Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎН БЕШИНЧИ БОБ
2000 йилда ҳам қурғоқчилик давом этарди. Йил жуда даҳшатли ўтди. Кобул, Қандаҳор, Ҳилманд вилоятларида бутун-бутун қишлоқлар аҳолиси, мол-ҳоли, қўй-эчкиси билан бошқа жойларга кўча бошлади. Ҳеч нарса тополмай, мол-ҳоли ҳам ҳаром қотган одамлар эса, ўзларини Кобулга уришди. Карте Ориёна тоғ ён бағирларида бутун-бутун қасабалар пайдо бўлди. Бу ерда битта кулбада 10 – 15 кишилаб одамлар яшай бош лади. 200 Холид Хусайний , «Титаник» филми довруғ олган пайтлар. Азиза ўзича Жекка тақлид қила бошлар, шу масалада Мар ям билан келиша олишмасди. – Азизажо, бўлди, тинчлан энди! – Холажон, мени Жек деб чақиринг! Тушун- дингизми? Жек! Қани айтинг-чи? – Отангни уйғотворасан ҳозир! Роса бақириб беради. – Бари бир, мен – Жекман! Сиз эса Роуз бўласиз. Мар ям ноилож «Роуз бўлишга» розилик бил- дирди. – Жек, сен ахир ёшлигингда сувга чўкиб ке- тасан-ку, – деди Мар ям кулимсираб. – Мен эса, қариб-чиригунимча яшайман. – Лекин мен қаҳрамонларча жон бераман, – деди Азиза кўксига муштлаб. – Сен эса, Роуз, бутун умр мени соғиниб яшайсан. Энди эса, кел иккимиз ўпишамиз. – Жинни, унақа демайди ёш бола, уят бўлади! – қошларини чимирди Мар ям. Шу пайт бўсағада Залмай пайдо бўлди: – Мен-чи? Мен ким бўламан унда? – дея чи- йиллади. – Сен кемани чўктирган Айсберг бўласан. «Титаник» энди бутун Кобул бўйлаб сузар- ди. Филмнинг сохта нусхалари Покистондан яши ринча келтириб сотиларди. Комендант со- ати бош ланиши билан ҳамма уйига биқиниб, эшик-тешикларни беркитар, кейин эса, теле- визор қаршисида ўтириб, Жек ва Роузнинг, шу- нингдек, кемадагиларнинг тақдирини ўйлаб кўз ёш тўкишарди. Электр узилиб қолмаса, Мар ям, Лайло ва болалар ҳам экрандан кўз узмай ўти- ришарди. Шу пайтга қадар телевизорни ўн икки марта ярим кечаси «қабр» дан қазиб олишга тўғри келди. Ҳар гал уйнинг деразаларига қора парда тутганча, филм томоша қилишарди. 201 Минг куёш шуъласи , Кобул дарёсининг қуриган ўзани чайқов бозори- га айланган, бу ерда «Титаник» гиламлари, «Титаник» дастурхонлари, «Титаник» атир лари, «Титаник» тиш пасталари, ҳатто шу номли аёллар ҳижоби ҳам со- тувга чиққанди. Қайсидир девона тиланчи ҳатто ўзини-ўзи «Титаник» деб аташгача журъат қилибди. Хуллас, ҳамманинг оғзида «Титаник» эди. – Ҳамма ўша сариқмашак Жекни гапиради, – деди бир куни Мар ям Лайлога. – Худди ўша ке- либ ҳаммани қутқазадигандек. Ахир, у ўлган-ку! Ўзи бир кино бўлса... Ўша йили ёзда бир савдогар қўлидаги сигаре- тани ўчирмасдан мудраб қолибди. Шундан ёнғин чиқиб, эски киймлар дўкони, новвойхона, мебел дўкони куйиб кул бўлибди. Кейинчалик Рашидга айтишларича, агар ўшан- да шамол шарқдан эмас, ғарбдан эсганида, унинг устахонаси ҳам омон қолган бўларкан. Устахона ҳам ёнғиннинг бемон ҳамласига дош беролмаганди. Улар ҳамма нарсани сотишди. Аввал Мар ямнинг нарсаларини пуллашди. Кейин Лай лоникини ҳам. Кейин Рашидга ялиниб-ёлвориб Азиза учун сотиб олинган ўйинчоқлар, кийим-кечаклар ҳам пуллан- ди. Рашиднинг соати, радиоприёмниги, галстук ва никоҳ узуги ҳам чайқовга тушди. Диван, стол, гилам ва стул лар ҳам эҳтиёж қурбонига айланди. Рашид телевизорни сотганида Залмай бутун уйни бошига кўтариб тўполон қилди. Устахонасига ўт кетиб, Рашид хонанишин бў- либ қолди. У кун бўйи уйдан чиқмай хотинлари билан жанжаллашар, Мар ямни дўппослар, Ази- зани турткилар, Лайло билан ғижиллашар ди. Гоҳ Лайлонинг кийинишидан, гоҳ ундан нохуш ҳид келишидан, гоҳида тишлари сарғая бошлагани- дан нолирди. – Сенга нима бўлди, ўзи? Мен парига уйлан- гандим, оқибатда у алвастига айланди-қолди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling