Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

УЧИНЧИ БОБ
Бир ҳафта ўтди. Кейин яна бир ҳафта... Та-
риқдан дом-дарак йўқ эди. Лайло вақтни қисқар-
тириш учун эшик кўзидаги докани ямаб қўйди, 
отасининг китобларига ўтириб қолган чангларни 
артиб, уларни алифбо тартибида жойлаштириб 
чиқди. Дугоналари билан Товуқкўчани айланиш-
га чиқди. Аммо, дунёда кутишдан азобли иш 
йўқлигини у шундагина билди. 
Лайлони ваҳимали ўйлар қуршай бошлади. Бал-
ки энди у умуман қайтмас? Балки улар Ғазнига ба-
тамом кўчиб кетишгандир? Унда Тариқ нега у би-


80
Холид Хусайний
,
лан хайрлашмади? Яна минага учраган бўлса-чи? 
У биринчи бор, 1981 йилда минага дуч келганида 
беш ёшли бола бўлган. Ўшанда ҳам улар Ғазни-
га кетишган экан. Яхшиям портлаш натижасида 
унинг битта оёғи узилиб қолган. Ахир буткул пар-
чаланиб кетиши ҳам мумкин эди. 
Бу мудҳиш фикр Лайлонинг бошини ғувилла-
тиб юборди. 
Бир куни кечаси кўчада қандайдир учқун чақ-
нади. Лайло ўзида йўқ қувониб кетди. Каравот 
остидан бекитиб қўйган фонарчани олди. Жин 
урсин, батарейкаси ўтириб қопти. Майли, энг 
муҳими, у қайтибди-ку! Ҳа, Лайлонинг қувончи 
чегара билмасди. 
Ташқаридаги фонар ёғдуси эса, зулмат кўкси-
ни тилиб, тинимсиз ёниб ўчарди. 
Эртаси эрталаб Лайло Тариқнинг ёнига югур-
ди. Бу пайтда кўчада Хадим ва унинг ўртоқла-
ри негадир қўлларидаги таёқни лойга санчганча, 
ҳиринглаб туришарди. Лайло бошини хам қилиб, 
уларнинг ёнидан хўмрайганча ўтиб кетди. 
– Нима қип қўйдинг? – дея ҳовлиқди у эшик очган 
Тариққа кўзи тушиши билан. У Тариқнинг дадаси 
сартарош эканини унутганди. Тариқ тап-тақир қи-
либ қиртишланган бошини сийпалаб, илжайди:
– Ёқдими?
– Худди янги хизматга борган аскарга ўхшаб 
қолибсан.
– Ма, ушлаб кўр, – бошини эгди Тариқ. 
Боши шунақа текис, думалоқки, бошқа бола-
ларникига умуман ўхшамайди. Тариқнинг бўйни 
ва пешонасини офтоб урибди. 
– Бунча узоқ қоп кетдинг? – чўччайди Лайло.
– Амаким касал бўп қопти. Кир уйга! 
Бола қизчани меҳмонхонага олиб кирди. Лай-
ло бу уйдаги ҳар бир майда жиҳознинг кўрини-


81
Минг куёш шуъласи
,
ши ва жойлашган ўрнини ёд биларди. Девордаги 
эски гиламдан тортиб, йиғма каравот устидаги 
ёпинчиққача, эски журналлардан то аккордеон 
ғилофигача – ҳамма-ҳаммаси унинг кўз ўнгида 
муҳрланиб қолган. 
– Ким келди? – сўради Тариқнинг онаси ошхо-
надан туриб.
– Лайло, – деди бола уни стулга таклиф қилар-
кан. Меҳмонхонанинг деразалари ҳовлига қараб 
очиларди. Дераза олдида Тариқнинг онаси ёпиб 
қўйган тузлама ва мурабболар териб қўйилганди. 
– Ие, келинимиз кеп қопти-ку! – деди хонага 
кириб келган оқсоч, қотма дурадгор – Тариқнинг 
отаси ва қулочини кенг ёйди. 
У қизчанинг пешонасидан ўпаётганида Лайло-
нинг димоғига нам ёғоч ва пайраҳанинг ёқимли 
ҳиди урилди. 
– Қизимни кўпам уялтираверманг, кейин биз-
никига кирмай қўяди, – деди шарбат тўла идиш, 
сузгич ва тўртта финжон терилган патнисни 
столга қўяркан. Стол устида қизил тусдаги ой ва 
юлдузлар тасвири туширилган дастурхон ёзиғ-
лиқ турарди. Деворда Тариқнинг болаликдаги 
сурати осиғлиқ турар, унда болакайнинг ҳар ик-
кала оёғи бус-бутун эди. 
Тариқнинг ота-онаси жудаям меҳрибон, сами-
мий кишилар эди. Тариқ туғилганда онаси эллик 
ёшга яқинлашиб қолган экан. Ҳозир уларнинг ҳар 
иккиси чол-кампирга ўхшаб қолганди. 
– Отанг яхши юрибдими? – сўради Тариқнинг 
онаси. Аёлнинг бошидаги эски парик бир тараф-
га қийшайиб тургани учунми, тагидан унинг оп-
поқ сочлари кўриниб турарди. 
– Яхши, раҳмат, – деди Лайло. – Аввалгидек 
нон заводда ишлайдилар. 
– Ойинг-чи?



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling