Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Белоруслар – Белорус Республикасининг асосий аҳолиси (9475174 киши). 
Шунингдек, Россия Федерацияси (1206 минг нафар киши), Украина (440 минг 
нафар киши), Қозоғистон (183 минг нафар киши), Латвия (120 минг нафар киши), 
Эстония (27,7 минг нафар киши), Литва (63 минг нафар киши) ва Ўзбекистонда 
(63 минг нафар киши) яшайди. Польшада 300 минг нафарга яқин аҳоли белорус 
тилида сўзлашади. Диндорлари асосан, православлар, қисман католиклар ҳам 
мавжуд.
Тарихий манбаларда белорусларнинг дастлабки пайдо бўлиши XIХ 
асрнинг 60-йиллари биринчи ярмида К. Калиновский раҳбарлигидаги халқ 


қўзғолони даврига тўғри келиши қайд этилган. Белорусларнинг озчилик қисми 
XIХ асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси босқини даврида рус армияси 
таркибида талабгорлар сифатида Туркистонга келган бўлса, белорус деҳқонлари 
эса XIХ асрнинг 90- йилларининг бошларида келиб жойлашган. Белоруслар рус, 
украин ва молдован халқлари билан биргаликда яшаган. Улар Самарқанд 
вилояти, Мирзачўл ҳудудлари, Тошкент ва Фарғона водийси шаҳарларида 
яшаган.
Биринчи жаҳон уруши йилларида ҳам белоруслар қочоқ сифатида 
Туркистонга кириб келган. Туркистонда фуқаролар уруши тугаганидан сўнг 
белорусларнинг кириб келиши янада кучайган. Ушбу ҳолат ХХ асрнинг 50- 
йиллари бошларида ҳам кузатилган. 1966 йилдаги Тошкент зилзиласини 
бартараф этишда икки минг белорус қурувчиси қатнашган. 1970–1975 йилларда 
Тошкент трактор заводи қурилишида ҳам белорус мутахассислари қатнашган. 
1990 йиллардан белорусларнинг она ватанига қайтиш жараёни бошланди.
 
9.2. Анъанавий хўжаликларнинг ўзига хос хусусиятлари 
Марказий Осиё араблари хўжалигида чорвачилик етакчи ўринда туради. 
Суғориладиган ҳудудларда деҳқончилик билан шуғулланилади. Араблар 
хўжалигида қоракўл қўйлари ва туя боқилган бўлса, рўзғор ҳунармандчилигида 
эса кўпроқ гилам тўқилган. Шеробод ва Денов араблари ҳам гиламдўзлик билан 
шуғулланган. Турар-жойлари асосан, ўтов ва капа ҳисобланиб, уй ичининг 
тузилиши, буюмларнинг жойлашиши ва кийим-кечаклари ўзбекларникига 
ўхшаш бўлган.
Қадимда уйғурларнинг аксарияти деҳқончилик билан шуғулланиб, ўтроқ 
ҳаёт кечирган. Шу сабабли уларда қабила-уруғчилик муносабатлари йўқолиб, 
яшаган жойлари номи билан атаб келинган. Тоғли ўлкаларда чорвачилик билан 
шуғулланган қисми кўчманчи ҳаётга мослашган. Еттисув ва Фарғона водийсига 


кўчиб келганларнинг аҳволи унчалик яхши бўлмаган: ер етишмас, бўлса ҳам оғир 
ва унумсиз эди. Яхши ерлар бойларнинг қўлида эди.
Уйғурлар янги ерларга кўчиб келганларидан кейин янгитдан сув чиқариш 
ва ариқ ҳамда каналлар қазишга мажбур бўлган. Кўп жойларга сув етишмас эди. 
Деҳқонлар буғдой, арпа, тариқ, маккажўхори, жўхори ва шоли экилган
шунингдек, каноп ҳамда кунжут етиштирилган. Деҳқончиликдан уч пайкаллик 
тизими қўлланилган. Ерлар гўнг ва кунжут билан озиқлантирилган ҳамда ёғоч 
сапан (бугуса) билан ҳайдалган. Уруғ қўлда экилган ва етиштирилган ҳосил ўроқ 
(оғақ) билан ўриб олинган ҳамда от ёки ҳўкизлар тулуқ (тош) билан янчилган.
Деҳқончиликда ишлатиладиган қуроллар ўзбекларникидан фарқ 
қилмаган. Кетмон, омоч, мола ва ерни юмшатиш учун чанчаба (кичкина крак) 
ишлатилган. Уйғурларда боғдорчилик яхши ривожланган, умуман олганда, 
уларнинг аксарияти яхши боғбон ва полизчи ҳисобланган. Полиз экинларидан 
қовун, тарвуз ва ҳар хил қовоқлар, сабзавотлардан пиёз, сабзи, редиска, гармдори, 
укроп ва бошқа хил кўкатлар етиштирилган.
Фарғона водийси ва Еттисувдаги ҳар бир хонадонда албатта, боғ бўлган. 
Унда узум, шафтоли, ўрик, анор, олма, нок ва жийда дарахтлари экилган. 
Фарғона уйғурлари пиллачилик билан ҳам шуғулланган. Ҳар бир қишлоқда сув 
тегирмони ва жувоз бўлган.
Дунганларнинг аждодлари деҳқон бўлиб, улар буғдой, арпа, 
маккажўхори, кунжут, кунгабоқар, кўкнори, беда ва жўхори экканлар.
Қирғизистон, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларига 
кириб келганидан сўнг атрофдаги ерларга қараб турли экинлар экиш бўйича 
ихтисослаша бошлаган. Жумладан, Боткент шаҳри атрофидаги ҳудудларга 
ўрнашган дунганлар шоликорлик, Ўш дунганлари пахта етиштириш, Олмаота ва 
Ёркент атрофига келиб жойлашган дунганлар ғалла экиш билан шуғулланган. 
Дунганлар орасида боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, соҳалари ҳам кенг 


ривожланган. Деҳқончиликдаги иш тартиби ва қўлланадиган қуроллари 
жиҳатидан дунганлар маҳаллий аҳолига яқин туради.
Корейсларнинг асосий машғулотлари шоликорлик, чорвачилик
балиқчилик, ипакчилик ва ҳунармандчиликдан иборат. Уларнинг кўпчилиги 
деҳқонлар бўлиб, меҳнаткаш ва серғайрат халқ ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам бу 
ерга кўчиб келган йиллардаёқ, ерни суғориб, деҳқончилик қилиш билан 
шуғулланган.
Кейинги йилларда Марказий Осиёда шоли етиштиришнинг янада 
ривожланишида дунганларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Шоликорликда янги – 
кёнжо навининг жорий этилиши хўжаликнинг ушбу соҳасини тез суръатлар 
билан ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур шоли навлари Тошкент 
вилоятидаги “Политотдел” жамоа хўжалиги шоликорлари томонидан 1928 йилда 
етиштирилган эди. Кёнжо шолиси экилган ерларда ҳар гектардан 50 центнерга 
етказиб, яъни маҳаллий нав шоли экилган ерлардагига нисбатан қарийб 20 
центнер ортиқ ҳосил йиғиштириб олинган.
Корейслар шоличилик билан бир вақтда сабзавотчилик, полизчилик ва 
резаворчилик билан ҳам яқиндан шуғулланиб келади. Бу ота-боболаридан ўтиб 
келаётган азалий касбдир. Корейслар кўчиб келганларида хилма-хил сабзавот 
экинлари уруғларини олиб келган эди. Улар Марказий Осиё ҳудудларига кириб 
келган вақтдан бошлаб корейс карами, саримсоқпиёз, пиёз, турп, бодринг ва бир 
қанча дуккакли экинлар тури анча кўпайди ва энг муҳими, минтақа учун янги 
экин тури – каноп етиштирила бошланди. Ўзбекистон билан Қозоғистонда бир 
қанча корейс фермер хўжаликлари ташкил этилган ва улар ҳозирги кунда 
ҳосилдор хўжаликларга айланган.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling