Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот
Қўйма (стационар) минорали кранлар
Download 448.65 Kb.
|
Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узи кўтарилувчи кранлар.
Қўйма (стационар) минорали кранлар (62–расм). Улар баланд (150 м ва ундан юқори) иншоотларни қуришда ишлатилади. Стационар кранлар бурилувчи каллак, горизонтал стрела ва унда ҳаракатланувчи юк каретасидан иборат. Бундай кранлар махсус фундаментга ёки бино фундаментининг бир қисмига ўрнатилади. Минора баландлигининг узунлиги 2,5...7 метр бўлган секцияларни пастдан ёки юқоридан қўшиш йўли билан орттирилади. Юк илмоғининг кўтарилиш баландлиги нисбатан катта бўлган стационар ва минораси бурилмайдиган кранларда минорани узайтириш юқоридан амалга оширилади. Минорага қўшимча секция ўрнатишда юқоридан охирги иккита секция монтаж тутгичи 2 га қотирилади ва ўзаро бир–биридан ажратилади. Щртадаги секция 4 олдиндан илмоқ осмаси ёрдамида кўтарилади ва силжувчи рама 3 га осилади.
62 – расм. Қўйма (стационар) кран а – кран схемаси; б – иккита электрореверсив чиғирда юк арқонини ўраш схемаси; в – кранни бинога бириктирилиши; г – монтаж полиспасти арқонини ўралиш схемаси. 1 – маҳкамловчи қурилма; 2– тутгич; 3 – рама; 4 – секция; 5, 6, 7 – барабан. Монтаж полиспасти арқонини ўралиш схемаси 62-расм, г да келтирилган. Монтаж чиғири 7 орқали кранни юқори қисмига каллаг, стрела ва мувозанатловчи консол кўтарилади. Натижада ўртада бўшлиқ хосил бўлади. Дастаки чиғир орқали қўшимча секция ана шу бўшлиққа ўрнатилади. Кран минораси рама 1 ёрдамида бино деворига маҳкамланади (62-расм, в). 63-расм Узи кўтарилувчи кран схемаси Портал билан жиҳозланган минорали кранларнинг минорасини узайтириш жараёни пастки қисмдан секция қўшиш билан олиб борилади. Бундай усул содда, аммо ўта кучли чиғирлардан фойдаланишни талаб қилади. Узи кўтарилувчи кранлар. Юк кўтариш қобилияти 15 тоннагача, юк моменти эса 3300 кНм гача бўлади. Краннинг вертикал силжиши қуйидаги тартибда амалга ошади (63–расм). Кран минораси 1 чиқарма таянчлари бўлган таянч балкаси 3 га таянади. Булардан ташқари кран вертикал силжувчи обойма 2 ва чиқарма таянч 4 билан жиҳозланган. Махсус чиғир 5 ёрдамида обойма таянчдан ечилади, икки қаватга кўтарилади ва яна таянчга ўрнатилади. Сўнгра минора ва таянч балкалари ўзининг таянчларидан ечилиб икки қаватга кўтарилади ва бино каркасига ўрнатилади. Кранни пастга тушириш, яъни демонтаж қилиш тескари тартибда олиб борилади. Щзи кўтариладиган кранлар металл каркасли биноларда қўлланилади. Download 448.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling