Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎН УЧИНЧИ БОБ
Доктордан қайтишаётганда Мар ям ўзини бир бошқача ҳис этди. Қаёққа қарамасин, ҳамма нарса кўзига бошқача, ёрқин рангларда намоён бўларди. Ҳатто кўримсиз бетон қутилар, темир-терсакдан тикланган дўкончалар, лойқа сувга тўла зовурлар ҳам камалак рангида товланарди. Рашид суянчиқ орқасини бармоқлари билан чертиб, аллақандай қўшиқни хиргойи қиларди. Автобус силкинган пайтда беихтиёр хотинининг қорнини оҳиста ушлаб олди. – Сенга Залмай ёқадими? – сўради у. – Пуштун- ча исм. – Қиз туғилса-чи? – Ўғил бўлади. Мен аниқ биламан. Йўловчиларнинг нигоҳи бараварига ойнадан ташқарига йўналди. Ташқарида биринчи қор – паға-паға лайлак қор ёға бошлаган, ҳамманинг юзида ҳайрат ва қувонч порларди. «Қор парчалари осмондан тушаётганда нақа- дар пок, тоза ва буғубор бўлади. Ерга тушгач эса, оёқости бўлиб, лойга, балчиққа беланади ва ўз тароватини йўқотади», – ўйлади Мар ям бир те- кисда, ўйноқлаб ерга қўнаётган қор зарраларига аянчли тикилиб. – Қиз туғилса, ўзингга мос исмни қўйиб олаве- расан, – тўнғиллади Рашид. – Лекин аниқ била- ман, ўғил бўлади. Эртаси куни Мар ям арранинг ғириллаши, болғанинг тарақлашидан уйғониб кетди. Бошига рўмолини ёпиниб, ташқарилади. Қор ҳали тин- маганди. Ҳаводан ёнган кўмир ҳиди анқирди. Бутун Кобул қорнинг оқ кўрпасига бурканганди. Рашид бостирма остида лабида мих қистирган- ча, тахталарни бир-бирига бириктирарди. 59 Минг куёш шуъласи , – Сенга ажойиб совға тайёрламоқчи эдим. Бо- лакайга каравотча ясаяпман. Ҳали қарама. Бит- са кўрасан! Эри бунча шошилмаса? Ҳали ўғил бўлади- ми, қизми? Кеча Рашид енглари сариқ ва қизил каштали камзулча олиб келганди. Ўғил боланики. Бу яхшимас-да! – Манави зиналардан хавотирдаман, – деди Рашид ердан узун ёғоч тилигини оларкан. – Кат- та бўлса, чиқаётиб йиқилмасмикин, деб қўрқа- ман. Кейин печкага ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Айтганча. Пичоқ, санчқиларни қўл етмайдиган жойга қўй, тушундингми? Ўғил бола ғирт шумта- ка бўлади, ушлолмайсан. Эртаси куни Рашид уйига дўстларини меҳ- монга чақирди. Меҳмонхонада астойдил дастур- хон тузаб бўлгач, хонасига кўтарилди. Каравотга ётганча ўйга чўмди. Қандай яхши! Энди унинг ҳам уйи, оиласи бор! Яқинда фарзанди ҳам туғи- лади. Мар ям кулимсираб, силлиқ, юмшоқ қорни- ни сийпалади. Ҳали доктор нима деди? Бор-йўғи тирноқдеккина, дедими? Беихтиёр баданида ёқимли титроқ уйғониб, кўзларини юмди... Хотинини ҳаммомга юбориш фикри биринчи бўлиб Рашиднинг миясига келди. Мар ям илга- ри ҳаммомга тушмаганди. Рашиднинг айтиши- ча, иссиқ, буғ билан тўла ҳаммомдан ташқарига, очиқ ҳавога чиққанда одамнинг танаси шунақа роҳатланармишки... Ҳаммомда қалин буғ пардаси ичида яланғоч хотин-қизларнинг гавдаси элас-элас кўзга ташла- нарди. Қизлар қийқириши, хотинлар шанғилла- ши, сувнинг қизиган деворларга урилиб жазил- лаши бир-бирига қўшилиб, ғалати шовқинни ҳо- сил қиларди. Мар ям бир бурчакка ўтириб, тово- нини жилвиртошга ишқаб тозалай бошлади. Бир 60 Холид Хусайний , ҳисобда буғнинг қалинлиги яхши, бегона кўздан пана қиларкан. Шу чоқ оёқлари орасида қон халқобини кўриб, додлаб юборди. Аёллар шу ёққа ёпирилди. Туман орасидан аёлларнинг хилма-хил юзи кўринди. Кечқурун Фариба эрига Рашиднинг хотини қон ичида туриб, қандай қўрққанини, ҳаммага ёрдам сўраб, мўлтираганини айтиб берди: – Бечоранинг тишлари шунақа тақиллайди- ки, раҳмингиз келади. Нуқул менга ялинчоқлик билан «Фариба опа, ўзи шунақа бўлади-а? Бу қўрқинчлимас-а?» деб сўрагани-чи?.. Яна Рашид билан автобусда қайтишмоқда. Яна қор. Ҳамма ёқ худди кафанга ўралгандек. Уйлар ҳам, одамлар ҳам, кўчалар ҳам алланечук нохуш кўринади кўзга. Мар ям қўрқа-писа эрига қара- ди. Унинг кўзлари юмуқ. Лаблари ниманидир пи- чирлайди. Оёқлари музлаб кетяпти, жемпери ҳам жиққа ивиган. Тезроқ уйга ета қолишса эди. Рашид каравотда ғужанак бўлиб ётган аёли- нинг устини адёл билан ўради. Ҳаракатлари кес- кин, қарашлари совуқ. – Гапини қара, – ўзича минғирлади Рашид. – «Худони иродаси» эмиш. Сен дўхтирмисан ёки муллами? – Дам олсангиз бўлармиди? Мар ям адёл қатидан бошини чиқарди. – «Худонинг иродаси» – докторга тақлидан хи- риллади Рашид ва сигарет тутатганча хонасига чиқиб кетди. Эри кетгач, Мар ям дераза оша ерга эркаланиб қўнаётган учқунларга тикилди. Қачондир онаси айтганди: «Ҳар бир қор учқуни бир аёлнинг қал- бидан учган нола. Бу оҳлар булутга айланиб са- мога кўтарилади, кейин эса, қорга айланиб ерга инади. Ҳа, қизим, биз аёллар фақат ғам-андуҳ учун яратилганмиз!» |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling