Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎН ИККИНЧИ БОБ
Толиблар астойдил ишга киришган пайтида Лайлонинг миясига бир шафқатсиз фикр келди: отаси вақтида ўлиб кетган экан. Бўлмаса, бу ҳоди- салар уни тамомила эзиб ташлаган бўларди. Одам- лар Кобул музейига ўроқ-болталар билан бостириб кириб, у ерда мужоҳид лар ҳамласидан омон қол- ган, исломгача бўлган давр га оид ёдгорликларни ер билан яксон қилишди. Университет ёпилди, тала- балар тарқатиб юборилди. Толиблар деворлардаги суратларни найзалар билан йиртиб ташлашди, те- левизорларни мажақлашди. Қуръондан бўлак бар- ча китоблар гулханга ташланди. Китоб дўконлари ёпилди. Ҳофиз, Жомий, Низомий, Румий, Хайём, Бедил, Ансорий, Халилий, Пажвак, Ҳожи Деҳқон, Ашрақий сингари буюк шоирларнинг девону дос- тонларининг кули кўкка соврилди. Лайлога етиб келган хабарларга кўра, намоз- га чиқмаган одамлар кўчаларда сазойи қилиниб, 183 Минг куёш шуъласи , мажбуран масжидларга юборилаётганмиш. То- вуқкўчадаги «Марко Поло» ресторани эндиликда «бенамозлар» сўроқ қилинадиган қозихонага ай- лантирилибди. «Парк», «Ориёна», «Ориуб» сингари кинотеатр- лар ҳам ёпилди. Киномеханикларнинг дўконча- лари бузиб ташланди, кинотасмалар ёндирил- ди. Лайло бу кинозалларда Тариқ билан қанча- дан-қанча кинофилмларни томоша қилганди. Уларнинг аксарияти ҳиндча кинолар бўларди. Кўпинча, бу филмларда ошиқ-маъшуқлар ота- онанинг айби билан айро тушар, йигит юртидан бош олиб кетар, қизни мажбуран бошқага узати- шар, дардли куй-қўшиқлар куйланар, севишган- лар тақдирнинг турфа зарбаларига дучор бўлар- ди. Лайло бундай киноларни кўзидан шашқатор ёшлар оқиб, томоша қилиб ўтирар, Тариқ унинг кўнгли бўшлигидан мириқиб куларди. – Ҳиротда отамнинг ҳам кинотеатри бор эди, – деди бир гал Мар ям шу ҳақда гап очилганида. – Уни- ям аллақачон бузиб, ер билан яксон қилишгандир-да! Кобулнинг анъанавий мусиқа шайдолари жам- ланадиган «Харобот» маркази ҳам сув қуйгандек жимжит. Мусиқачиларни аямай дўппослашди, турмаларга тиқишди. Чолғу асбобларини майда- лаб ташлашди. Толиблар машҳур хонанда Аҳмад Зоҳирнинг қабрини ҳам таҳқирлашди. Унинг сағанасини аёвсиз ўққа тутишди. – Бечоранинг ўлганига йигирма йил бўлганди, – ачинди Лайло. – Уни яна бир марта ўлдириш- нинг кимга кераги бор экан? Рашиднинг эса парвойи палак эди. Соқол қўй, дейишибдими – бир қарич соқол қўйди. Масжид- га қатна, дейишдими – бир оёғи ўша ёқдан узил- майди. Қонунми – қонун! У толибларга ўта эҳти- ром билан ёндашарди. 184 Холид Хусайний , Ҳар чоршанба «Шариат овози» радиосидан турли жазоларга ҳукм этилганлар рўйхати ўқиб эшиттириларди. Жума куни Рашид қатл ва бошқа жисмоний жазолар ижро этиладиган «Ғози» ста- дионга йўл олар, у ердан бир шиша «пепси» сотиб олиб, ҳафсала билан томошага бериларди. Кечқу- рун тўшакда Лайлога қандай қилиб маҳкумларни дарра билан савалашгани, қўли ёки бошини кун- дада чопишгани, дорга осишгани ҳақида завқ би- лан ҳикоя қилиб берарди. – Бугун бир одам ўз акасининг қотилини қўй- дек бўғизлади, – деди Рашид паға-паға тутунлар- ни шифтга пуфлаб. – Нақадар ваҳшийлик, – деди Лайло титраб. – Сен шунақа деб ўйлайсанми? Бу дунёда ҳам- ма нарса нисбий. Шўравийлар бир миллион одам- ни қирворишди. Мужоҳидларнинг касрига қолиб, Кобулнинг ўзида 50 минг одам нобуд бўлди. Улар- нинг олдида уч-тўртта ўғрининг қўли қирқилгани нима бўпти? Қонга – қон, жонга – жон. Қуръонда ҳам шунақа ёзилган. Ўзинг айт-чи, кимдир Азиза- ни ўлдириб қўйса, кейин ўша одамни тутиб, сенга ундан қасос олиш имконини беришса, нима қи- лардинг? Наҳотки, уни кечириб юбора оласан? Лайло унга нафрат билан тикилди. – Мен мисол тариқасида айтдим, холос, – деди Рашид заррача хижолат чекмай. – Сиз ҳам худди ўшаларга ўхшайсиз. – Айтганча, қизинг, Азизанинг кўзи қанақа рангда? Жа қизиқ, а? Сенинг кўзингга ўхша- майди, меникига ҳам. – Рашид Лайлонинг со- нини чимчилаб қўйди. – Биласанми, сенга нима демоқчиман? Агар менинг овим бароридан кел- са, эҳтимол бароридан келмас, яна ким билсин, Азизани кўчага улоқтириб юбораман. Хўш, бу сенга ёқадими? Кейин толибларнинг ёнига бора- ман-да, сендан шубҳаланишимни айтаман. Шу- 185 Минг куёш шуъласи , нинг ўзи етарли уларга. Сенингча, уларга кимга ишонишаркин? Менгами ё сенга? Хўш, шунда ҳолинг нима кечади? Лайло бошқа тарафга ўгирилиб олди. – Рост, мен бунчаликка бормасам керак. Яна ким билсин? Сен мени биласан-ку! – Сиздан нафратланаман, – деди Лайло ўзини босолмай. – Тилинг намунча заҳар бўлмаса! Ўлай агар, ғазабим қўзийди. Бир пайтлар анави мишиқи, чўлоқ жазманинг билан кўчаларда қўл ушла- шиб юрганингда ҳам «мен ҳаммадан ақллиман, мен кўп китоб ўқиганман» деб бурнингни кўта- рармидинг? Қани энди ўша ақлинг? Жа фойда бердими, а? Уйингга снаряд тушганда сени ким асраб қолди, китобларингми ё менми? Шундан кейин ҳам мен нафратга лойиқ бўлдимми? Сен биласанми, бу шаҳарда қанчадан-қанча аёллар мендек эрга эга бўлиш учун ҳамма нарсага, ҳат- то бир-бирини ўлдиришга ҳам тайёр туришади. Рашид яна бир силтаниб шифтга тутун пуркади. – Сенга жарангдор сўзлар ёқармиди? Маса- лан: истиқбол! Ҳа, газетчилар тили билан айтган- да, мен сенинг истиқболинг порлоқ бўлиши учун ҳамма нарса қиляпман. У албатта ҳақ эди. Айнан ана шу ҳақиқат Лай- лонинг нафратини ўн чандон оширарди. Ҳатто кўнглини ҳам айнитарди. У туни билан кўнгли айниб, ўқчиб чиқди. Эр- тасига ҳам ўзига келолмади. Уч-тўрт кун юраги бежо бўлиб юрди. Совуқ, тунд кунларнинг бири эди. Лайло ван- нахонада беҳол чўзилиб ётар, Мар ям эса, Азиза билан ўз хонасида чўзилганди. Лайлонинг қўлида узун, қаттиқ сим. Кечагина Лайло бир пайтлар Тариқ билан ўпишган тор- кўчада ташландиқ велосипед ғилдирагига кўзи 186 Холид Хусайний , тушган, бу симни айнан ана шу ғилдирак ўқидан омбур билан суғуриб олганди. Лайло оёқларини кенг ёзиб, оғир-оғир нафас оларди. Азизанинг борлигини вужудида ҳис этган би- ринчи сониялардан бошлаб, унга нисбатан чек- сиз меҳр ҳиссини туйган, бирор-бир нохуш фикр унинг миясини ҳатто чертиб ўтмаганди. Энди эса ана ўша нохуш ўй, шафқатсиз истак унга тинчлик бермайди. Ҳар қанча даҳшатли бўлмасин, Лайло яна бир бўлажак фарзандига етарлича меҳр бера олмаслиги, уни Азизачалик севмаслигини сезиб ту- рибди. Ахир унинг отаси Тариқ эмас, Рашид-ку! Мана сим, унинг қўлида. Биргина ҳаракат би- лан гумонанинг мавҳум ҳаётига нуқта қўйиши мумкин. Аммо, нега қўллари қалтираяпти? Уни нима тўхтатиб турибди? Дақиқалар югурарди. Йўқ, қўлидан келмади. Сим парчаси ерга тарақлаб тушди. Йўқ, у беҳуда қон тўкилишидан, гуноҳга қўл уришдан қўрққа- ни йўқ. Рашид билан унинг ўртасида эса, уруш кетмоқда. Аммо, урушда ҳамма воситалар ҳам иш беравермас экан. Мужоҳидлар ёки толиблар бегуноҳ қурбонларга қўл силташи мумкиндир. Аммо Лайло ҳали дунё юзини кўрмаган митти гу- монасининг қонини тўка олмади. Ахир шунча тўкилган қон етмайдими? Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling