура бошлади. Ерга сочилган тош чалар орасида 
иккита курс тиши ҳам бор эди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling