Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
Маънавий маданияти. Араб тилидаги “маданият” сўзи ўз замонаси учун
жуда юксак цивилизация ҳисобланиб, Ғарбий Европанинг ўрта асрлар жамиятига катта таъсир кўрсатган эди. Маданиятнинг вужудга келишида мазкур этнос (араблар) катта роль ўйнаганлиги сабабли “Араб маданияти” деб номланган ушбу тушунча халифалик таркибидаги кўп халқлар учун хос эди. Араб маданиятининг кейинги тараққиётида Греция-Сурия (Византия), Эрон (Форс), Кавказорти (Озарбойжон), Марказий Осиё ва Ҳиндистоннинг таъсири катта бўлганлиги айни ҳақиқат. Шуниси диққатга сазоворки, византияликлар сингари араблар ҳам антик давр анъаналарни давом эттириб, грек классикларининг асарларини қунт билан ўрганиб, араб тилига таржима қилганлар. Аристотель, Гиппократ, Птоломей ва Евклид асарларини араб олимлари яхши билар эди. Европаликлар Аристотелнинг асарлари билан дастлаб арабчадан лотин тилига таржима қилинган нусхалар орқали танишганлар. Араб маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унда аниқ фанлар жуда тараққий этган эди. Араблар тиббиёт соҳасида катта муваффақиятларга эришган бўлиб, улар тирик организмни тилиш йўли билан текшириб, одам анатомиясини жуда яхши ўзлаштирган эди. Арабларнинг тиббиётга оид дарсликлари Ғарбий Европа университетларида бутун ўрта аср давомида ўқитилди. Шунингдек, математика соҳасида ҳам араблар геометрия ва тригонометрияни ривожлантирдилар. Улар алгебра фанининг тараққиёти борасида жуда кўп амалий ишларни бажариб, ҳинд рақамлари системасини мукаммаллаштирдилар. Қолаверса, араблар жуда яхши сайёҳ ҳам эди. Улар нафис адабиёт соҳасида ҳам машҳур асарлар яратди. Араб санъатида асосий ўринни архитектура эгаллайди. Улар монументал бинолар, масжидлар, саройлар, мақбаралар, ҳаммомлар ва бошқа жамоат биноларини жуда антиқа усулда қурганлар. Араб архитектурасининг энг қадимги ёдгорликларидан бири Қуддусдаги Умар масжиди бўлиб, у Уммавийлар даврида, 688 йилда қурилган. Ҳаддан ташқари сипо, ўзининг ниҳоятда нозик санъаткорона ишланганлиги билан кишини ҳайратда қолдирадиган ва зийнатли нақш солиш араб рассомчилигининг характерли хусусиятидир. Қўлёзмалар, китоб муқовалари ва шу кабилар мана шу хилдаги расмлар билан безатилар эди. Кундалик турмуш ҳаётидан олинган хилма-хил мавзудаги ажойиб миниатюралар ҳам қўлёзмаларга безак бўлиб хизмат қилар эди. Барча шаҳарларда яҳудийлар геттоларида ғуж бўлиб яшаган ва маҳаллаларда синагогалар жойлашган эди. ХХ асрнинг 30- йилллари бошларида сталинча қатағон даврида 100 га яқин бухоро яҳудийлари ҳибсга олинган, синагогалар, яҳудий мактаблари, театр, музей ва газеталари ёпилган. Улардан адабий эсдаликларнинг машҳур муаллифларидан бири Соломон бен Самуэл бўлган. У 1338 йилда Урганчда яҳудий тили луғатини тузган бўлса, Моис бен Довуд эса форсийда поэмалар битган. ХVII аср охири – ХVIII асрнинг биринчи ярмида шоир Юсуф Ягуди (Моллах Иосиф бен Исаак)нинг “Етти ака-ука” асариБухорода машҳур бўлган. Бухоро яҳудийларининг асосий машғулотлари савдо, мусиқашунослик, санъат, ҳунармандчилик бўлиб, кейинчалик маиший хизмат, педагоглик, муҳандис ва шифокорлик касбларини эгаллаган. Улар орасидан фан ва маданиятнинг йирик арбоблари етишиб чиққан; фан докторлари – проф. Ю. И. Исҳоқов, И. А. Калантаров, Б. И. Пинхасов, Н. М. Маллаев, композиторлар – М. Левиев, С. Юдаков, рассомлар – Ю. М. Елизаров, Ўзбекистон халқ артистлари – Л. Бобохонов, Б. Давидова, И. Оқилов, М. Ёқубова, М. Шамаева ва Изро Малаков шулар жумласидандир. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Республика Конституциясида барча миллат ва элат вакилларининг тили, урф-одати ҳамда анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиш кафолатланди. Шундан келиб чиқиб, Бухорода иккита синагога, яҳудий тилида ўқитиладиган мактаб ва болалар боғчаси фаолият кўрсатмоқда. Самарқандда эса 1998 йилдан бошлаб “Шофар” газетаси нашр қилинади ва турли диний маросимлар ўтказилади. Уйғурлар мамлакати қадимги маданият ўчоқларидан ҳисобланади. Ушбу ҳудудда кўплаб қадимги давлатлар ва шаҳарлар мавжуд эди. Уйғурлар қадимдан 26 та ҳарфдан иборат ёзувдан, V–VI асрлардан бошлаб эса махсус ёзувдан фойдаланила бошланган. Қадимги уйғурлар хитой мусиқасига катта таъсир кўрсатган. Халқ мусиқасининг гавҳари ҳисобланган 12 мақом ХVI асрда Омоннисохон томонидан тартибга солинган. Уйғурлар ҳаётида тош, суяк, кумуш, мис ва темирдан турли зеб-зийнат буюмлари ясаш ривожланган. Улар қадимдан жун, ипак ва пахтадан махсус дастгоҳларда матолар тўқилган. Милоднинг бошлари (III аср)да улар томонидан ишлаб чиқарилган қоғоз нусхалари энг қадимий топилма ҳисобланади. Учта давлат даврида ўрта аср умумкорейс маданиятига асос солинган. Ушбу давр мафкурасида ибтидоий эътиқод ва тасаввурлар сақланиб қолган. Конфуцийлик ва буддизмнинг кириб келиши билан (расмий дин ҳамда мафкура сифатида) корейс маданиятига хитой адабиёти ҳамда ёзуви таъсир кўрсатган. Дастлабки тарихий асарлар хитой тилида ёзилган. Кореяда (кансо анака) сақланиб колган мақбаралар, меъморчилик ва тасвирий санъат ривожланганидан далолат беради. Тасвирий санъатнинг фреска (бўртма сурат) тури билан мақбара деворлари безатилган (руҳлар фантастик ҳайвон ва қушлар). Кёнджу туманидаги археологик ёдгорликлар Силла давлати ҳунармандчилиги юксак бўлганлигидан далолат беради (V асрга оид соф олтиндан ишланган тож, узук, билагузук, сирға қуроллар). VII аср ўрталарида Кёнджуда астрономик расадхона қурилган ва айнан ушбу даврда корейс умумхалқ тили шаклланган. VII аср охирида олим Сольчхон хитой иероглифлари асосида корейс тили фонетикаси ва грамматик тузилишига мос ёзув тизимини яратган эди. Конфуцийлик буддизм асосидаги ўрта аср мафкураси бирлиги, Кореянинг Тан сулоласи билан мустаҳкам маданий алоқада бўлишига ёрдам берган. Кўпчилик руҳонийлар Чаньан (Хитой)да ўқиб келган бўлиб, улар орасида будда роҳиби Хе Чхо (VII аср) ҳам бор эди. У Хитойдан Ҳиндистон ва Марказий Осиёга саёҳат қилган ҳамда “Ҳиндистон подшоҳликлари ҳақида ҳикоялар” асарини ёзган эди. Хитойда таълим олганлардан яна бири, олим ва ёзувчи Чхве Чхуван (858–951) поэзия ҳамда ҳикоя жанрларида сермаҳсул ижод қилган эди. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling