Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот
Қурилиш кранларининг иш унумдорлиги
Download 448.65 Kb.
|
Минорали кранлар тўғрисида умумий маълумот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Краннинг устуворлиги.
Қурилиш кранларининг иш унумдорлиги. Қурилиш кранларининг ўртача иш унумдорлиги (т/соат) машина бир соатда кўтараётган юкнинг массаси билан характерланади.
Пэ=60 Q kюк kв /tц, бу ерда: Пэ - соатлик эксплуатацион иш унумдорлиги т/соат; Q- юк кўтариш қобилияти, т; kюк - крандан юк кўтариш қобилияти бўйича фойдаланиш коэффициенти; kВ - крандан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти; tц- циклнинг давомийлиги tц= tm+ tдо, бу ерда: tm- машина вақтининг циклдаги ўртача давомийлиги; tдо – қўлда бажариладиган жараёнларининг давомийлиги. Цикл вақти юк кўтариш баландлиги, бурилиш бурчаги, юк габаритлари ва шу каби кўрсаткичларга боғлиқ. Краннинг йиллик иш унумдорлиги қуйидаги ифода билан аниқланади. Пэй=Пэ Тkв, бу ерда: Т - краннинг йил давомидаги иш вақти, соат; kв - смена вақтидан фойдаланиш коэффициенти, бу вақт ўртача 0,85 га тенг. Краннинг устуворлиги. Эркин турган краннинг устуворлик даражаси унинг устуворлик коэффициенти орқали аниқланади. Бу коэффициент ушлаб турувчи моментнинг ағдарувчи моментга нисбатига тенг. Кран ишчи қурилмаларини турли ҳолатларида уларнинг оғирлик марказлари координатлари ўзгариб туради. Бу эса ағдарувчи ва ушлаб турувчи моментларнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Устуворлик коэффициентлари ва уларни аниқлаш усуллари давлат техник назорат идоралари томонидан белгиланади ва тартибга солиб турилади. Кранларда юкли (иш вақтидаги) ва хусусий (салт ҳолатида) устуворлик тушунчалари мавжуд. Юкли устуворлик коэффициенти қуйидагича аниқланади: Кю=(МG - SМин-Мш)/МQ ³ 1.15, бу ерда: MG=Сg[(b+c)cъs a – h1sin a] – кран қисмлари оғирлик кучидан ағдарилиш қиррасига нисбатан ҳосил бўлган момент; SМин=Мин.юк+Мин.кр.юк+Мм.қ – юкнинг, кран тўхтаётганда ҳосил бўлувчи кран ва юкнинг инерция кучлари ва кранни юк билан айланишида ҳосил бўлувчи марказдан қочма кучлардан ҳосил бўлувчи моментлар йиғиндиси; Мш=Wкрa+WюкL – ишчи ҳолатда кран ва юкка шамол кучи таъсиридан ҳосил бўлувчи момент; MQ=Qg(A–b) - юкнинг номинал оғирлигидан ағдарилиш қиррасига нисбатан ҳосил бўлувчи момент. Юксиз ҳолатдаги краннинг устуворлик коэффициенти қуйидагича аниқланади: Кс=М/с/M/ш ³ 1,15, бу ерда: М'с - кран массасидан ағдарилиш қиррасига нисбатан ҳосил бўлувчи момент; M'ш - салт ҳолатда шамол таъсиридан ҳосил бўлаётган момент. Стрелали автомобилp, пневмоғилдиракли ва гусеницали ўзи юрар кранларни бўйлама ва кўндаланг қияликдаги йўллардан юришида ҳам унинг устуворлиги текширилади. Бу ҳолатда устуворлик коэффициенти 1,4 дан ошмаслиги керак. Адабиётлар: Р.Ж. Тожиев. Қурилиш машиналари Тошкент «Узбекистон» - 2000. Фиделев А.О., Чубук Ю. Ф. Строителне машин, издание четвертое. Киев «Вусшая школа» - 1979. Бауман В.А. строителне машин справочник в 2 – х томах 4 – издание. Москва «машиностроение» - 1976. Тожиев Р.Ж., Турсунмуродов, К.Т., Услубий қўлланма «Қурилиш машиналир» фанидан Фарғона – 2002. Download 448.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling