Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
196
Холид Хусайний , гаплашишарди. Лайло ўғлига гап қотган чоғида Ра- шиднинг пешонаси худди уйга чақирилмаган меҳ- мон келгандек тиришиб кетар, боланинг ўзи ойи- си ёнига боришни хоҳлаганда эса, умуман тўнини терс кийиб оларди. Бунақа пайтда Лайло дарҳол ўзини четга олишни маъқул кўрарди. Залмай икки ёшга тўлганидан кўп вақт ўтмай, Рашид уйга телевизор ва видеомагнитофон олиб келди. Кунлар иссиқ бўлишига қарамай, кечала- ри анча салқин тушиб қолганди. Рашид меҳмон- хонада гердайганча чордана қураркан, буларни «Қора бозор»дан сотиб олганини айтди. – Яна қарз олдингизми? – сўради Лайло. – Бу «Магнавокс». Азиза қизиқсиниб, телевизорга яқинлашди. – Эҳтиёт бўл, Азизажо, – деди Мар ям. – Илти- мос, тегмагин, бачам! Азизанинг сочлари худди ойисиникига ўхшар, ёноғидаги кулгич ҳам айнан Лайлоники билан бир хил эди. Қизнинг оғир-вазминлиги, мулоҳа- закорлиги, ҳар бир гапни териб-чертиб гапири- шини кўриб, ҳеч ким уни олти ёшда демасди. Лайло ҳар куни эрталаб унга Залмайни уйғотиб, кийинтиришни, овқатлантиришни буюрарди. Азиза баъзида укасини ухлатиш учун алла айтар, хархаша қилганида овутишга уринарди. Азиза телевизорнинг тугмасини босиши билан Рашид сакраб турди ва қизчанинг қўлини зарда билан нари сурди. – Бу Залмайники, сен қўл теккизма! Азиза Мар ямнинг ёнига борди ва тиззасидан жой олди. Уларни асло ажратиб бўлмасди. Мар ям унга Қуръондаги баъзи кичик сураларни ёд олдир- ган, Азиза «Алҳамду» билан «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни аллақачон ёддан айта оларди. Зотан, Мар ямнинг ўзи шундан бошқа нарсани билмасди ҳам. 197 Минг куёш шуъласи , Хонага Залмай кириб келганида, Рашид унга худди кўчадаги афсунгарларни кузатаётган томо- шабин сингари қизиқувчан назар билан тикилди. У телевизор симини, тугмачаларини ўйнашга туш- ди, бўм-бўш экранни митти кафти билан сийпалаб чиқди. Шу аснода экранда ҳўл излар қолди. Рашид эса, ўғлига мамнун тикилиб ўтирарди. Толиблар телевизор кўришни ман этишганди. Видекассеталар, тасмалар мажақланган, йўлдош антенналар олиб ташланган, аммо бу тақиқ одам- ларнинг қизиқишини йўққа чиқаролмаган эди. – Эртага мултфилм топиб келаман, – деди Ра- шид. – Чайқов бозорида ҳаммаси бўлади. – Ундан кўра, янги қудуқ қаздирсак бўларди, – деди Лайло норози оҳангда. Унга жавобан Рашид бир ўқрайиб қўя қолди. Кечки овқатда қуруқ гуручнинг ўзи чойсиз (қурғоқчилик-да) тановул қилинди. Кейин Рашид сигарет тутатиб, Лайлога янги қарорини айтди. – Йўқ, – деди Лайло қатъият билан. – Мен сенинг фикрингни сўраганим йўқ. – Мен ҳам сизникини сўрамадим. – Агар сен ҳозирги аҳволни тушунганингда бош қача фикрлаган бўлардинг. Маълум бўлишича, Рашид анчагина қарздор бўлиб қолган, топаётган даромади бу қарзни узишга урвоқ ҳам бўлмас экан. – Мен сени ранжитмаслик учун аввал бу ҳақда индамагандим. Сен уларнинг бир кунда қанча топишини кўрганингда эди. – Йўқ, – деди Лайло кескин. Улар меҳмонхонада баҳслашишар, Мар ям ош- хонада идиш-товоқ ювар, болалар унинг ёнида эдилар. Залмайнинг кулгиси ва Азизанинг овози баравар эшитилди. – Ундан кичкина болалар ҳам юради. Ҳозир Кобул- ликларнинг ярми шу иш билан шуғулланади. 198 Холид Хусайний , – Мени бошқалар болаларни нима аҳволга со- лиши қизиқтирмайди. – У ҳар доим кўзимнинг олдида бўлади, – Ра- шиднинг овозидан асабийлашаётгани сезилар- ди. – Масжид шундоққина йўлнинг нариёғида. – Мен ҳеч қачон боламни тиланчилик қилиши- га йўл қўймайман. Тарсаки овози уй деворига урилиб, жаранг бер- ди. Лайлонинг боши айланиб кетди. Ошхонадаги овозлар ҳам тиниб қолди. Кейин тапир-тупур қи- либ, Мар ям ва болалар уйга югуриб келишди. Лайло ҳам қараб турмади. У илк бор бошқа бир инсонга қўл кўтарди. Албатта, болаликдаги Та- риқ билан қилган шўхликлари, талашиб-торти- шишлари ҳисобга ўтмайди. Ҳозир эса у мушти- ни тугганча Рашиднинг устига бостириб борди. Буни кутмаган Рашид беихтиёр ортига тисарил- ди. Чуқур хўрсиниқ эшитилди. Кимдир «уҳ» торт- ди, кимдир қичқирди. Орадан бир муддат ўтиб, нима юз берганини ўзи ҳам англолмай қолган Лайлонинг юзларида кинояли табассум уйғонди. Рашид жимгина хонадан чиқиб кетди. Назарида, шу биргина зарба билан унинг вужудида йиғи- либ келаётган барча хўрлик, алам ва изтироблар ҳам чиқиб кетгандек эди. Улар Рашиднинг қандай кириб келганини ҳам сезмай қолишди. У кутилмаганда Лайлонинг бўғзига чанг солиб, деворга қапиштирди. Лайло эрининг ажин босган, қип-қизил башарасини бу қадар яқиндан кўрмаганди. Рашид бир оғиз ҳам гапирмади. Зотан эрининг тўппончаси Лай- лонинг оғзига қадалиб турганидан, ҳеч қандай гап-сўзга ўрин қолмаганди... ...Улар чуқурни оммавий тафтиш натижасида қазишмоқда эди. Бундай текширувлар илгари ойда, ҳафтада бир ўтказилса, кейинги пайтларда кунда-кунора бўлаётганди. Толиблар ниманидир 199 Минг куёш шуъласи , мусодара қилишса, унинг эгасини таёқ ва қамчи билан аямай сийлашарди. Жазоланган одамлар эса, лоақал халқ олдида дарра уришмаганидан хурсанд бўлишарди. – Эҳтиёт бўл, – шивирлади Мар ям тиз чўккан- ча, сувқоғозга ўралган телевизорни чуқурга ту- шираркан. Кейин эса, чуқур устидан оҳиста тупроқ тор- тишди. Қачонки текширишлар тугаса (қачондир якун топар, ахир), телевизорни яна уйга қайта- ришга қарор қилишганди. Лайло ўша оқшом туш кўрди. Мар ям билан ом- бор ёнида чуқур қазишаётганмиш. Бу гал улар те- левизорни эмас, Азизани кўмишибди. Селлофанга ўралган Азизанинг кўзлари даҳшат ва илинж би- лан термилиб турганмиш. Унсизгина шафқат ти- ланармиш. Лайло эса, унга таскин берармиш: «Оз- гина чида, болажоним, озгина, текширишлар ўтиб кетсин, биз сени холанг билан бирга яна чиқариб оламиз. Кейин маза қилиб ўйнаймиз!» Лайло белкуракни тўлдириб, чуқурга тупроқ ташлаган чоғида чўчиб уйғонди. Лекин у тупроқ селлофан ўрамига урилиб, шиғил- лаб овоз чиқарганини аниқ эшитди-ку! Оғзида худ- ди ҳозиргина тупроқ егандек, нохуш таъмни туйди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling