Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
168
Холид Хусайний , Лайло худди ўзини ҳеч нарсани эшитмагандек кўрсатиб, автобус зинасига оёқ босди. Назорат- чи эса, унинг билагидан тутганча, навбатда тур- ган оломон сафидан четга чиқарди. – Сен ҳам, – деди у Мар ямга ўгирилиб. – Тез- тез, имилламаларинг! – Нима гап ўзи, ака? – сўради Лайло лаблари титраб. – Бизнинг чиптамиз бор. Қариндошимиз уни сизга бермадими? Назоратчи «жим тур» дегандек бармоғини ла- бига босиб, ўнг юзи узунасига чандиқ билан қоп- ланган ялпоқбашара шеригига нималарнидир пичирлади. – Орқамдан юрларинг! – деди тиртиқ соқчи уларга юзланиб. – Биз манави автобусга чиқишимиз керак, – чирқиради Лайло асабий овозда. – Бизнинг чипта- миз бор. Нега бизни ушлаб ўтирибсизлар? – Сизлар ҳеч қаёққа бормайсизлар, эшитди- ларингми? Орқамдан юр дедим! Ёки манави ёш қизчаларингни кўз ўнгида сизларга қарши куч ишлатишимни истаяпсанларми? Уларни катта юк машинасига чиқаришди. Бе- ихтиёр Лайло автобус тарафга қаради. Вакил- нинг ўғли автобус ойнасидан уларга қараб шо- дон қўл силкитарди. «Тўрабозхон чорраҳаси» полицияси бўлинма- сида уларнинг ҳар иккисини одамлар билан лиқ тўла йўлакнинг икки бурчагига ўтқизиб қўйиш- ди. Ўртада узун стол бўлиб, унинг ортида бир эр- как ўтирар, лабига сигарет қистирганча ёзув ма- шинасини тарақлатиб қандайдир матнни оққа кўчирарди. Орадан уч соатча вақт ўтди. Азиза йўлакнинг у тарафидан бу тарафига пилдираб чарчади, бояги котиб унга ўйнаб туриш учун берган қисқичларни бир четга улоқтирди, Мар ям 169 Минг куёш шуъласи , берган печенени еб тугатгач, ойисининг қўйнида ухлаб қолди. Соат учларга яқин Лайлони сўроқ қилгани олиб киришди. Мар ям йўлакда қолди. Ҳужра- нинг тўрида қора костюм, оқ кўйлак кийиб, бў- йинбоғ боғлаган, соқоли ўзига ярашган, сочлари қисқартирилган, қошлари ўсиқ, ўттиз ёшлардаги хушбичим эркак ўтирарди. У Лайлодан кўз узмай столни қалам билан тарақлата бошлади. – Биламиз, – деди у бир-икки йўталиб олгач. – Синглим, сиз бугун бир марта алдадингиз. Бояги, автошоҳбекатдаги йигит сизнинг қариндошингиз эмас эди, тўғрими? Буни унинг ўзи бизга айтди. Хўш, яна алдаш ниятингиз йўқми? Мен фақат рост гапиришни маслаҳат берган бўлардим. – Биз амакимникига бораётгандик, – деди Лайло ердан кўз узмай. – Ростини айтяпман. Полициячи бош ирғади. – Йўлакда турган аёл онангизми? – Ҳа! – Лекин у Ҳирот шевасида гапиряпти-ку! Сиз эса, ғирт кобулликка ўхшайсиз. – Ойим Ҳиротда, мен эса Кобулда туғилганман. – Бунга ҳам ишондик, дейлик. Сиз бева эка- нингизни айтибсиз. Таъзиямни қабул қилинг. Амакингиз қаерда яшайди? – Пешоварда. – Ҳа, буни айтдингиз. – У қаламни оппоқ қоғоз сутига қўйди. – Пешовар катта шаҳар. Айнан қа- ерида туради амакингиз? Қайси туманда? Қайси кўча ёки маҳаллада? Лайло бутун кучини тўплаб баданида турган титроқни босишга уринди. Беихтиёр ойиси му- жоҳидларнинг Кобулга кириб келиши муносаба- ти билан берган зиёфатда эркакларнинг оғзидан эшитган жумла эсига тушди: 170 Холид Хусайний , – Жамруд кўчасида! – Яхши, бу кўчада машҳур «Континентал-мар- варид» меҳмонхонаси бор, амакингиз бу ҳақда айтган бўлсалар керак-а? – Ҳа, ҳа, айтгандилар, – деди Лайло нафаси тиқилиб. – Йўғ-е, «Континентал» меҳмонхонаси Хайбар кўчасида-ку! Йўлакдан Азизанинг йиғиси эшитилди. – Қизим нимадандир қўрққан кўринади, ака, рухсат берсангиз... – Мен сизга «ака» эмасман. Хизмат бурчимни ба- жаряпман. Шу боис менга «Жаноб полициячи» деб мурожаат қилсангиз. Ҳозир қизингиз ёнингизда бўлади. Амакингизнинг телефон рақами бордир? – Бор. Бор эди! – Лайло чодра ортидан поли- циячининг таъқибли нигоҳини хис этди. – Вой, эсим қурсин, унутиб қўйибман. Ўлсин, кейинги пайтларда эсим кирди-чиқди бўп қолган ўзи. Эркак бир хўрсиниб қўйди. Кейин Лайлодан амакисининг, янгасининг исмини, уларнинг неч- та боласи борлигини, уларнинг ёши ва исмини, амакиси қаерда ишлаши, ёши нечадалигини сўради. Шу оддий саволлар ҳам Лайлони боши берк кўчага олиб кириб қўйганди. Полициячи қаламни бир четга суриб, бар- моқларини чирмаштирди ва Лайлога оталарча хайрихоҳлик билан сўз қотди: – Синглим, ўзингиз тушунасиз, аёл кишининг уйдан қочиб чиқиши – жиноят. Сизга ўхшаган- ларнинг қанчасини уйига қайтарамиз ҳар куни. Ҳаммасининг баҳонаси бир хил – эри ўлган, қа- риндошиникига кетяпти! Албатта, битта-иккита рост гапирадиганлар ҳам чиқиб туради. Қочга- нингиз учун сизни қамашлари мумкин. Буни ай- тмасам ҳам биласиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling