Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
171
Минг куёш шуъласи , – Бизни қўйворинг, жаноб... – у эркакнинг ёқасига ёпиштирилган ёрлиқдан исмини ўқиб олди. – Жаноб Раҳмон. Юзингиздан яхши одам- лигингиз шундоққина билиниб турибди. Биз- га раҳм қилинг. Иккита муштипар аёлни қўйиб юборсангиз бирор ерингиз камайиб қолармиди? Биз нима ёмонлик қилдик ахир? Ахир биз ашад- дий жиноятчи эмасмиз-ку! – Иложим йўқ. – Ўтинаман. – Мен қонунга қарши боролмайман, синг лим, – таъкидлади Раҳмон. – Тартиб-қоидани сақлаш менинг бурчим. Лайло ҳар қанча асабийлашмасин, беихти- ёр юзига заҳарханда югурди. Мужоҳидларнинг ўзи хоҳлаганча қонунбузарлик қилиб турганда, ҳамма ёқ ўғирлик, талончилик, қотиллик, зўра- вонлик, ноҳақлик ва адолатсизликка тўлиб тур- ганида, яна қанақа тартиб-қоидани гапиради бу олифта? Уялмаганини-чи? Аммо Лайло тилига бошқа гапни чиқарди: – Агар сиз бизни уйга юборсангиз, эрим биз- нинг бошимизга қандай ўйин очишини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Полиция киприк ҳам қоқиб қўймади: – Ҳар бир эркак ўз уйида хўжайин, синглим. – Унда сиз айтган қонун қаерда қолади, жаноб Раҳмон? – Лайлонинг кўзларида алам ва изтироб ёшлари тирқиради. – Сизнинг бурчингиз, тар- тиб-қоидангиз нима бўлади? – Полиция оилавий ишларга аралашмайди, синглим. – Қаердан ҳам аралашсин? Эркаклар ҳақида гап бораркан, сиз полициячилар ҳамиша улар- нинг ёнини оласиз. Полициячи ўрнидан турди: 172 Холид Хусайний , – Сўроқ тугади. Сизга шуни айтишим мумкин- ки, ҳамма кўргуликлар учун ўзингиз айбдорсиз. Энди эса, йўлакка чиқиб, анави... сиз билан кет- моқчи бўлган хотинни чақиринг. Лайло депсинди, кейин дод солиб, тўполон кўтарди. Шу заҳоти икки нафар соқчи уни қўл- тиғидан тутиб, ташқарига олиб чиқди. Мар ямни сўроқ қилиш беш дақиқага ҳам чўзил- мади. Лайлонинг олдига қўллари қалтираб чиқди. – У менга шунақа кўп саволлар бердики, Лай- ло! Мени кечир, бир саводсиз хотин бўлсам! Нима деб жавоб қайтаришни ҳам билмадим, тўғриси... – Бу ерда сиз эмас, ўзим айбдорман, – деди Лайло ожизона бош ирғаб. – Фақат ўзим! Кеч соат еттиларда полиция машинаси улар- нинг уйи дарчаси олдида тўхтади. Лайло ва Мар ямга мужоҳид аскарлар назоратида маши- нада кутиб туриш буюрилди. Ҳайдовчи дарча- ни муштлади. Зум ўтмай Рашиднинг башараси кўринди. Ҳайдовчи машина тарафни кўрсатиб нималарнидир гапирди. Кейин эса, машина эшигини очди: – Марҳамат, хонимлар, уйингизга келдингиз, – деди соқчилардан бири илжайганча сигарет тутатиб. ... – Сен шу ерда тур, – деди Рашид бўғиқ, аммо таҳдидли оҳангда Мар ямга. – Қимирламай ўтир! Мар ям итоаткорлик билан диванга чўкди. – Сен эса, чирилдоғингни кўтариб, юқорига жўна! Рашид эса, Лайлонинг тирсагидан тортқилаганча, зинадан судраб чиқа бошлади. Қўлидаги соати, оёғи- даги ботинкаси, ерда ётган палтосига қараганда, ишдан қайтганига бир соат ҳам бўлмаганди. – У хоҳламаганди, мен уни мажбур қилдим, – деди Лайло ётоққа кириши билан. Лайло зарба қандай келиб тушганини пайқа- май қолди. Бир лаҳзада ўзини ерпарчин ҳолда 173 Минг куёш шуъласи , кўрди. Нима бўлди ўзи? Нафас олишга ҳам қий- наляпти, юз-кўзи қонга беланибди. Худди катта тезликда келаётган машина уриб кетгандек сез- ди ўзини. Қулоғига Азизанинг чинқираб йиғлага- ни эшитилди. Ҳа, эслади, ҳозиргина уни қўлидан тушириб юборганди. Нафас керак, нафас, оғзи- дан кўпик чиқа бошлаганини элас-элас ҳис этди. Рашид бир қўлида Азизани кўтарганча, иккин- чиси билан Лайлонинг сочидан судраб борарди. Азизанинг оёқчалари ерга тегар-тегмас судра- ларди. Шиппакчалари ҳам оёғидан тушиб қолди. Кейин Мар ямнинг хонаси эшигини очиб, Азиза- ни каравотга ирғитди. Кейин эса, бор кучи би- лан Лайлонинг орқасига тепди. Лайло бақирма- ди, оғриқдан аранг инграб қўйди, холос. Эшик ёпилиб, калит буралди. Азиза чинқиришга тушди. Лайло хириллаган- ча ўпкасини тўлдириб нафас олишга тиришди. Кейин эса қизининг ёнига аранг эмаклаб борди ва уни қўлига олди. Жиққа ивиб кетибди. Пастдан кучли зарб товушлари эшитиларди. Худди боксчи осмақопни уриб машқ қилаётган- дек. Ҳеч қандай дод-фарёд, оҳ-воҳ эшитилмай- ди. Кейин тезкор ва қўпол қадам товушлари, ойналарнинг жаранглаб сингани эшитилди. Та- пир-тупир овозлар тинай демасди. Лайло қизча- сини аста ётқизиб, деразага яқинлашди. Рашид ҳовлида Мар ямнинг бўйнидан судраб чиққан экан. Мар ям букчайиб олган, оёқлари яланг, юзлари қонга беланган, сочлари тўзиб, рў- моли йиртилганди. – Кечиринг, Мар ям опа! – дея чинқирди Лайло, аммо овозини ёпиқ дераза тутиб қолди. Рашид Мар ямни омборхонага итариб, дарчани ёпди. Қўлига болға олиб, дарчани михлашга туш- ди. Кейин оғзида бир нечта михни тишлаб, қўли- да уч-тўртта тахта кўтариб, уй деразаси ёнида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling