Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎН БИРИНЧИ БОБ
Жазирамага чидаб бўлмасди. Қизиб турган тоғларнинг ҳовури кўтариларди. Бир неча кунки, электр узилган. Шу боис шаҳарда бирорта вентил- ятор ишламайди. Лайло меҳмонхонада йиғма ка- равотда ётарди. Иссиқ ҳаво ўпкани куйдираман дейди. Ота-онаси нариги хонада нималарнидир муҳокама қилишмоқда. Кейинга пайтда уларнинг суҳбати ҳечам тугамайдигандек кўринарди. Ташқарида автоматнинг узлуксиз тариллаши эшитилди. Лайлонинг ботинида ҳам ана шундай отишмалар давом этарди. Бир тарафда уят ва виждон азоби аёвсиз қийнаса, иккинчи тарафда Тариқ билан бирга содир этилган гуноҳнинг даҳ- шати, муқаррарлиги ва... лаззати тинчлик бер- масди. Энг ёмони, улар энди кўришадими, йўқ- ми, фақат Худога аён! Ўша аснода Тариқ унга эҳтирос билан пичир- лаб айтган сўзларни ҳали-ҳануз аниқ эслолмай- ди: нима деганди? «Оғримаяптими» деб сўра- дими, «сени қийнаб қўймаяпманми» дедими? У кетганига атиги икки ҳафта бўлди. Аммо, мана, хотира унга ҳозирдан панд бермоқда. Афсуски, бу хотиралар абадий эмас. У хаёллар уммонига ғарқ бўлиб ўтирган чоғда, эшикдан отасининг овози эшитилди: – Онанг рози бўлди, – деди титроқ, ҳаяжонли овоз билан. – Биз кетамиз, Лайло! Учовлашиб, Кобулдан кетамиз! Улар онасининг ётоғида жамланишди. Уй те- пасида ракеталарнинг чийиллаб учгани эшитилар – Ҳикматёр ва Масъуд кучлари ҳамон қирпичоқ бўлаётган эдилар. Лайло аниқ биларди: ҳозир қа- ердадир, кимнингдир уйига бомба тушиб, ёниб кетди, эртага ўша уйнинг ўрнидан косовга айлан- 114 Холид Хусайний , ган одам жасадлари, қорайган култепаларнигина топишади. Кимнингдир омади чопса, жасади ка- фанга чулғаниб, дафн этилади, омадсизларнинг эса танаси одам гўштидан мазахўрак бўлиб қолган Кобул итларининг ошқозонидан жой олади. Айни дамда Лайло хурсандчиликдан кўчага чиқиб бақиргиси, югургиси келарди. Бир жойда ўтира олмасди. Отасининг айтишича, яқин кун- ларда Покистонга кетишади, у ерда виза учун ҳуж- жат топширишади. Тариқ кетганига 17 кун бўлди. Агар онаси эртароқ розилик билдирганида, 17 кун илгари Тариқлар билан бирга кетишган бўларди. Лекин муҳими бу эмас. Улар аввал Пешоварга бо- ришади, албатта Тариқ ва унинг ота-онасини из- лаб топишади. Уларнинг ҳужжатларини ҳукумат бир пайтнинг ўзида кўриб чиқади. Кейин қаер- га кетишади? Европагами? Америкагами? Отаси айт ганидек, денгиз соҳилида бўлса бас. Онаси каравот суянчиғига суянганча чала ёнбош- лаганди. Кўзлари нам, қўллари сочига ёпишганди. Уч кун илгари Лайло тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиққанди. Кўчада ҳеч ким йўқ. Шу онда қулоғининг остидан нимадир чийиллаб ўтди-да, дарвоза тахтасига урилиб, унинг пай- раҳаларини ҳар тарафга сочиб юборганди. Шу пайтга қадар на юзлаб вайронага айланган уй- лар, на Кобул узра ёғилган минглаб ракеталар, на Житининг ўлими Фарибанинг муз қотган қалби- ни ҳаракатга келтира олмаганди. Аммо, Лайло- нинг қулоғи остидан ўтиб, дарвозага санчилган дайди ўқ уни сескантириб юборди: икки ўғлидан ажраган шўрпешона она навбат қизига етгани- ни тушуниб, қарорини ўзгартирди. Онасининг ётоғида илинган суратда Аҳмад ва Нур жилмайиб туришарди. Онаизор жигарбанд- 115 Минг куёш шуъласи , ларининг юзига ҳам афсус, ҳам қайғу, ҳам видо нигоҳи билан кўз тикиб ўтирарди. – Бу ерда бизни боғлаб турадиган нарса қолмади, – деди Ҳаким. – Икки ўғлимиздан айрилдик, аммо шукрки, Лайло қизимиз ёнимизда. Биз биргамиз. Янги ҳаётни бошлашимиз керак. – У шундай дея Фарибанинг қўлларидан тутди. Аёлнинг юзларида мунг ва мутелик акс этарди. Кейин оҳиста юзини эрининг торгина кўксига босди. Ўша оқшом Лайло ухлаёлмади. Тонг қизара бошлаганида кўзи илинди. Туш кўрди. Қумлоқ соҳил эмиш. Ҳаво булутли, сарин шабада эсар- миш. Тариқ билан ёнма-ён юмшоқ қум устида осмонга тикилиб ётишганмиш. Қатор саф торт- ган палмалар тагида хилма-хил машиналар тизи- либ турганмиш. Тўлқинлар узра елканли кемалар оҳиста чайқалиб кетаётганмиш. Эртаси куни отаси уйда қўлга илингулик нар- саларни сотишга қарор қилди. Отасининг ай- тишича, Пешоварда вақтинча яшаб туриш лари учун ана шу пул асқатаркан. Лайло ҳам ўз хонасидаги нарсаларини йиғиш- тиришга тушди. Улар орасида Хасина совға қил- ган шиша қутича, Жити эсдалик учун берган фут- бол тўпи шаклидаги брелок, Тариқ билан ариқдан топиб олишган чинни ҳайкалча ҳам бор эди. Онаси ҳам алланечук тушкун кайфиятда са- фар роҳиласини кўраётганди. У чинни идиш лар, сочиқлару ёпинчиқлар, ортиқча кийимларнинг ҳаммасидан қутулмоқчи эди. Ҳатто ялтироқ туг- малар, чиройли тасмалар ва антиқа безаклар қа- далган никоҳ кўйлагини ҳам эътиборсизлик би- лан бир четга ирғитди. Энг қийин вазифа отасининг зиммасига ту- шаётган эди. Лайло унинг хонасига кирганида, отаси Сан-Францисконинг туманли манзараси, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling