Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar



Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи  
Марказий Осиё минтақасида маҳаллий ўзбек, тожик, қирғиз, қозоқ, 
қорақалпоқ ва туркманлар билан бирга турли тарихий даврларда келиб қолган 
кўплаб халқлар ҳам истиқомат қилади. Айнан мазкур халқлар қаторига араблар, 
яҳудийлар, уйғурлар, дунганлар, татарлар, корейслар ва лўлилар каби кўплаб 
этносларни киритиш мумкин.
Минтақа халқлари орасида араблар ўзига хос маданияти ва миллий 
қадриятлари билан алоҳида ажралиб туради. Арабларнинг тарихий ватани 
Арабистон ярим ороли бўлиб, ушбу ҳудуднинг кўп қисми чўл ва саҳролардан 
иборат бўлиб, деҳқончилик қилиш учун ноқулай эди. Шунинг учун Арабистон 
аҳолисининг озчилик қисмигина ўтроқ ҳаёт кечирар ва деҳқончилик билан 
шуғулланса, уларнинг кўпчилиги эса кўчманчи-бадавийлардан иборат бўлиб, 
қўй, эчки ва бия боқар эди.
Арабистоннинг деҳқончилик учун энг қулай бўлган ўлкаси жанубий-
ғарбий вилоят – Яман ёки “Бахтли Арабистон” бўлиб, бу ерда қадимда бир нечта 
йирик қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган. Ҳижознинг эса фақат айрим 
воҳаларидагина деҳқончилик қилиш мумкин эди. Ярим оролнинг энг катта қисми 
Нажид бўлиб, суғориладиган ерлари жуда кам ва ғоят катта ясси тоғликдан 
иборат бўлганлиги учун фақат чорвачилик билан шуғулланиш мумкин эди.
VI асрнинг охири – VII асрнинг бошларида араблар иқтисодий ва 
ижтимоий инқирозга учрайди. Ярим оролнинг аҳолиси кўпайиб, тирикчилик 
учун ер етишмай қолади. Араблар учун катта даромад манбаи бўлиб келган 
карвон савдоси ҳам тушкунликка учради. VI асрда эронликлар билан ҳабашлар 
ўртасида узоқ давом этган урушлар натижасида Яман деярли бутунлай ҳароб ва 
вайрон бўлади. Шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга маҳсулот сотиш учун 
бориш камайиб кетади.
Марказий Осиё араблари минтақа давлатларида яшовчи, ўзларини араб 
деб ҳисобловчи кичик этнос ҳисобланади. Уларнинг аждодлари VII–XIV асрлар 


давомида Марказий Осиёга кириб келган. Улар кўпгина ҳолларда ўзларини 
ўзбек, туркман ва тожиклар таркибига киритади. Марказий Осиё арабларининг 
аксарияти Зарафшон дарёси бўйлари ва Самарқанд шаҳри атрофларидан тортиб 
Қоракўл соҳилларигача бўлган оралиқдаги шаҳар ва қишлоқларда, шунингдек, 
Шеробод, Сурхон, Кофирнихон, Вахш, Қизилсув ва Жилға дарёларигача бўлган 
ҳудудларда, шунингдек, Фарғона водийсининг шимолий-шарқий қисмида ҳам 
арабларнинг бир гуруҳи яшайди. Улар Бухоро, Қарши, Хўжанд ва Каттақўрғон 
каби йирик шаҳарлар, Косон, Нурота, Шеробод ва бошқа туманларда ҳам 
истиқомат қилади. Бир сўз билан айтганда, араблар бутун Ўзбекистон, 
Туркманистон ва Тожикистон бўйлаб ёйилиб кетган. Улар асосан, икки гуруҳга 
бўлинади: шайбоний ва саноний. Умуман олганда, буларнинг ҳаммаси умумий 
ном билан Марказий Осиё араблари деб аталади.
Арабларнинг Марказий Осиёга кириб келиши учта даврга бўлинади: 
Биринчи босқич VII аср ўрталари – XIII асрлар. Ушбу даврда араблар, асосан, 
ислом динини қарор топтириш ва маҳаллий халқларнинг бойликларини 
ўзлаштириш мақсади билан келган ҳамда кейинчалик маҳаллий халқлар 
таркибига сингиб кетган.
Араблар миграциясининг иккинчи босқичи XIV–XV асрларга тўғри 
келади. Мазкур даврда араблар ислом маданияти ва маросимларини кенг 
тарқатган. Амир Темур Ироқ ва Сурия каби араб давлатларига юришлари 
натижасида ушбу мамлакатлар аҳолисининг катта қисмини кўчириб келган ва 
маҳаллий халқлар орасига жойлаштирган. Ушбу даврда арабларнинг асосий 
қисми чорвачилик билан шуғулланиб, улар ХХ аср бошларига қадар ўзларининг 
этник ва тил хусусиятлари ҳамда анъаналарини сақлаб қолган.
Араблар кўчиб келишининг учинчи босқичи XVI–XIX асрларга тўғри 
келади. Ушбу даврда кўчиб келган арабларнинг кўпчилиги ҳунармандлар бўлиб, 
улар асосан, Афғонистон ҳудудларидан кўчиб келган. Мазкур даврдаги араблар 
ўзларининг тил ва этник хусусиятларини маълум даражада унутган.


Марказий Осиё арабларининг аксарияти ўз она тилини унутган бўлиб. 
ҳозирда улар асосан, ўзбек ёки тожик тилида сўзлашади. Улар орасида иккита, 
яъни асосан, Бухоро ва Қашқадарё шевалари кенг тарқалган. Араб тили иккинчи 
тил сифатида айрим қишлоқларда ҳозиргача қўлланилиб келинмоқда. Уларнинг 
шеваларида маҳаллий аҳоли тилининг таъсири яққол кучли сезилади.
Арабларнинг 
ўзи 
ота-боболарини 
Арабистондан 
эмас, 
балки 
Афғонистоннинг шимолидан келиб жойлашган, деб ҳисоблайди. Қисман Балх 
(Саноний қабиласи)дан, қисман Ахчи ва Андхўй (шайбонийлар)дан, Қашқадарё, 
Самарқанд ва Каттақўрғон араблари аждодларини Амир Темур олиб келган, 
бошқалари эса араблар Мовароуннаҳр ҳудудини истило қилган даврдан анча 
олдин келган, деб ҳисоблайди. Ўзбекистонда араблар билан боғлиқ кўплаб жой 
этнотопонимлари мавжуд.
XIX аср бошларида минтақадаги бошқа халқлар қатори араблар ҳам ўтроқ 
ҳаётга ўтган эди. Олиб борилган этнографик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 
арабларнинг турмуш тарзи ва маданиятига коммуникация технологияларининг 
кириб келиши уларнинг хўжалик ҳаётида ҳам катта ўзгаришларга олиб келди. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling